Эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С., Юсупов М. А. Маркетинг тошкент 2021


-расм. Фирманинг товар стратегияси21


Download 1.12 Mb.
bet53/92
Sana26.01.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1124978
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   92
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

9.2-расм. Фирманинг товар стратегияси21

Модификация товар сифатини яхшиланишидан ташқари, унинг функционал тавсифномаларини такомиллаштиришни назарда тутади, бу эса товарни дифференциациясига, яъни унинг инновациясига мансубдир.


Товар элиминацияси – самарали товар сиёсати корхонанинг товар номенклатураси ва ишлаб чиқариш дастурини доимий равишда назорат қилиш ва тартибга солиб боришни назарда тутади.
Товар элиминацияси стратегиясининг вазифаси – бозорда жозибадорлик нуқтаи назаридан шубҳали ва қайта текширувдан ўтиши лозим бўлган товарларни аниқлашдан иборат.
Товар вариацияси – ишлаб чиқарилаётган ва бозорда мавжуд бўлган товарни унинг айрим хусусиятлари ёки кўрсаткичларини ўзгартириш йўли билан модификациялаш.
Вариация – бозорда мавжуд бўлган товарларни замонавийлаштириш.
Элиминация – ишлаб чиқариш дастуридан биронта товарни ишлаб чиқаришни чиқариб ташлаш.
Товар инновацияси стратегияси янги товарни ишлаб чиқариш ва татбиқ этиш дастурини аниқлайди. Бироқ «янги товар» тушунчасини турли талкинга эга ва такомиллаштиришни асослаш сифатида ишлатилади, мавжуд товарни янгилаш учун ишлатилади.
Мавжуд назария ва амалиётда инновация «янгилик киритиш» ва «янгилик» тушунчалари билан синоним ҳисобланади.
Бозор инновацияси деганда мавжуд маҳсулот бўйича янги ғояни олиш, шунингдек янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва бозорга чиқариш тушунилади.
Товар инновацияси янги товарни ишлаб чиқиш ва қўллашни кўзда тутади ва амалга ошириш шакли бўйича товар дифференциацияси ва товар диверсификациясига бўлинади.
Товар диверсификацияси ўзида рақобатчи товарлардан ажралиб турувчи қиладиган бир қатор асосланган товар модификациясини ишлаб чиқиш жараёнини мужассамлаштиради.
Бозорни модификациялашда сотиш ҳажмини ошириш, истеъмолчилар ишончини козониш, янги бозор сегментларига товарни чиқариш, мижозлар эътибори ва қизиқишини ушбу фирма чиқараётган товарларга қаратиш, харидорларни товарни интенсив истеъмолини рағбатлантириш орқали амалга оширилади.
Товарни модификациялашда товар сифатини ошириш, товар хоссасини яхшилаш, товарни безаш ва ташқи дизайнини яхшилаш кўзда тутилади.
Маркетинг-миксни модификациялашда эса маркетинг элементларидан тўлиқ ишлатишни назорат қилиш оптимал мақсадда маркетинг элементларини шакллантириш ва қўллаш кўзланади.
Мақсадли бозорни ўзлаштириш йўлларини қидиришда муқобил стратегияларни аниқлаш учун И.Ансофф томонидан 1966 йилда таклиф этилган «товар-бозор» матрицаси ишлатилади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling