Эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С., Юсупов М. А. Маркетинг тошкент 2021


-жадвал Маркетинг коммуникациясининг босқичлари


Download 1.12 Mb.
bet66/92
Sana26.01.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1124978
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   92
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

12.1-жадвал
Маркетинг коммуникациясининг босқичлари

Йиллар

Босқичнинг номи

Босқичнинг тавсифномаси

1950-1960

Тизимсиз коммуникация босқичи

Коммуникатив сиёсат катта роль уйнамайди, доимий талабни таъминлаш учун товар таклифи ҳажмига концентрация бош масала ҳисобланади

1960-1970

Товар коммуникацияси босқичи

Сотишни ташкил этишда корхона коммуникатив воситалардан фойдаланади. Биринчи режага реклама ва сотишни рағбатлантириш чиқади

1970-1980

Мақсадли гуруҳ коммуникация босқичи

Коммуникация фирмалар томонидан фойда олишга имкон берувчи мақсадли гуруҳлар билан ўзаро таъсирда мижозлар билан мулоқот учун ишлатилади

1980-1990

Рақобатли коммуникация босқичи

Коммуникатив шароитни ўзгариши ва коммуникатив рақобат кўрсатишнинг ўсиши корхонадан коммуникацияни оптимал шакл ва воситаларини талаб қилади

1990-2010

Рақобатли ва интеграцияланган коммуникация босқичи

Бозорни ривожланиш динамикаси реклама ташувчиларига мэдиа тарқатишни шакллантиришга олиб келади. Интеграцияланган коммуникацияга ўтишни талаб қилади

Интеграцияланган коммуникатив жараённинг хусусияти бўлиб, коммуникация восита ва жараёни, ташувчилари, шаклларининг турли-туманлиги ҳисобланади.


Коммуникация қуйидагича таснифланади: контакт тури бўйича шахсий ва шахсий бўлмаган; жадаллиги бўйича жадал ва такрор; қўллаш частотаси бўйча ягона ва кўп маротабалик; таъсир натижасига кўра самарали ва самарасиз.
Интеграцияланган маркетинг коммуникациялари – бизнесни ривожлантиришнинг интенсив услубиятлари тизими.
Анъанавий равишда интеграцияланган маркетинг коммуникациялари БТЛ, АТЛ, тўғридан-тўғри маркетинг барча технологияларини, шунингдек, зарур шахслар билан шахслараро муносабатларни йўлга қўйиш бўйича технологияларни уйғунлаштиради.
БТЛ атамасининг вужудга келиш афсонаси мащҳурдир. Реклама соҳаси гуруҳларидан бири, навбатдаги реклама кампанияси бюджетини тузар экан, якуний хулоса чиқарди, сўнгра сотувни рағбатлантириш бўйича тадбирларни ҳам ёзиб киритиш лозим эканлиги унинг ёдига тушди, оқибатда бу ёзувлар чизиқнинг остидан ўрин олди. Бу ерда шунга изоҳ бериб ўтиш зарурки, адабиётларда юқорида санаб ўтилган воситалар тўпламида айрим қарама-қаршиликлар мавжуд.
Чизиқ устида (АТЛ) оммавий ахборот воситалари ҳамда ташқи реклама ва ахборот воситалари орқали тарқатиладиган тўғридан-тўғри реклама жойлашган. Реклама материаллари имиджни шакллантириш, эслатиш, таниб олиш, хабардор қилиш учун ишлайди. Яъни гарчи реклама «тўғридан-тўғри» бўлсада, лекин потенциал истеъмолчи билан коммуникатив канал билвосита ва қайтувчан алоқасиз бўлиб чиқади.
Чизиқ остида (БТЛ) – сотувни рағбатлантириш, истеъмолчиларни рағбатлантириш, савдони рағбатлантиришнинг нозикроқ механизмлари ишлайди. Бу ерда товарни намойиш этиш ва қайд қилинган олди-сотди ҳаракати эмас, харидор-сотувчи ўзаро алоқалари интерактив канали ва иккиламчи тадқиқотлар ўтказиш имконияти муҳим.
Товар ёки хизматнинг ўзи эмас, балки унинг истеъмол тизимига киритилганлиги муҳим. Айнан истеъмолчилар билан йўлга қўйилган алоқалар ҳамда истеъмол ва тақсимот йўлга қўйилган тизими бизнеснинг муваффақиятга эришишини белгилаб беради.
Интеграцияланган маркетинг коммуникацияларининг реклама, жамоатчилик билан алоқалари, сотувни рағбатлантириш, моддий-техника таъминоти, ходимлар билан ўзаро муносабатларни шакллантириш каби алоҳида қисмлардан иборат бўлган «бутун бир яхлитлик»ни тушунишнинг янги усули сифатида етарли даражада умумий деб ҳисоблаш мумкин.
Интеграцияланган маркетинг коммуникациялари усулларини тўртта асосий гуруҳга ажратиш мумкин.
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling