Эркин Малик


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/55
Sana07.04.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1340755
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   55
Bog'liq
shajtonvachchaning najranglari (2)

БИЗНЕС ВА САРЁҒ 
(ёки алкаш билан Қийбатчининг чув тушганлари) 
Саҳармардондан Райимберди алкаш билан Дадамирза Қийбатчи дўкон 
олдида хира пашшадек туриб олишди. Икковидан ҳам ачиган вино ҳиди 
анқирди. Кеча кечқурун бўкиб ичишган, кўчага «бошоҚриқ» қидириб 
чиқишган эди. 
— Ўов чемпион, — деди Райимберди алкаш тирҚалиб, — билиб қўй биз 
дўкон қуллуҚ бўлсинга келдик, янги дўконни ювасан энди, бўлақол, томоқ 
тақиллаб кетяпти... 
— Менда ювадиган нарса бўлмайди-да, тоҚажонлар, хўп десангизлар, 
пахта ёҚидан юз граммдан қуйиб беришим мумкин... ¤зини атайин хокисор 
тутиб муомала қилди Шайтонвачча. 
— Одамни устидан кулма, Азайимхон, — деди Дадамирза афтини 
буриштириб, ювадиганинг бўлмаса яримтага чўз, яхшиликча.
— Чўзмасам-чи? — дея Шайтонвачча дарровда тусини ўзгартириб. 
— Чўзасан. 
— Чўзмайман. 
— Чўзасан дедим, чўзасан. 
— Чўзмайман дедим, чўзмайман. 
— Унда ўзингдан кўр, ўлдириб, дўкон-пўконинг билан ёқворамиз... 
Шайтонвачча ўйланиб қолди. «Думи тугуклар» мадрасасида ўқиб 
юрганида одамлар орасидаги жиноий ишларга бериладиган жазо 
муддатларини ҳам ижикилаб роса ўргатишган эди. Одамларни каттароқ 
муддатга қаматиб юборишга шайтонлар орасида мусобақалар бўларди. У бу 


112 
қора ниятли одамларнинг жиноий иши ва унга бериладиган жазо 
муддатларини ичида ҳисоблаб чиқди-да: 
— Унда битта ўттизни иккига бўлиб оларкансизлар-да,— деди 
тиржайиб. 
— Ана энди ўзингга келдинг, Азайимхон, — деди Дадамирза кўзлари 
ялтираб, — ўттиз минг берасанми? Вой сени-ей, жон ширинда-а? 
— Жондан ҳам мол ширин,— деди Райимберди алкаш томоҚини қириб. 
— Жа унчаликмас, тоҚажонлар,— деди Шайтонвачча уларнинг кўзига 
бақрайиб туриб,— фуқаролар жиноий ишлар низомининг бир юз 
олтмишинчи моддаси «А» прим банди бўйича ҳимоясиз қолган 
нафақахўрларнинг молига тажовуз қилганлиги учун саккиз, уларни бир 
амаллаб боқиб келаётган ногирон набирасининг жонига қасд қилганлиги 
учун ўн беш, жиноий ишни қасддан группа бўлиб амалга оширилганлиги 
учун шу модданинг «Е» прим банди бўйича етти, ҳаммаси бўлиб ўттиз йил 
қамоқ бўлади. ¤н беш йилдан бўлашиб оласизлар, шу. Ўозир кўзимдан 
йўқолмасанглар соткамда шаҳардан мелиса чақираман. Қишлоқни 
мелисасига ишонч йўқ. У сизларга ҳамшиша. — Шайтонвачча шундай деб, 
соткасидан бозорга молга кетган кампирнинг номерини тера бошлади. 
— Ўай, ҳай, — деди Дадамирза уни тўхтатиб, — ҳазиллашдик, 
Азайимхон, ҳазиллашдик-а. Сени кимлигингни билмасак экан... Ахир сен, — 
деб кўрсаткич бармоҚи билан тепага ишора қилди у, — у ёҚдансан-ку, 
оҚайни... Шундоқ қилиб, ўттиз йил дегин? Шуларгача биласанми-а... қойил! 
— Билмай-чи, бу дунёда қонунсиз яшаб бўларканми? 
— Майли, анови гапларни эсингдан чиқар Азайимхон, — деди 
Дадамирза попуги пасайиб. Кейин қўйнидан сувқоҚозга ўралган чақалоқнинг 
калласидек сарёҚ чиқарди: – Шуни пулга чақиб бер, бизга пул керак, бош 
ёрилай деяпти. Райимберди алкаш ҳам чўнтагидан бештадан — ўнта тухум 
чиқарди. – Сени биламиз ҳожатбарорсан, мановиларни ярим пулига бўлса 
ҳам ол, — деди у ҳам ялиниб. 
— Э, тоҚажонлар,— деди Шайтонвачча илгариги самимий ҳолига 
қайтиб, — мен бу нарсаларни пулга чақолмайман, молга чақаман, тухумни 
макаронга, сарёҚни кирсовунга алмашлаб беришим мумкин. Шундаям 
ярим баҳосига. 
— Э, Азайимхон, иложини қил, озиб, ёзиб бир ишимиз тушибди, сенга. 
— Қўймадинглар, қўймадинглар-да, пулга чақадиган бўлсак, чорак 
баҳосига чақамиз, келишдикми? 
— ¤ҳ, — деди Дадамирза кўзини пахтаси чиқиб,— бу бориб турган 
қароқчилик-ку, Азайимхон, куппа-кундуз куни одамни шилиш-ку, бу қайси 
қонунда ёзилган? 
— Бола-чақанинг ризқини қийиб, ўҚирлаб сотиш-чи, у қайси қонунда 
ёзилган? 
Шундай қилиб Шайтонвачча бир кило сарёҚ билан ўнта тухумни 
сувтекинга олиб қолди. Райимберди алкаш билан Дадамирза Қийбатчи 
сўкина-сўкина 
дўкондан 
узоқлаша 
бошлади. 
Шайтонвачча 
янги 
мижозларининг орқасидан бақирди: 


113 
— СоҚинтирмай тез-тез кеп туринглар, тоҚажонлар... 
Улар ўгирилиб Шайтонваччага муштларини дўлайтиришди. У 
орқаларидан қаҳ-қаҳ отиб кулди. «Мени совунимга кир ювмабсизлар»... 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling