Эркин Малик


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/55
Sana26.10.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1725133
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   55
Bog'liq
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi

¤ЗГА САЙЁРАЛИК 
(ѐки Шайтонваччани ойнаи жаҳонда
кўрсатишгани
Кечқурун Шайтонвачча ўзини телевизорда кўриб, чапак чалиб юборди. Халқаро 
мусобақани телевизорда намойиш қилишарди. Экранда тез-тез бош қаҳрамон 
Шайтонвачча кўриниб қоларди. Ахир у бир эмас, тўртта олтин медаль олган-да. Ана, 
ҳакамларнинг ўзлари айтишяпти, бунақаси бўлмаган деб. Шайтонвачча анча-мунча 
жаҳон рекордларини янгилаб ташлабди. Кўп қиррали бу спортчининг келажаги порлоқ 
дейишяпти. Яна қаердадир катта мусобақа бўлармиш. Чемпион унга таклиф 
қилинармиш. Орада чемпионнинг устози деб спорт ўқитувчисини ҳам кўрсатиб 
қўйишарди. Қандай қилиб шогирдингизни бу даражага етказдингиз, дейишса беҳи 
новдалари ҳақидами-ей, бўйрага ѐтқизиб тузлашлар ҳақидами-ей, гапириб ўтирибди. 
— Вой яшшамагур,— деди кампирнинг жони чиқиб, — мени муолажамни ўзиники 
қивобдими, бу кисовур, шошмай турсин, ҳали қўлимга тушар-ку. 
Лекин жўшиб-қўшиб гапираѐтган мухбирнинг ѐнига битта калбашара одам 
қўшилдию, ҳамма иш расво бўлди. Ўа, ошга пашша тушди. Нимаймиш, ўша одамнинг 
Кавсаржон Ўожи ота ўҚлига шубҳаси бормиш. У бу дунѐнинг одами эмасмиш, ҳа, бошқа 
сайѐрадан келганмиш. Топган гапини қаранглар. Вой Қаламис-ей. Кавсаржон югурганда 
бошқача қиѐфага кириб қолганмиш. Бошида шохи, маймунникига ўхшаган узун думи 
бормиш. Курашганда ҳам бир зумгина шунақа тусга кирганмиш. ¤зга сайѐраликлар 
хоҳлаган қиѐфага кира олармиш. Шохдор калла, думли қиѐфа унинг аслимиш. ¤зга 
сайѐралик Кавсаржон Ўожи ота ўҚли қиѐфасига кириб олганмиш. Одам боласининг 
қўлидан бунақа ишлар келмасмиш. Бунақа катта мусобақада тўртта олтин медаль олиб 
бўлмасмиш. Ана шунақа миш-миш. 
— Нималар дейди, бу кўзойнак, ичвоганми?— тўнҚиллади кампир, — боламми 
отаси назарбеклик, онаси шу xўжақишлоқлик бўлса. Онаси ўлгани билан Худога шукр 
отаси тирик-ку. Тиливузирга кирволдим деб оҚзига келганини гапироврадими, булар. 
— Бу гапларга бирон-бир далилингиз борми?— деб мухбир кўзойнакдан сўради. 
— Бор, — деди у ишонч билан, — биз видео тасмани секинлатганимизда бунга амин 
бўлдик. Шохдор каллани, хунукдан-хунук ўхшамаган думни кўрдик. 
— ¤ша тасмани телетомошабинларга кўрсатсак бўладими, ахир бу сенсация-ку, — 
деди мухбир? 
— Марҳамат. 
Экранда Шайтонваччанинг ҳар бир олтин медални синчиклаб кузатгани, ишонмай 
тишига босиб кўргани акс этди. 
— ¤зга сайѐраликлар биззи одамларга мутлақо ишонмайдилар, ҳар бир ишимизга 
шубҳа билан қарайдилар. Сохтакашлар сайѐраси дейишади бизни. Кўрдингизми, 


48 
берганлари ростакам олтинми, йўқми деб, тишига 
босиб 
кўряпти. 
Бунақа 
эҳтиѐткорлик бизнинг бу ѐшдаги болаларда бўлмайди. Ўа, етти ухлаб, тушига ҳам 
кирмайди. ¤зга сайѐраликлар ўта ақлли, ўта ҳушѐр бўладилар. 
— Шохи бор, думи бор дедингиз, ўша жойини кўрайлик, — қистади мухбир. 
— Йўқ, унисини кўрсата олмаймиз, яқинда Қора денгиз бўйида худди шунақа йирик 
халқаро мусобақа бўлади. Чемпион ўз рекордларини ўша ерда ҳимоя қилиши керак. Биз 
уни яна видеотасмага тушириб, тахминларимизни иккинчи марта текшириб кўрамиз. 
¤шандан кейин кўрсатсак бўлади. 
— Қара-я, тишлаб ҳам кўрган экансан-а, болам? Жезлигини билмапсан-да. Олтин 
мумга ўхшаган юмшоқ бўлади, дейишади. 
Шайтонваччанинг ҳозир ҳуши ўзида эмас эди. Видеотасма секинлатилганда фош 
бўлиб қолишларини Ажинашамол ҳам, ўзи ҳам ўйлаб кўрмаган экан-да. Буни устига 
очкўзлик қилиб, олтинларни тишлаб нима қиларди? Бир ҳисобда тўҚри ҳам қилган. 
Нима учун унинг олтинлари кимнингдир чўнтагида кетиши керак? Илгари 
Шайтонваччанинг олтин-кумуш деган нарсалар билан иши йўқ эди. Одамга айландию, 
бунақа нарсаларга ўч бўлди қолди. Энди бу ѐҚи нима бўларкин? Чемпионлиги шубҳа 
остида қолди-ку. Ажинашамол қайларда тентираб юрибди экан. Бу миш-мишлардан 
хабари бормикан? Кейинги пайтда жа ўзини азиз қилиб юборди. Хоҳласа пайдо бўлади, 
хоҳламаса йўқ. Шайтонвачча уни на ѐнига чақира олади, на бирон-бир маслаҳат сўрай 
олади. ¤зи хон, кўланкаси майдон. Шошмай турсин... 

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling