Эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С., Юсупов М. А. Маркетинг тошкент 2021
Download 1.12 Mb.
|
маркетинг маъруза 2021 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11.1-жадвал Чакана савдо дўконларининг турлари
- Дўкон тури Ассортимент Нарх даражаси Изоҳ
Чакана савдо айланмаси. Ички истеъмол талабини рағбатлантирилиши товарлар ва хизматлар истеъмол ҳажмини кенгайишига туртки берди. Чакана савдо айланмасининг ўсиш суръати барча ҳудудларда етарлича юқори бўлди. Республика ўртача кўрсаткичи 114.4 % ни ташкил этгани ҳолда, Сурхандарёда - 115,3 %, Жиззахда – 115,2 %, Навоийда – 115,1%, Бухорода – 114,8%, Қашқадарёда – 114,6%, Тошкент – 114,6% ва Фарғонада – 114,5% ни ташкил этди.22
Ушбу ҳудудлардаги чакана савдо айланмасининг юқори ўсиш суръатларига аҳолининг харид қобилияти ўсиши туфайли эришилди. Аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси индекси Бухоро, Жиззах, Навоий ва Сирдарё вилоятларида ўсди. Ҳудудларнинг энг юқори ва энг кичик кўрсаткичи ўртасидаги фарқланиш даражаси 4,9 баробарни ташкил этмоқда. Хизматлар. Сўнгги йилларда Республика иқтисодиётининг устувор йўналиши сифатида хизматлар соҳасини барқарор ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. 2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантиришга қаратилган дастурий тадбирларни амалга оширилиши ўзининг ижобий натижаларини берди. Барча ҳудудларда хизматлар соҳаси ўсишининг юқори суръатлари қайд этилди. Бу ҳудудларда банк-молия хизматлари, алоқа хизмати ва ахборотлаштириш ҳамда транспорт хизматларининг барқарор ривожланиши билан боғлиқ. 2016 йил мобайнида хизматлар соҳасида 14,6 мингта янги объект ташкил этилиб, 194 та янги маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари ишга туширилди ҳамда 54 та янги меҳмонхона қурилди.23 Чакана савдо дўконларининг турлари қуйидаги расмда келтирилган (11.1-жадвал). 11.1-жадвал Чакана савдо дўконларининг турлари
Чакана савдо фирмаларининг турлари 4 та мезон билан фарқ қилади: дўконнинг жиҳозлари мижозга хизмат кўрсатиш даражаси товар ассортименти савдода хизмат кўрсатиш характерига кўра фарқланади. Хизмат кўрсатиш даражаси сотаётган товар турига боғлиқ. Кундалик талабдаги товарлар учун ўз-ўзига хизмат кўрсатиш; аввалдаги танлов товарлари учун чегараланган хизмат кўрсатиш; юқори товарларга тўлиқ хизмат кўрсатилади, бу ўз ичига харидорга ёрдам сифатида ахтариш, солиштиришни, танлашни, турли саволлар билан маслаҳат беришни олади. Товар ҳаракатининг умумий ягона занжирида чакана савдонинг технология жараёнлари муҳим халқа ҳисобланади. Чунки халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқариш корхонасидан истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнида товарларни танлаш ва аҳолининг шу товарларга ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун энг зарур шарт-шароитлар худди ана шу чакана савдо корхоналарида яратилиши лозим. Аҳолига савдо хизмати кўрсатишнинг сифати, яъни савдо маданияти чакана савдодаги технология жараёнларини, айниқса, товар сотишни ташкил этиш даражасига боғлиқдир, шу сабабли чакана савдо корхоналарининг бутун савдо оператив фаолияти шу вазифага бўйсундирилади. Улгуржи савдо умумлашган воситачи ҳисобланади ва кўпчилик вазифаларни бажаради. Улгуржи савдодан саноат корхоналари, тижорат фирмалари ва давлат муассасалари улгуржисига товар сотиб олишлари мумкин. Улгуржи савдо аҳамияти қуйидагичадир: чакана савдога ишлаб чиқариш фирмаларнинг тор ассортиментини кенгайтириб таклиф этади; катта ҳажмда товар сотиб олиб, муомала харажатларини камайтиради; юқори малакали товаршунос ва маркетологлар билан товарлар бозорини чуқур ўрганади; товарларни сақлайди ва керакли товар заҳираларини шакллантиради; ишлаб чиқарувчилар ва чакана савдо ўртасида мустаҳкам алоқа боғлайди, уларга молиявий ёрдамлашади ва бошқалар. Улгуржисига фаолият кўрсатиш товар ишлаб чиқарувчилар, тижоратчи фирмалар, агент ва брокерлар орқали амалга оширилиши мумкин. Ишлаб чиқарувчи корхоналар улгуржи савдо фаолиятини махсус бўлим ёки фирмалар ташкил этиш орқали амалга оширилади. Улгуржи савдо билан шуғулланувчи махсус тижорат фирмалари - улгуржи савдо базалари, омборлари ва товар биржалари шаклида, хусусий, акциядорлик, қўшма ва давлат мулкига асосланган бўлиши мумкин. Улгуржи савдогарларнинг турлари қуйидаги расмда берилган(11.3-расм). Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling