Эркин Малик


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/55
Sana07.04.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1340755
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55
Bog'liq
shajtonvachchaning najranglari (2)

ҚИШЛОҚДА ЯНГИ КИННАЧИ 
(ёки Шайтонвачча қўйган тузоқнинг ишга тушиши) 
Ўожи отанинг уйига қўлида тоҚора билан оҚзини каппа-каппа очиб 
мудира опа кириб келди. Кеча эсноқ тутиб, оҚзи очилганича, ҳали ёпилмаган 
эди. Уни кўриб, кампир яйраб кетди. Пешвоз чиқиб қучоқ очди. Минг йиллик 
қадрдонлардек омон-эсонлик қилди. Бу пайтда Шайтонвачча сигирга бир 
қучоқ ўт ташлаб, товуқ катагини чангитиб супуриш билан овора эди. 
— Вой ўлай, полвон йигит ҳали шунақа ишларни ҳам қиладиларми, 
холажон, — деди у Шайтонваччага қараб. 
— Ўа, — деди кампир, — полвон йигит қилмаса, ким қилади бу 
ишларни. Қизим бўлмаса, келиним бўлмаса... Яхшиям шу бор экан. 
Улар сўрига чиқиб ўтиришди. 
— Сабр қилинг, озгина қолди, полвон йигитга кимлар қизини бермайди, 
дейсиз... Мана кўрасиз, ўзлари совчи бўп келишади, ҳа қизимми олинг,— деб 
эсноқ аралаш кулди мудира. Мудира кулдими ёки эснадими, кампир буни 
билмай ҳам қолди. 
— ШундоҚ дейсизу, Ўожи отасига ўхшаб бу боламниям бири икки 
бўлмайдими деб қўрқаман. Бир кун мактабга бориб, бор-йўҚини шилдириб 
кепти. Ўазлакам бойликмиди. Жарақ-жарақ олтинлар-а! Кампир мудирага 
бир ёмон қараб қўйди.— Сизам обсиз шекилли? 


55 
— Вой олмай мен ўлай, сиззи ҳали ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ, 
шекилли? Уларингиз ҳеч қанақа тилла эмас экан. Ўа, эрта кунда миси чиқиб 
қолди. Қизимга сеп қилдириб ташлаб қўяй десам, заргар тушмагур роса 
устимдан кулса бўладими. Усти ярақ-юриқу ичи оддий жез экан. 
— Шунақа денг, болагинамни алдашибди-да, қинҚир ишнинг қийиҚи
чиқибди-да? 
— Шунақа... Мен олдингизга бу учун келмадим холажон, бошқа иш 
билан келдим, — дея муаллима эснай-эснай ёнидаги тоҚорани кампирга 
сурди. 
— Айтмасангиз ҳам билиб турибман, айланай. 
— Авлиё экансиз, ҳа бош уриб келдим. 
Шайтонвачча товуқ катагидан чиқиб, бет-қўлини ювар экан ичида кулиб 
қўйди: «Тузоққа илинтириш мана бунақа бўлади, Хўжақишлоққа янги 
кинначи муборак бўлсин, бувижон», деб қўйди ичида. Яна кимсан, олий 
маълумотли кинначи... 
Опа ҳафтада бир марта топган-тутганини кампирга ташлаб кетадиган 
бўлди. Бу пайтда Шайтонвачча тоҚорани очиб шакарсепти қатламани 
буклаб-буклаб, иштаҳа билан ер эди. Унга қараб опа деди: 
— Ўай полвон йигит, кетар жафосига битта дам соп қўясизми деган 
эдим, қуруққамас, албатта, атаганим бор. 
Шайтонвачча қатламани кўзи қиймай деди: 
— Атаганингизни бувимга ташланг-да, ўзингизга ўзингиз дам соп 
кетовринг.
— Бундан бу ёҚига ўз-ўзига хизматми?
— Шундоқ. 
— Жин-чи жин у нима бўлади, мени ўз ҳолимга қўядими, энди?
— У энди сизга қулдек хизмат қилади. Касалларнинг ҳол-аҳволидан оз-
моз хабардор қилиб туради. Ўа, қулоҚингизга шивирлаб, айҚоқчилик 
қилади. Яна қўрқиб кетманг, ҳушёр бўлиб ўтиринг. 
— Вой, айҚоқчи деганингиз сал ўхшамаяпти, полвон йигит, котиба денг! 
— Э, қатлама егани қўясизми, йўқми? 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling