Эргашeв Каримжон Мирёмидинович жадидчилик харакатининг ижтимоий-сиёсий


Download 352.44 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/10
Sana08.03.2023
Hajmi352.44 Kb.
#1249568
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
@iBooks Bot jadidchilik xarakatin

 
 
 
 


37 
Х У Л О С А 
XIX аср охири ва XX аср бошларида Туркистон ўлкасида бўлиб ўтган даврни 
кўздан кечириб ундан қандай тарихий, илмий ва назарий хулосалар ва сабоқлар чиқариш 
мумкин? Бу даврдаги воқеа ва ҳодисалар Туркистон туб ахолиси миллий онгида озодлик, 
адолат, тенглик каби ғояларини шакллантирди. Ўз навбатида бундай ғояларнинг 
шаклланиши қуйидаги воқеалар асносида юз берди.
Тарих саҳнасида намоён бўлиб келаётган Россия империяси жаҳонга ҳукмронлик 
қилиш даъвоси билан нафас олган чор Россияси қадим-қадимдан туркий халқлар 
ҳудудини эгаллаш ҳаваси билан яшаган. Волгабўйи, Урал-Олтой ва Шарқий Сибирдаги 
туркий халқлар истиқомат қилган ҳудудларда хўжайинликни қўлга киритган Россия XIX 
аср охирларига келиб Туркистоннинг катта ҳудудини эгаллади. Жуда катта ва даҳшатли 
босқинлар уйиштирди, қирғинлар қилди ва оқибатда Қўқон хонлигини тугатди, Бухоро 
амирлиги ва Хива хонлигини ўз вассалига айлантирди. 
Россия империяси Туркистон ўлкасида оғир ва аянчли мустамлакачилик сиёсатини 
олиб борди. Ўлка бойликларини талади ва Россияга ташиб олиб кетди. Чор Россияси 
томонидан амалга оширилган қурилишлар ва маданий –маърифий тадбирлар ўлка 
бойликларини кўпроқ ва мўлроқ ташиб кетишга қаратилган эди. Мустамлакачилик ўлкада 
ерли халқларнинг маънавий қадриятларига, тили, дини, миллий урф-одатларига тажавуз 
қилди. Маҳаллий халқнинг барча эркинликларидан маҳрум қилди. Бундай 
мустамлакачилик сиёсати эса Туркистон халқларида озодлик ғояларни янги тўлқинларини 
юзага келтирди. 
Зеро, Туркистон ўлкаси халқлари хам XX аср бошларида яқинлашиб келаётган 
озодлик ва эрк учун курашнинг қудратли ларзалари нафаси билан яшадилар. Бу даврда 
Туркистонда демократик ҳаракат икки йўналишда намоён бўлди. Биринчиси, сотциал-
демократик ҳаракат бўлиб, бу ҳаракатнинг асосий намоёндалари Россиядан турли 
тақдирлар тақозоси билан ўлкага келган русийзабон халқларнинг вакиллари эдилар. Туб 
ерли маҳаллий халқ уларга ётсираб, бегонасираб қаради. Келгинди сотциалдемократлар 
илгари сурган ғоялар Туркистон меҳнаткашларига тушунарсиз бўлганлигидан уларга 
эргашмадилар ҳам. 
Туркистоннинг туб ерли маҳаллий халқи демократик ҳаракатнинг, асосан, иккинчи 
йўналишига эргашдилар. Чунки бу йўналишда илгари сурилган ғоялар туб ерли махаллий 
миллат вакилларининг интилишлари, қизиқишлари ва туб пировард мақсадларини ифода 
этар эди. Туркистондаги демократик ҳаракатнинг иккинчи йўналиши, асосан, 
жадидчиликда ўз аксини топди. Бу ҳаракатнинг атоқли ва кўзга кўринган вакиллари 


38 
Исмоил Гаспринский, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавар Қори Абдурашидхонов, Абдулла 
Авлоний, Ҳамза, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Убайдуллахўжа 
Асадуллахўжаев ва бошқалар бўлиб, улар миллий истиқлол, эрк ва озодлик ғояларини 
илгари сурдилар, ҳақиқат ва адолат учун курашдилар. Шунингдек озодлик ва эрк учун 
курашнинг Туркистон жадидчилари маърифатпарварлик усулидан фойдаландилар, 
Туркистон мухторияти мисолида миллий давлатчиликнинг ҳуқуқий демократик 
назариясини яратдилар. 
“Жадидчиликнинг феномени шундаки,-деб ёзади профессор Д.А. Алимова,- кейнги 
уч аср ичида бу оқим биринчи бўлиб миллий давлатчилик қуришига уринди, ягона 
мустақил Туркистон учун курашди ва миллий мустақиллик ғоясига асос солди, уйқудаги 
Шарқни уйғонишга ва ҳаракатланишига, озодлик, миллий ғурур, ўз буюк аждодлари, бой 
маданияти ва, умуман, мустамлака тузумининг тазйиқи остида унутилган барча 
қадриятларини хотиралашга ундади. Жадидлар таълимоти – ўз замонасини ҳақиқий 
таълимоти эди. Чунки у нафақат тараққийпарвар шахслар, балки фикрловчи ёшларни, 
шунингдек, барча тараққийпарвар зиёлиларни ўз кетидан эргаштира олди. Уларнинг 
фаолияти ва дастури келажак учун намуна бўлди. Жадидлар томонидан жамиятда пишиб 
етилган ижтимоий вазифаларни эволюцион – ислоҳотчилик тамойиллари асосида ҳал 
этиш ишлаб чиқарилганлиги, уларнинг формацион институсионал ўзгартиришларни, 
мустамлака тузимини тубдан йўқотишнинг максимал даражада самарали йўлларини 
танлай билганликлари, шубҳасиз, уларнинг тарихий хизматларидир. Жадидларнинг 
концептуал ғоялари ҳозирги ўзгаришлар амалиётининг маънавий даракчиси, бугунги 
кундаги стратегия ва кенг қамровли ислоҳотлар курсининг гинетик асоси бўлиб ҳизмат 
қилди. ”
Демак, жадидчилик янги бир давр палласида халқимиз маънавий тафаккурини яна 
бир поғона юксакка кўтарди. Жадидларнинг фалсафий ахлоқий қарашлари, миллий 
истиқлол ғоясининг муҳим тараққий босқичи вазифасини ўтаб берди. Зеро, бугунги 
глобаллашув жараёни ўтмишда ҳам ҳозир ва келажакда ҳам миллий ғояга бўлган 
заруриятни ошириб боради. Шундай экан, жадидларнинг маърифатпарварлик ғоялари, 
фидоийлик ва гуманизм сингари фалсафий-аҳлоқий қарашлари билан суғорилган миллий 
истиқлол ғоямиз мустақиллигимизнинг мустаҳкамлашга, ватан равнақини юксалтиришга 
хизмат қилади. 
Зеро жадид халқининг миллий тарихларига назар ташлар эканмиз, ҳар бир 
миллатда ватанпарвар фидоиларнинг борлиги, кўплиги миллат тарақиётни 
юксалтирганини кўрамиз. Бунга мисол қилиб: Конфутцийнинг миллий бирликни сақлаш 
йўлидаги фидойилигини биламиз. Соҳибқурон Амир Темурнинг фидойиликлари 


39 
миллатнинг дардига дармон бўлмоқ каби шиорларнинг амалида намоён бўлди, шунингдек 
Мир Алишер Навоий, ал-Фарғоний, ал-Хоразми, Абу Райҳон Беруний, Нақишбандий, 
Яссавий жадид боболаримизни эъзозига мушарраф қилган М Бехбудий, Мунаввар Қори, 
А.Авлоний, Фитрат, Чўлпон каби жадид боболаримизни ҳам ўз миллатига, Ватанига
Ватан-Мустақиллигига, унинг озодлиги учун кеча кундиз жонини аямасдан меҳнат 
қилганларини, бугун қай даражада инсондан мехнатсеварлик ва ватанпарварликни талаб 
қилишини курамиз. Улардаги таълим-тарбияни, маърифат уруғларини миллат озодлиги 
мустақилликка эришиш йўлида ёйишган эзгулик уриғларини жадид боболаримиз, 
уломаларимиз саийхаракатлари, фидойлиги сизу-бизга ўрнакдир.
Бугунги кундаги Ватанимиз мустақиллигини мустахкамлашда ҳам манашундай 
буюк мутафакирларимиз ва марифатпарвар боболаримиз каби эзгулик сари ватанга 
садоқат билан хизмат этиш керак эканлигини ангаш мумкун.


40 
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати 
Раҳбарий адабиётлар. 
1. 
Каримов И.А.Юксак маънавият-енгилмас куч. -Т.: “Маънавият”, 2008 йил. 
2. 
Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.7-жилд,-Т.: “Ўзбекистон”, 
1999 йил. 
3. 
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва 
фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. -Т.: “Ўзбекистон”, 2010 йил. 
4. 
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. -Т.: “Ўзбекистон”, 
2011йил. 
Илмий адабиётлар 
1. 
Аъзамхўжаев С.С. Туркистон мухторияти жадидчилик миллий-демократик давлатчилик 
ғояларининг амалдаги ифодаси.-Т.: “маънавият”, 1999 йил. 
2. 
Б.Қосимов, Ш. Юсупов, У.Долимов,Ш.Ризаев, С. Аҳмедов.Миллий уйғониш даври ўзбек 
адабиёти.-Т.: “Маънавият”, 2004 йил. 
3. 
Жадидчилик:ислохот,янгиланиш,мустақиллик ва тараққиё учун кураш-Т.: “Университет”, 
1999 йил. 
4. 
И.Ғофуров. Миллатнинг биллурланиши. “Халқ сўзи”, 1995 йил 5 январь. 
5. 
Қосимов Б.Юсупов Ш. Долимов Д. Ризаев Ш. Аҳмедов С. Миллий уйғониш даври ўзбек 
адабиёти.-Т.: “Маънавият”, 2004 йил. 
6. 
М.Қуронов.Миллий тарбия.-Т.: “Маънавият”, 2007 йил. 
7. 
Маҳмдхўжа Беҳбудий Танланган асарлар Т.:“Маънавият” 2009 йил. 
8. 
Миллий ўйғониш ва ўзбек филологияси.-Т.: “Университети”, 1993 йил. 
9. 
Солиҳов М. Б. Ўзбек театри тарихи учун материаллар.-Т.:,1935 йил. 
10. 
Тўлак.И XX аср ўзбек адабиёти .“Андижон”, 1993йил.
11. 
Шамсутдинов Р. Жадидчилик: ҳақиқат ва уйдирма// Мулоқот / -Тошкент, 1991. - № 11-12 
сонлар. 
12. 
Шамсутдинов Р. Расулов Б. Истиқлол учун кураш фидойилари. – Андижон:Мерос, 1993 
йил. 
13. 
Тарихий меросимизга бир назар. –Андижон: Мерос, 1994 йил. 
14. 
Ўзбегим. “Звезда Востока” журнали кутубхонаси. “Ватан”серияси.-Т.: 1992 йил. 
15. 
Ўзбекистон ССР тарихи, 2-том, “Фан”, -Т.: 1971йил. 
16. 
Фитрат А. Танланган асарлар, 1-жилд.-Т.: “Маънавият”, 2000 йил.
17. 
Шарипов Р. Туркистон жадидчилик ҳаракати тарихидан.-Т.: “Ўқитувчи”, 2002 йил.


41 
Журналлар 
1. 
“Улуғ Туркистон”, 1917 йил, 8-декабирь. 
2. 
“Туркистан” газетаси. 
3. 
“Шарқ юлдузи”,1992 йил,10-сон.
4. 
“Ойина” журнали; 1913 йил, 10-сон.

Download 352.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling