Эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С., Юсупов М. А. Маркетинг тошкент 2021


Маркетинг фаолиятини бошқаришни ташкил этиш


Download 1.12 Mb.
bet25/92
Sana26.01.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1124978
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   92
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

4.4. Маркетинг фаолиятини бошқаришни ташкил этиш

Маркетингни бошқариш – маркетинг фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган барча моддий, молиявий, меъёрий ва бошқа ресурсларнинг мажмуи бўлиб, уни амалга ошириш жараёнида барча ходимлар фаолиятини бир мақсадга йўналтириш, уюштириш ва мувофиқлаштиришдан иборатдир. Бунда иқтисодий, техникавий ва бошқа қонунлардан онгли равишда фойдаланилади. Бу фаолият маркетологлардан ниҳоятда катта билим, шижоат ва туганмас меҳнат талаб қилувчи мураккаб тизимдир.


Маркетингни бошқариш тизимининг таркибий қисмлари: мақсад ва тамойиллари, вазифалари, ташкилий тузилиши, усуллари, бошқаришнинг техника ва технологияси, кадрлар ва бошқалардан иборат. Маркетингни бошқаришнинг мақсади тизимнинг тўғри ва мураккаблиги даражасига қараб ўзгаради. Унинг ташкилий тузилишини мезони ва мақсади деганда маркетингнинг таркибий тузилишининг динамик барқарорлиги, эволюция ўзгаришлари ва ташқи муҳит билан ўзаро таъсири тушунилади. Бу мақсад маркетинг фаолият кўрсатаётган соҳаларда белгиланган даражадаги фойда олишга йўналтирилган барча фаолиятни бошқаришдир.
Маркетингни бошқариш жараёни 4 та босқичдан иборат:

  • бозор имконияларини таҳлили;

  • мақсадли бозорни танлаш;

  • маркетинг комплексини ишлаб чиқиш;

  • маркетинг чора-тадбирларини ҳаётга татбиқ этиш.

Бозор имкониятлари таҳлилида маркетинг тадқиқотлари маркетинг ахбороти, маркетинг муҳити, бозор тузилиши, улгуржи ва чакана савдо таҳлили олиб борилади.
Мақсадли бозор танлашда эса талаб ҳажмини ўлчови, бозорни сегментлаш жараёнлари кўриб ўтилади.
Маркетинг комплексини ишлаб чиқишда эса, товар ишлаб чиқариш, товарга нарх ўрнатиш, товарларни тарқатиш ва сотиш усуллари, коммуникатив сиёсати устида ишлар олиб борилади.
Кейинги босқичда маркетинг чора – тадбирларини амалга оширишда стратегик ва тактик режалаштириш, маркетинг фаолиятини назорат қилиш, корхонанинг ташкилий тузилиши кабилар тўлиқ ёритиб берилади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling