Эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С., Юсупов М. А. Маркетинг тошкент 2021


Download 1.12 Mb.
bet58/92
Sana26.01.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1124978
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   92
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

10.2-расм. Нарх белгилаш усуллари
Нарх белгилашнинг 3 та усули мавжуд:

    1. Фирманинг ички манфаатларига кучли йўналтирилганлигини намоён этиб, сарф – харажатлар асосида нарх белгилаш.

    2. Рақобатчиларнинг нархига қараб нарх белгилаш.

    3. Маркетингга йўналтирилган нарх белгилаш усули. Бунда муайян бозорда истеъмолчи учун қимматли бўлган хусусиятлари ва маркетинг стратегияси ҳисобга олиниб нарх белгиланади.

Сарф харажатларга асосан нарх белгилашнинг 2 та усули мавжуд:

  1. Таннарх асосида нарх белгилаш

  2. Тўла харажатлар асосида нарх белгилаш

Таннарх(ишчи кучи, материаллар, ёқилғи, энергияга кетадиган харажатлар, амортизация, суғурта, устама харажатлар, бошқарувга кетадиган харажатлар ҳисоблаб чиқилади.)
Кўпинча корхоналар маҳсулот сотиш нархини аниқлашда содда формулалардан фойдаланади. Формулаларга кўра, нарх белгилашнинг бошқа жами усуллари каби, биринчи навбатда эътиборни фойдага қаратади, талабни ҳисобга олмайди.
«Ўртача харажатлар плюс фойда» тамойили бўйича нарх белгилаш товарнинг таннархига муайян устама қўйишдан иборат бўлиб, нарх белгилашнинг энг оддий усули ҳисобланади. Устама нарх миқдори товар турига қараб, жуда кенг чегараларда тебраниб туради. Шунингдек, товарнинг ишлаб чиқарувчидан пировард натижада истеъмолчига етиб боришга қараб охирги нарх улгуржи ва чакана савдо қўядиган устама нархлар якунини ифодалайди.
«Кўзланган фойда нормаси» олишни таъминлайдиган нарх белгилаш усулини қўллайдиган ишлаб чиқарувчилар олдиндан сарф этилган капитал учун муайян қайтим фоиз олишга интиладилар. Бу усул ўртача солиштирма харажатларни ҳисоблашга асосланади.
Нархни чегаравий харажатлар бўйича белгилаш усулини қўллаш билан фирма маҳсулотнинг қўшимча ҳажми бирлигини бу маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг алоҳида қийматига сотади, бу ҳолда харажатларнинг фақат бир қисми копланади, фойда амалга ошмайди. Нарх белгилашнинг бу стратегияси агар фирма ишни тўхтатиш хавфи остида қолган ва фойдаланадиган ишчи кучини сақлаб қолишни ҳоҳлаган шароитларда наф келтириши мумкин.
Савдода дўконларга харидорларнинг келишини кўпайтириш учун сотувчилар айрим товарларни тўлиқ харажатларидан пастроқ баҳолаб, «жалб этувчи» нархлар яратадилар. Харидорлар кўпаяди, улар арзон нархдаги товарлар билан бирга бунга қўшимча равишда нархи меъёрда бўлган товарларни ҳам харид қиладилар.

10.3.Товарларнинг “ҳаётий даврлари” мобайнида нархларнинг ўзгарувчанлиги


Бозор тез ўзгариб боради ва шунга кўра, ҳар бир маҳсулот ҳам ўз яшаш даврини ҳам ўтайди. Шу вақт давомида фирмалар доимо нархларга ўзгартиришлар киритади.


Янги маҳсулотга нарх белгилаш энг жиддий босқичлардан биридир. Янги маҳсулотни ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар бозордаги талаб даражаси, рақиблар ҳаракати ҳали етарли даражада маълум эмас.
Нарх белгилашнинг қийинлиги, муайян даражада маҳсулотнинг янгилиги даражасига ҳам боғлиқ. Бу даража эса учга бўлинади:
- энг янги маҳсулот;
- техникавий илғор маҳсулот;
- оригинал бўлмаган (янги тақлидий) ва ўринбосар маҳсулотлар.
Бунда мутахассислар нархга нисбатан асосий истеъмолчиларнинг муносабати даражасини белгилайдилар, шунингдек, рақиблар бозорга қай даражада тезлик билан кириб келиши мумкинлигини ўрганадилар. Ўзига ўхшаш ўринбосарлари бўлган янги маҳсулот тақлидий ёки мослаштирилган маҳсулот тарзида тасниф этилади. Бундай ҳолларда нарх сиёсати илгариги тактикасини давом эттиради ва нарх даражаси муқобил товарлар ўртасида мавжуд бўлган сифат ва миқдорга қараб ўзгаради.
Маҳсулотнинг бозорга кириб келиши ва ўсиши босқичидан тўйиниш босқичига ҳаракати даражасига қараб, нархларни пухта бошқариш нарх маркетингни стратегиясини амалга оширишнинг калити ҳисобланади.
Тўйиниш босқичида нархларни кўтариш одатда талабнинг кўпайиши эмас, балки ишлаб чиқариш харажатларининг қийматини ортиши оқибатидир. Шу сабабли маҳсулотнинг турига қараб ё эркин нархлар қўйилади ёки товарлар сотиш ҳажмини кўпайтириш учун нархлар пасайтирилади.
Йўқолиб кетаётган маҳсулотларга нарх маркетингда кейинги режаларга қараб икки муқобил нарх белгилаш йўли қўлланилади. Ишлаб чиқаришни қисқартириш учун нархларни босқичма-босқич пасайтириш стратегияси жами ғамламалар сотиб тугатилгунга қадар амалга оширилади. Унга муқобил ҳолда фойдани қувватлаш йўлида қўшимча харажатлар, хусусан маҳсулот сотишни рағбатлантириш харажатлари қисқартирилади, нархлар эса илгариги даражада сақлаб қолинади. Рақибларнинг бозорни ташлаб чиқиб кетишига қараб, бозор таъминоти манбалари қисқаради ва аксарият бундай вазиятда шу маҳсулотга ҳали муҳтож бўлган муайян бозор сегменти сақланиб қолади. Бу эса, маҳсулот яшаш даврининг сўнгги босқичи даврида бозорда қолган фирмага ўз нархини ошириш имконини яратиши мумкин.
Савдо-сотиқ фаолиятида маркетинг мутахассислари учун нарх белгилашнинг иккита асосий сиёсати мавжуд, бу «қаймоғини олиш» ва «кириб олиш» сиёсатидир.
«Қаймоғини олиш» сиёсати аввало, товар нархи ишлаб чиқариш нархидан анча юқори ўрнатиб, аста - секин уни тушириб боради. «Қаймоғини олиш» сиёсатидан аксарият бозорга янги маҳсулотни жорий этишда фойдаланилади. Бунда нарх қандайдир бир юқори даражада белгиланади, маҳсулот эса сегментлаш натижасида асосий деб эътироф этилган бозорда сотилади. Бозорнинг тўйинишидан сўнг истеъмолчиларни жалб қилиш мақсадида нарх пасайтирилади. Шундай йўл билан тўлиқ даромад энг кўп миқдорга етказилади. Шу сабабли ягона йўл – товар сотиш бозорларини кенгайтириш, янги сегментлар излашдир.
«Кириб олиш» сиёсатида нарх кетган сарф харажатлардан паст ўрнатилади. Нарх паст бўлиб ўзининг доимий мижозларини эгаллаб бўлгандан сўнг, аста-секин нарх кўтарилиб борилади. Доимий мижозлар нарх кўтарилсада, ўша фирмага бўлган ишончи туфайли тарк этмайди.
«Қаймоғини олиш» ва «кириб олиш» сиёсатлари нарх белгилашнинг фавқулодда намоён бўлиши ҳисобланади. Унинг биринчиси – қиммат нархлар, иккинчиси – арзон нархлар стратегиясидир.



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling