Эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С., Юсупов М. А. Маркетинг тошкент 2021


Download 1.12 Mb.
bet70/92
Sana26.01.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1124978
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   92
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

Тўғридан-тўғри маркетингда (Диреcт маркетинг) таклифлар, эълонлар, эслатмалар ёки бошқа силжитиш воситалари бирор манзилга жўнатилади. Юқори даражада танланган электрон хат рўйҳатларидан фойдаланган ҳолда, бевосита маркетологлар ҳар йили миллионлаб хатлар, каталоглар, брошуралар, намуналар, видеолар юборишади.

13.1-расм. Тўғридан-тўғри маркетинг шакллари

Тўғридан-тўғри маркетинг бевосита, бирга-бир мулоқотларда самарал саналади. Бу усул мақсадли бозорни танлаб олиш ва натижаларни осон ҳисоблаш имконини беради. Бу силжитиш воситаси билан оммавий ахборот воситалари (масалан, ТВ ёки журнал) каби миллионлаб мижозларга этиб бориш имкони бўлмаслиги ва қимматлигига қарамай, бу усулда муваффақият даражаси юқорироқдир. Почта орқали жўнатиш усули турли хил маҳсулотлар сотувини (китоблар, суғурта, саёҳат, таом, кийим-кечак ва ҳ.к.) силжитиш-рағбатлантиришда самарали восита сифатида тан олинган. Хайрия жамғармалари ҳам бу усулдан ҳар йили миллиардлаб доллар пул йиғиш учун фойдаланишади.


Баъзи мутахассислар почта орқали жўнатиш каби бевосита маркетингнинг анъанавий турларидан фойдаланиш борган сари пасайиб боришини тахмин қилмоқдалар, сабаб сифатида охирги вақтларга маркетологлар э-маил ва мобил маркетинг каби янгироқ маркетинг усулларини қўллашни афзал билаётганликлари кўрсатилмоқда. Бевосита маркетингнинг эмаил ва мобил каби янгироқ турлари шу бўлимнинг кейинги бобларида батафсил муҳокама қилинади.
Тўғридан-тўғри маркетингнинг янги рақамли усуллари борган сари машҳур бўлиб бораётганига қарамасдан, анъанавий бевосита почта усули амалиётда ҳали-ҳануз энг кўп ишлатилаётган усулдир. Почта маркетинги рақамли маркетингга қараганда бир неча устунликларга эга. Бу усул одамлар ушлаб кўриши ва сезиши мумкин бўлган намуналар ва реклама воситаларидан фойдаланади. “Почта маркетингида реаллик мавжуд. Бу усулда мижоз билан руҳий боғлиқлик ўрнатилади, рақамли маркетингда эса бунинг иложи йўқ, чукни анъанавий маркетингда мижозлар таклиф этилаётган маҳсулотни ушлаб кўриш, уни сезиш имконига эгалар”, дейди мутахассислардан бири. Бунга қарама-қарши ўлароқ, “емаил маркетингда мижозларга жўнатиладиган хат - мабарлар осонлик билан текширилади, керак бўлмаганлари улоқтирилади. Бу – жуда қулай!”, дейди яна бир бевосита маркетинг мутахассиси.
Анъанавий почта маркетинги кенг миқёсда олиб бориладиган интегратсилашган маркетинг лойиҳаларининг муҳим элементи бўлиши мумкин. Агар қабул қилувчи жўнатилган почта орқали жўнатишга қизиқиш билдирмаса, у жўнатувчи компанияга қайтиб келиши мумкин, бу эса ортиқча харажат ва вақт демакдир. Шу сабаб, маркетологлар хат жўнатилиши лозим бўлган мижозларни эҳтиёткорлик билан танламоқдалар, яъни дастлаб улардан рухсат олинмоқда.
Каталог маркетинги - Каталоглар камида саккиз вароқдан иборат, турли хил маҳсулотларни сотиш ва буюртма бериш имконини берувчи босма нашр эди. Аммо ҳозирги келиб бу қараш эскирди.
Интернет оқими кучайгани сайин каталоглар рақамли шаклга кириб бормоқда. Фақат онлайнда мавжуд каталоглар пайдо бўлди, аксарият босма каталоглар ўз маркетинг миксларига wеб-каталоглар ва смартфон каталоглар ҳам қўшишмоқда.
Рақамли каталоглар нашр этиш ва пошта харажатларидан холидир. Босма каталогларда жой этишмовчиги учраб турса, онлайн каталоглар бундай камчиликдан азият чекмайдилар, уларда реклама қилиниши мумкин бўлган маҳсулотлар чегарасиз бўлиши мумкин. Уларда ишлатилиши мумкин бўлган тақдимот шакллари ҳам кенгроқдир, яъни маҳсулот ҳақидаги реклама видео ва қидирув имкониятлари билан ҳам бойитилиши мумкин. Ва ниҳоят, онлайн каталогларда маҳсулотлар ва нархлар дархол ўзгартирилиши ёки янгиланиши мумкин.
Қарамли-онлайн каталогларнинг устунликларига қарамай, босма каталогларга бўлганталаб ҳали-ҳануз ўсиб бормоқда. Нега компаниялар янги онлайн каталоглар фойдасига қоғозга босиладиган эски каталогларидан воз кечмаяптилар? Бунга биргина сабаб бор: қоғоз каталог орқали мижозлар билан руҳий алоқа ўрнатилади, онлайн каталогларда эса бундай имкон мавжуд эмас.
Бундан ташқари, босма каталоглар онлайн савдони кучайтиришнинг энг самарали йўлларидан биридир. Яқинда олиб борилган изланиш натижаларига кўра, онлайн харидларнинг 70%и босма каталоглар орқали амалга оширилган.
Телемаркетинг телефон ишлатган ҳолда маҳсулотни истеъмолчилар ва бизнес мижозларга тоғридан-тўғри сотиш демакдир. Ўтган йили бевосита маркетинг орқали амалга оширилган жами савдо ҳажмининг 14.9% телемаркетинг ҳисобига тўғри келган. Биз ҳаммамиз истеъмолчилар томон йўналтирилган телефон маркетинг билан танишмиз, аммо Бизнесдан-бизнесга (Б2Б) маркетингида ҳам телемаркетинг кенг миқёсда ишлатилади, аниқроқ айтадиган бўлсак, жами телемаркетингнинг 56% да бизнес мижозлар билан ишланади. Компаниялар истеъмолчи ва бизнес мижозлар билан савдо қилиш учун чиқувчи ва ТВ, каталог ва босма рекламалар натижасида қилинувчи буюртмаларни қабул қилиш учун текин кирувчи телемаркетинг турларидан фойдаланишади.
Яхши ишлаб чиқилган телемаркетингнинг кўплаб устунликлари бор, жумладан, у савдода қулайликни, мижозларнинг ахборот билан таъминланганлик даражасини оширади. Аммо шу билан биргаликда, баъзи камчиликлар мижозларнинг норозилига сабаб бўлмоқда.
“Телефон қилма” қонунчилиги телемаркетингнинг баъзи соҳаларига салбий таъсир қилган бўлса-да, чиқувчи Б-то-Б телемаркетинги ва текин кирувчи истеъмолчи телемаркетинги ҳали ҳам кучли бўлиб қолмоқда. Телемаркетинг сиёсий ва хайрия ташкилотлари учун молия йиғишнинг асосий воситаси сифатида ривожланиб бормоқда.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling