Эркин Малик


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/55
Sana07.04.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1340755
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55
Bog'liq
shajtonvachchaning najranglari (2)

ШАЙТОНВАЧЧА ЧЕМПИОН 
 
(ёки унинг бир кунда машҳури олам бўлиб
кетгани) 
Ўзги таътил бўлишига қарамай, қишлоқ мактабида кутилмаганда карнай-
сурнайлар чалиниб қолди. Дор ўйин келиб қолдимикан, деб эшитганлар шу 
томонга шошилишди. Катта чинор тагига қўйилган юмшоқ ўриндиқларда 
мактаб директори, унинг ёнида Шайтонвачча, ундан кейин оҚзи қулоҚида 
бўлиб, спорт ўқитувчиси ўтирар эди. 
— Азиз ҳамқишлоқлар, — деди мактаб директори тўпланганларга қараб, 
— биласизлар бизнинг қишлоқ полвонлари билан ном чиқариб келяпти. 
Бугун яна бир катта хурсандчилик. Ўаммамиз учун ҳурматли бўлган Ўожи 
отамизнинг набираси, мактабимизнинг фахри, аълочи ўқувчимиз Кавсаржон 
халқаро спорт мусобақаларида қатнашиб, югуришнинг учта тури бўйича, 
белбоҚли курашнинг битта тури бўйича чемпион бўлиб, бир эмас, тўртта 


37 
олтин медални қўлга киритиб қайтди, бунақаси спорт тарихида ҳеч қачон 
бўлмаган, қарсакларингиз... 
— У-у-у... 
— Қойил... 
— Ўожи отанинг невараси бўлгандан кейин бўлади-да! 
— Вой ўлай, бу ҳов бирда йўлимизни қип-яланҚоч тўсиб чиққан 
боламасми, хотинлар? 
— Қаранглар, полвон экан-а. Биз уни шайтон деб, кесакбўрон қилиб 
ўтирибмиз. 
Шайтонвачча одамлар орасидан кесакка тутган хотинни таниб қолди. Ўа, 
уни кўриши билан бутун вужудига қайтадан оҚриқ кириб кетди. 
«Шошмайтур, деди ичида, сен хотинни бошингга ит кунини солмасамми». 
Катталарга қўшилиб, бу ёқда болалар чувиллашарди: 
— Жинниларнинг деви борлиги рост эканми? 
— Азамат Қирромлик қипти. ¤зи шундоқ деди. Бўлмаса йиқита олмас 
экан... 
Болалар орасида Азамат деганлари Шайтонваччага ҳам ҳасад, ҳам ҳавас 
билан қараб турарди. «Сен Азамат, айбингни бўйнингга олибсанми, мард 
бола экансан, гуноҳингдан ўтдим» деб қўйди Шайтонвачча ичида. Қарсаклар, 
олқишлардан кейин Шайтонваччанинг шунақанги бурни кўтарилиб кетдики, 
қилдан қийиқ қидириб қолди. Директорни қаранглар, деди у ўзига-ўзи, 
уялмасдан шунча одамнинг олдида ёлҚон гапириб ўтирибди-я. 
«Мактабимизнинг 
фахри, 
аълочи 
ўқувчисимиш. 
Суфе... 
«Спорт 
ўқитувчисини қаранглар, оҚзи қулоҚида. Хурсанд бўлади-да. Шайтонвачча 
олган олтин медалларни сохтасига алмаштириб қўйгандан кейин. Иймонсиз. 
У қилган ишини шайтон ҳам қилмайди. Яна устозмиш. Шайтонвачча ҳар бир 
олтин медални тақдим қилишганида, тишлаб кўриб, киши билмас ўз муҳрини 
босиб қўйган эди. Алмашганини шундан билиб қолди. Медалларни ҳали 
шундай қайтариб олсинки... Шайтонвачча ўтирган жойида тобора ҳаволаниб 
борар эди. Ўозир директорни ҳам, спорт ўқитувчисини ҳам шармандасини 
чиқарсаммикан-а? Ота-оналар болалари тарбиясини кимларга ишониб 
қўйишганини бир билиб қўйишсин. Шу пайт директор табассум билан 
Шайтонваччага сўз бериб қолди: 
— Ўаяжонли воқеаларни энди чемпионимизнинг ўзларидан эшитамиз, 
қарсакларингиз... 
Шу пайт чинор шохлари қаттиқ силкиниб, тўпланганлар безовта бўлиб 
қолди. Кутилмаганда Шайтонваччанинг юзига «қарс» этиб тарсаки келиб 
тушди. Буни Шайтонваччадан бўлак ҳеч ким билмай қолди. Шайтонвачча 
шошиб юзини силаб қўйди. Шу пайт чап қулоҚининг тагида Ажинашамол 
пайдо бўлди. «Эсингни йиҚ галварс, кимларни шарманда қилмоқчисан, ахир 
булар ўзимиздан-ку». Шунда Шайтонвачча беихтиёр чап томонига қараб: 
— Ажинашамол, қадрдоним, — деб юборди. «Гур» этиб кулги 
кўтарилди. Чап томонида ўтирган спорт ўқитувчиси чемпион менга лутф 
қиляптилар деб, ўрнидан туриб, қуллуқ қилди. Ажинашамол қараса иш 
пачава, лик этиб Шайтонваччанинг ўнг тарафига ўтди-да, ўнг қулоҚига 


38 
шивирлади: «Номимни тилинг-га олма-я, номард, сиримиз фош бўп қолади-
я». 
— Ахир ҳаммаси ёлҚон-ку, мен мактабда ўқимайман-ку, — деб 
Шайтонвачча энди ўнг тарафига қаради. Ажинашамол шу тарафда эди-да. Бу 
тарафда керилганича директор ўтирарди. Яна «гур» этиб кулги кўтарилди. 
«Ўе аммамни бузоҚи, қовун тушириб бўлдинг, «Раҳмат» дегин-да, жойингга 
ўтир», дея Ажинашамол Шайтонваччанинг ҳиқилдоҚидан олиб қолди. 
Шайтонваччанинг нафаси бўҚзига тиқилиб, жўжахўрозга ўхшаб бир қий-
қирдию, жойига ўтирди. Яна қарсакбозлик бўп кетди. «Боласи тушмагур ҳақ 
гапни айтди» деган хитоблар бўлди. Аҳволни юмшатиш учун спорт 
ўқитувчиси ўрнидан турди: 
— Мусобақа кунлари чемпион билан кўп ҳасратлашдик. Болалигимни 
гапириб берган эдим. «Ажинашамол» менинг болаликдаги лақабим. Бир 
вақтлар юз метрга югуришда менга етадигани йўқ эди. ОёҚим синиб, 
ўқитувчи бўп қолдим. Мен эришмаган ютуқларга мана шогирдим эришиб 
турибди. Шогирдимнинг ютуҚи менинг ютуҚим... 
Тўртта олтин медални сохтасига алмаштириб олганингдан кейин ютуқ 
сенда бўлмай, кимда бўлади, Қижиниб қўйди ичида Шайтонвачча. Шошмай 
тур, ҳали бу ишингга кўп пушаймонлар бўласан. 
Спорт ўқитувчисидан кейин директор ўрнидан туриб деди: 
— Ўаммамиз учун ҳурматли бўлган Ўожи отамизнинг набираси, тўрт 
карра чемпион Кавсаржон мактабимиз, қишлоҚимиз, туманимиз номидан 
мусобақада қатнашибдими, у албатта, биззи ўқувчимиз бўлади-да. Уни 
тарбия қилаётган Ўожи отага, бувисига минг раҳмат. Чемпионимиз 
сентабирдан хоҳлаган синфига кириб ўқийверади. Уни аълочиларга 
етказволиш биззи тан, шу ҳам қийин иш бўптими...
Шундай қилиб Шайтонвачча бир кунда машҳури олам бўлди, қолди. 
Аммо мусобақада нималар бўлгани, қандай қилиб тўрт карра чемпион бўлиб 
олгани фақат унинг ўзигаю Ажинашамолга аён эди. Агарда Ажинашамол 
бўлмаганда, бунақа кўтар-кўтарлар қайда эди. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling