Эркин Малик
Download 1.04 Mb. Pdf ko'rish
|
shajtonvachchaning najranglari (2)
МУХБИРЛАРНИНГ КЕЛИШИ
(Шайтонваччанинг яна ҳам машҳур бўлиб кетиши) Катта чинорнинг таги яна одамлар билан гавжум. Аввалгидек карнай- сурнайлар чалиниб ётибди. Одамлар дор ўйин келди деб яна алданишган. Бир томонда газета, журнал, радио ва телевизордан келган мухбирлар. Минбарда яна Шайтонвачча, спорт ўқитувчиси, мактаб директори, улар ёнига Шайтонваччанинг янги устози муаллима опа ҳам қўшилган. Томошабинларни икки ўртада бўладиган савол ва жавоблар қизиқтиради. Мактаб директори матбуот хизмати ходимлари билан учрашувни очиқ деб эълон қилгандан кейин мусобақа бошланди. — Марҳамат қилиб чемпионимиз ўз исм ва фамилияларини айтсалар? — Исмим Шайтонвачча. Шайтонбек дейишингиз ҳам мумкин. Фақат Шайтонқул деманг. Қулликни ёмон кўраман. (Кулги) — Фамилиянгиз? — Шайтонов. Кулгидан чинор барглари зириллаб кетди. Ўалидан бери чирқиллаб, асабга тегаётган қушлар «гурра» осмонга кўтарилди. Шайтонвачча ҳали ўзининг янги исмига ўрганмаган, фамилиясини ҳам билмас эди. У жавоб тополмай таваккал қилиб тўҚрисини айтиб юбора қолди. Билади, бари бир одамлар ишонишмайди. Майнавозчилик қиляпти деб ўйлашади. ¤йлашса, ўйлашаверишсин. Бунинг устига директор мухбирларнинг саволига қисқа- қисқа жавоб бериш керак, бўлмаса бошини оҚритворишади деб тайинлаб қўйган. Каллани қандоқ қилиб оҚритишни Шайтонваччага қўйиб беришсин. — ТўҚри гапгаям куладими,— деди Шайтонвачча мухбирларга қараб. Яна гурра кулги кўтарилди. Бу сафар чинордаги қолган-қутган қушлар ҳам учиб кетди. Мухбирлар Шайтонваччанинг жавобини «шу ҳам савол бўлдию» деганга йўйиб қўя қолишди. — Нечанчи синфда ўқийсиз? — Мен хоҳлаган синфимда ўқийвераман, — деб Шайтонвачча директорга қараб қўйди. Директор бош ирҚаб, Шайтонваччанинг жавобини тасдиқлади. 45 — Чемпионимизнинг саводлари қалай? Эшитишимизча чаласаводга ўхшайди. — ¤зларидан сўрасак? — дея телекамера кўтариб турган мухбирга қаради Шайтонвачча, — марҳамат қилиб, айтворсинлар-чи, саккиз карра саккиз неччи бўлади, олти карра тўққиз-чи? — Калкулаторим уйда қолиб кетибди, — деди мухбир ҳам кулиб. — Унда елкангиздаги нима у? — деб калласига ишора қилди Шайтонвачча. Мухбир ҳам бўш келмади: — Ошқовоқ десам кўнглингиз жойига тушадими? — МуҚамбирлик қилманг, у Худо берган калкулатор бўлади, уни ишлатишни билиш керак. Яна кулги. Тўпланганлар Ўожи отанинг набирасини тобора яхши кўриб қола бошлашди. Мухбирлар чемпионнинг тагдор гапларидан сергак тортиб, энди жиддий саволларга ўтишди: — Ўаётдаги энг яқин дўстингиз? — Ажинашамол,— деб Шайтонвачча яна ростини айтди. Уни ҳали одам болаларидан бирорта ҳам дўсти йўқ эди. Спорт ўқитувчиси шошиб ўрнидан турди-да, бир чемпионга, бир мухбирларга қуллуқ қилиб: — Ажинашамол каминанинг болаликдаги лақаби,— деб қўйди. Вой устамон-ей, ҳамма нарсани ўзининг фойдасига ҳал қилади-я, деб ичидан Қижиниб қўйди Шайтонвачча. — Устозингиз? Шайтонвачча «ярқ» этиб муаллима опага қаради. Опа бу қарашни ўзича тушуниб, карра жадвалини шариллатиб айтиб ташлади. Шайтонвачча устозини шарманда қилмоқчи эди, режаси амалга ошмади. Мактаб директори муаллимага «яшанг, баракалла» дегандек мамнун қараб қўйди. Шайтонвачча: — Мен шу опанинг шогирди бўламан, — деб қўйди. (Қарсаклар...) — Сизни ўзга сайёралик дейишади, бунга нима дейсиз? — Битта мен эмас, ҳаммамиз бошқа сайёраданмиз. Ахир Жаннатдан қувилганмиз-ку. — Чемпионнинг устозига саволим бор,— деб қолди бошқа мухбир, — айтинг-чи опа, сиз намоз ўқийсизми? — Вой, қаттан олдиз бу гаппи? — дея опа қўрқа-писа директорга қаради. — Бошингиздаги рўмолингизга қараб сўраяпман. — Кечирасиз, — деди директорнинг жаҳли чиқиб, — биз мусурмон давлатимиз. Мусурмончилик арконларини бажариш конституциямизда ҳимоя қилинган. — Мавзудан четга чиқиб кетдик, — деди кимдир тоқати тоқ бўлиб. — Ўа,— деди Шайтонвачча ҳам уни тасдиқлаб, — саволларингиз тугаган бўлса мен кетаман, у ёқда сигир-бузоқларим оч қолди. Бувимлар 46 келиб қолсалар, нақ ҳаммангизни муолажага тортадилар. Эҳ, қандай ёмон у муолажа деганлари... — Охирги савол?.. — Армонда қолманг! — ТуҚилган жойингиз? — Тавба,— деди Шайтонвачча жаҳли чиқиб. У фалон шаҳар, фалон қишлоқ дейишни ҳали билмас эди. Шунинг учун яна ростини айтиб қўя қолди. — Енг ичида туҚилганман, эшитдингизми енг ичида! Энди, томошаталабларни кулгидан тўхтатиб бўлмай қолди. Масхарабозлар келиб, маймун ўйнатишганда ҳам бунақа маза қилиб кулишмаган бўларди. ЙиҚилиш тарқаб кетди. Мухбирларнинг калласи ванг. Нимага келишди-ю, нимага эришишди? Ишга шайтонларнинг каттаси аралашганидан бехабар эдилар. Шу пайт одамлар орасида қўлида кув дастаси билан кампиршо пайдо бўлиб қолди-ю! Чемпионга сичқоннинг ини минг танга бўлиб кетди. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling