Эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С., Юсупов М. А. Маркетинг тошкент 2021


-расм. Маркетинг хусусида қарор қабул қилинишни қувватловчи тизимнинг таркибий тузилиши


Download 1.12 Mb.
bet19/92
Sana26.01.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1124978
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   92
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

3.2-расм. Маркетинг хусусида қарор қабул қилинишни қувватловчи тизимнинг таркибий тузилиши

Юқоридаги расмда акс эттирилган статистик таҳлилий услублар банки математик услублар билан бойитилишини ва тегишли ахборотни қайта ишлаш жараёнида мукаммаллашган моделга айланиши назарда тутилади. Моделлар банки таркиби ушбу расмда умумий жиҳатдан келтирилган. Амалий фаолиятда уларнинг кўлами жуда кенг бўлиб, ташкилотда маркетинг фаолиятининг ташкил этилиши даражаси, зарурати ва салоҳиятига қараб кўп ёки кам қўлланилиши мумкин. Ҳозирги пайтда, кўплаб маркетинг хизматларини таклиф этувчи фирмалар тайёр ҳолдаги моделларни компьютер дастурлари сифатида сотмокдалар. Шу жиҳатдан моделлар банки доимий кенгайиб бориш хусусиятига эга бўлиб бормокда.


Ҳар қандай бошқарув қарорлари (шу жумладан маркетинг) учта асосий жиҳатларга (долзарб, ҳаққоний ва тўлиқ) эга бўлган, ахборотларга асосланган бўлиши керак.
Маркетинг борасида қарор қабул қилишни қувватловчи қуйи тизимга бўлган заруратнинг келгусида ҳам ортиб бориши табиийдир. Чунки, ахборот кўлами ва миқдорнинг ниҳоят кўплиги ва уни бошқаришга сарфланадиган вақтни тежаш муҳим аҳамиятга эга. Моделлар банки воситасида эса ахборотни қайта ишлаш ва қарор қабул қилишда нисбатан кам хатога йўл қўйилади.


3.3.Ахборот турлари ва уларни туркумлаш
Маркетинг тадқиқоти учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотлар кўлами жуда кенг бўлиб, уларни тайинли тартибга солиш ва зарур пайтларда улардан фойдаланиш талаб этади. Дастлабки тасаввурга кўра бозор, харидор, рақобатчи ва маҳсулот хусусидаги барча ахборотни керакли шаклга жамлаш ва амалий фаолиятда уларга таяниб иш кўриш самарали ҳисобланади.





3.3-расм. Маркетинг ахборотлари турлари
Маркетинг хусусидаги тўплаш манбаларини шартли равишда бирламчи ва иккиламчи турларга бўлиш мумкин. Бирламчи маълумотларга тайинли мақсад учун илк бор янгидан ташкил этилган маълумотлар, ахборотлар киради. Иккиламчи маълумотларга эса дастлабки бошқа мақсадлар учун йиғилган, қайта ишланган, турли манбаларда (журнал, ҳисобот, ахборот бюллетенлари ва ҳ.к.) мавжуд бўлган ахборотлар киради. Иккиламчи маълумотларни тўплаш манбалари тегишли ташкилотларга тааллуқли бўлиш ёки бўлмаслигига кўра, ўз навбатида ички ва ташқи турларга бўлинади.
Ички иккиламчи маълумот манбаларига ташкилотда юритилаётган жорий бухгалтерия, молия ва статистик ҳисоботларда акс эттириладиган кўрсаткичлар киради. Жумладан, фойда ва зарарлар, сотиб олиш ва сотиш, товарларзаҳиралари, истеъмолчилар кўлами ва жойлашуви, нархлар ҳисоб-китоблар ва ҳ.к.лар.
Бошқача қилиб айтганда, ташкилот ўз имкониятидаги ҳисоботлар ва маълумотларга таяниб, мустақил тарзда ички маълумотлар тизимини ишлаб чиқади. Амалий фаолиятда маҳсулотларни натурал ва қиймат улчов бирликларида сотувчи ҳажми, нархларнинг йил давомида ўзгариши, харидорларнинг жойлашув ҳаритаси, товар заҳираларининг ўзгариши ва шу каби муҳим маълумотларни ташкилот бевосита ўзининг ички ҳисобот тизими асосида аниқлайди.
Ташқи иккиламчи маълумотлар ташкилот фаолият юритаётган ёки юритиши кутилаётган бозор, маҳсулот хусусидаги мавжуд бўлган маълумотларни ўз ичига олади. Уларнинг таркиби, амалиётда қўлланилиши турли давлатлари тажрибасида турлича аҳамиятга эга. Масалан, АҚШда ташқи иккиламчи маълумотларни умумий жиҳатдан қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин.
1. Оммавий ва иқтисодий уюшмаларнинг ҳисоботлари ва хабарномалари. Ушбу манбалар ўз моҳиятига кўра икки кичик гуруҳга бўлинади.
а) Давлат муассаларнинг расмий ҳисоботлари. Булар жумласига статистик йилномалар, шарҳлар ва ҳоказолар киради. «АҚШ бўйича қисқача статистик шарҳ», «Шаҳарлар ва округлар бўйича статистик йўриқнома», «Америка саноати истиқболлари» шарҳномаси кабилар шулар жумласидандир. «Маркетинг ахбороти йўриқномаси» ойлик махсус нашр бўлиб, унда маркетингга оид барча хабарларнинг қисқача мазмуни баён этилади.
Ушбу туркум манбалардан аҳолининг ўсиши, таркибий демографик силжишлари, даромадлар ва нархларнинг ўзгариши, ялпи истеъмолдаги ҳолат, айрим истеъмол товарлари таклифи, сотувчи, истеъмолига оид хабарлар ва бошқа ахборотларни олиш мумкин. Айрим штатлар бўйича эса ўзгаришлар, қўшни штатлар билан киёсий таҳлил маълумотлари ҳам ушбу манбаларда акс эттирилади.
в) Уюшмалар ва ташкилотларнинг ҳисоботлари ва маълумотлари. Ҳар бир штат ўзининг мустақил иқтисодий уюшмалари (ассоциациялари, иттифоқларига) эга бўлганлиги сабабли, улар ҳам мустақил тарзда йиллик ҳисобот ва маълумотлар тайёрлайдилар. Масалан, саноат-савдо палаталари, махсус соҳалар бўйича (электроника, сотиш йўналишлари бўйича ўз аъзолари учун ахборотларни тўплади ва умумлаштирди. «Америка маркетинг ассоциацияси», «Тадбиркорликни ривожлантириш бюроси», «Чакана савдо миллий ассоциацияси» каби ташкилотлар ва бошқалар шулар жумласидандир.
2. Маркетинг тадқиқотлари бўйича ихтисослашган институтлар ва маркетинг хизмати кўрсатувчи муассасаларнинг ахборотлари, ҳисоботлари.
Кўпгина ҳолларда ушбу ахборот манбаи тижорат ахборот манбаи ҳам деб номланади. Масалан, маркетинг тадқиқотлари бўйича ихтисослашган институтлар: «Маркетинг рисерч корпорейшн оф Америка», «Симмонс маркет рисерч бюро», «А.С.Нилсен» каби ташкилотларнинг башоратлари, ўз муаммо йўналишлари бўйича амалга оширган тадқиқот якунлари, ҳисоботлари. Бундай маълумотларнинг айримлари оммавий тарзда барча қизиқувчиларга арзонроқ айирбошланади, айримлари эса тегишли тўлов эвазига махсус бажарилади ва тақдим этилади.
Масалан, «Маркетинг рисерч корпорейшн оф Америка» фирмаси оилаларнинг ҳафталик истеъмол моллари хариди, истеъмоли, айрим чакана савдо корхоналари фаолияти хусусида ахборотлар тайёрлайди. «Симмонс маркет рисерч бюро» фирмаси эса ҳар йили телевизорлар бозоридаги ўзгаришлар, спорт товаралари, дори-дармонларнинг сотувчи хусусидаги ахборотларни аҳолининг жинси, даромади, ёши бўйича табақаланишини таҳлилий маълумотлар шаклида келтиради.
3. Иқтисодий матбуот, тармоқ бўйича журналлар, рўзномалар ва китоблар. Ушбу туркум ахборот манбаи жуда кенг бўлиб, ундаги таҳлилий маълумотлар тегишли ташкилотга, тадқиқотчилар гуруҳига ёки алоҳида шахсга тааллуқли бўлиши мумкин. АҚШда машҳур «Таймс», «Файнешнл таймс» каби рўзномалар, «Форчун», «Форбс», «Гарвард бизнес ревю», «Жорнал оф маркетинг рисерч» ва бошқа шу каби журналлар оммавий матбуотда маркетинг тадқиқотига оид мақолалар, ҳисоботларни чоп қилади. Бундан ташқари, маркетинг тадқиқотларининг амалий жиҳатларини акс эттирувчи рисолалар, китоблар оммавий матбуот манбаидан олинадиган маълумотларни янада бойитади.
4. Ташкилотларнинг оммавий тарзда чоп этиладиган маълумотларига йиллик баланс ҳисоботлари, нарх варақалари, реклама журналлари, харидорлар учун йўриқномалар ва шу кабилар киради. Бундай манбалардан ўзаро рақобатда бўлган фирмалар ҳам кўп фойдаланадилар. Чунки, унда рақобатчи фирмаларнинг сотиш ҳажми, маҳсулот, хизмат кўрсатиш ва нарх сиёсати хусусида зарур маълумотларни олиш имкони бўлади.
Маълумки, ҳар бир йирик акционерлик жамияти ва ўта юқори савдо айланмасига эга бўлган масъулияти чекланган ширкатлар йиллик ҳисоботларини, проспектларни оммавий нашр қиладилар. Сўнгги йилларда ушбу ташкилотларнинг умумий фалсафаси, сотиш сиёсати, маркетинг хизматлари маълумотлари табиийки, бундай ҳисоботларда ўз аксини топмоқда. Шу сабабли, рақобатчи ташкилот ёки фирманинг акционерлари, харидорлари, мижозлари учун чиқарган проспектлари, йўриқномалари, ҳисоботлари бевосита тадқиқот учун манба сифатида фойдаланилади.
Ахборот олиш манбалари хусусида фикр юритилганда фақатгина тегишли мамлакатда чоп этиладиган ахборотларгина эмас, балки хорижий матбуот, халқаро иқтисодий-молиявий ташкилотларнинг ахборотларини ҳам инобатга олмоқ лозим. Масалан, АҚШда нашр этиладиган Форчун, Форбс каби журналларда Европа мамлакатлари бозори хусусида ахборотлар, ундаги ўзгаришлар, силжишлар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади. Бу эса ўз навбатида, барча қизиқувчи ва тегишли бозорга иштиёқманд компаниялар учун ахборот манбаи бўлиб ҳисобланади.
Жаҳон иқтисодиёти янада шаклланаётган ва халқаро муносабатлар такомиллашаётган шароитда халқаро иқтисодий, молиявий ташкилотлар: Халқаро савдо ташкилоти, Жаҳон банки, Халқаро ривожланиш ва реконструкция банки ва шу кабилар ўзларининг йиллик ҳисоботларини нашр қиладилар. Бундай маълумотлардан халқаро бозорда фаолият бошлаётган ва юритаётган компаниялар фойдаланишлари мумкин. Масалан, тегишли бир давлатнинг ташқи савдо баланси, экспорт-импорт таркиби, саноат, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажми ва ҳ.к. маълумотлар ушбу манбалардан олиниши мумкин.
Ҳозирги пайтда мустақил ва янги ахборот манбаи бўлиб - электрон маълумот банклари, «информацион-брокер» тарзидаги компьютер воситасида ўтказиладиган маълумотлар тизими шаклланмоқда. Бу маълумотлар компьютер воситасида узатилаётган, тўпланаётган ва сақланаётганлиги учун янги тур деб саналади ва юқоридагилардан фарқ қилади.
Компьютерлар учун маълумотлар банки ҳам ҳозирда мустақил бозор сифатида илдам ривожланмоқда. «Информацион брокер» тизими маркетинг хусусида барча ахборотларни йиғиш, компьютер маълумотлари банкига киритиш ва унга эҳтиёж сезган ташкилотларга ёрдам кўрсатиш вазифасини бажаради. Ушбу тизимлар ахборотларни тўплаш бўйичагина эмас, балки улар банкини яратиш, компьютер дастурларига киритиш бўйича ихтисослашган. Одатда улар кичик ташкилотлар, шахслар уюшмаси билан мунтазам алоқада бўлиб, компьютер дастурларининг имкониятларини ошириш, кўплаб истеъмолчи ташкилотлар учун қулайликлар яратишга қаратилган.
Бизнинг мамлакатимизда ахборот йиғиш манбалари бир мунча ўзига хос хусусиятларга эга. Бу хусусиятнинг мавжудлиги энг аввало, маркетинг бўйича ахборот олиш манбалари ва ушбу соҳа бўйича мутасадди ташкилотларнинг ташкилий бўйсиниш хусусиятлардан келиб чиқади. Ўзгача жиҳатдан эса, оммавий тадбиркорликни ривожланиш даражаси, корхоналар уюшмалари, саноат-савдо палаталари маркетинг хусусида маълумотларни йиғиш бўйича фаолиятларнинг ҳозирги ҳолати, уларни гуруҳларга ажратишда алоҳида ёндашишни талаб қилади.



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling