Эркин Малик


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/55
Sana26.10.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1725133
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   55
Bog'liq
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi

ЙЎЛ-ЙЎЛАКАЙ 
(ѐки Шайтонваччанинг оғир-оғир ўйларга толганлари) 
Чол жуда кўп гапириб юборди. Шайтонваччанинг боши оҚриб, тарс ѐрилай деди. 
Нималарнидир билгандек, тахмин қилгандек бўлди. Мадрасадаги қилни қирқ ѐрадиган 
устозлари бир-бир кўз олдидан ўтди. Бундан чиқди Овсар ўлгандан кейин 


14 
Шайтонваччани ўшанинг қиѐфасида бу ѐқларга 
ташлашибди-да. 
Балки 
бола 
бечорани ҳам ўзлари ўлдиришгандир. Тушунарли, бу қишлоқда шайтонлар оламига 
ѐқмайдиган бир сир бор. У хаѐлларини йиҚиб олгунча бўлмай, чол яна гапга тушиб 
қолди: 
— Шу дейман, мени билишимча сен жиннихонадан. — Чол шундай деб ўзича фол 
оча бошлади. Бу гап Шайтонваччага анча қўл келар эди. Ахир ундоқ эмас, бундоқ эди 
деб рост гапириб кўрсин-чи? Чол ўла қолса ҳам ишонмаса керагов. Бунинг устига 
Ажинашамол шу яқин ўртада искаланиб юрибди. Яна тарсаки тушириши мумкин. Ахир 
у гапирса ѐлҚон гапириши керак. 
– Улар сени топиша олмагандан кейин, — гапида давом этарди чол, — ўлдига 
чиқаришиб, шишага ўчоқнинг кулидан солиб қўйишган. Шара-барачига бўловради, 
дейишган-да номардлар. 
Шайтонваччанинг онаси бир вақтлари унга, «маҳмадона бўма, жаҚинг тушкур, кўп 
гапирсанг кўп адашасан» деб калтаклар эди. Шунга, Шайтонвачча, чолнинг гапини 
маъқуллаган бўлиб ерга қараб тураверди. 
— Ўай майли,— деди чол Шайтонваччадан садо чиқавермагач,— ўтган ишга 
салавот. Жиннихонадагиларга ҳам осонмас. Бирини қочди деб, бирини ўлди деб 
ҳужжатлаштиришса керак-да. Қани, менга айт-чи болам, Ўожи ота, Пошша ойимлар 
тинч-омон юришибдими? 
— Билмадим, — деб бу сафар ростини айтди Шайтонвачча. 
— Ие, бу нима деганинг, занҚар, қишлоққа қачон келдинг? 
— Ўозир, — яна рост гапиришга мажбур бўлди Шайтонвачча. 
— Ановини қара-я, ростдан ҳозирми? 
— Нон урсин ѐлҚон гапирсам, нониз борми?— кўзлари жавдиради 
Шайтонваччанинг. У росаям очиққан эди. 
— Уни қара-я, бўлди-бўлди ишондим, болам,— деди чол баттар яйраб, — бу фақат 
Худонинг меҳрибончилигидан бошқа нарса эмас. Мен бечорани ташвишлардан қутқарай 
деган-да Худойим. ¤зингга минг қатла шукр! Ўожи отанинг олдига шишани 
қучоқлабмас, ўзинг билан етаклашиб кириб борадиган бўлдим. 
— Вей, менга қара болам,— деди яна ҳайрон бўлиб,— жиннихонадан-ку қочибсан, 
аммо бу ерларни қандоқ қилиб топиб келдинг а? Ўа, ким сени бу ѐқларга обкелиб қўйди, 
шундан ке? 
Шайтонвачча баттар соқов бўлиб қолди. Осмондан тушдим десинми? 
Шара-барачи Шайтонваччадан жавоб ололмагач, бирдан унга эътибор қилиб қолди. 
Шайтонвачча уппа-узун бўлиб, чолнинг олдида ҳамон ширяланҚоч турарди. 
— Э, иштон-кўйлагинг қани? 
Шайтонвачча беихтиѐр болалар кетган томонга қаради. 
— Ўа, анови шумтакалар сувга ташлаворишдими? Майли мен шара-барамни 
титкилаб, бир нималар топиб бераман, кийиб оласан, у ѐҚи бир гап бўлар. Балки Ўожи 
ота янги саруполар олиб қўйгандир-а, нима дединг? 
Шайтонвачча бу меҳрибончиликдан хурсанд бўлиб кетди. Кўйлак-иштон осонгина 
топила қолди. Ажинашамол бу матоҳни елкангни яҚир қилиб топасан, деган эди. 
Унчаликка бормади. 
Аммо кўп нарсаларнинг ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолиши Шайтонваччани шубҳага солар 
эди. Ишқилиб яхшиликка бўлсин-да... 

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling