Эркин Малик


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/55
Sana07.04.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1340755
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55
Bog'liq
shajtonvachchaning najranglari (2)

САКСОН ДАРРА 
(ёки Шайтонвачча хиёнаткорни қандай
қилиб жазолагани) 
Шайтонвачча тижоратни бошлаб юбордию аммо кампир олиб келган 
молнинг чўҚи пастлигидан хуноб эди. У тилланинг грамми қанчаю қанча 
мол келишини, пулнинг тенг ярми кампирнинг липпасига тушиб кетганини 
яxши биларди. Бир куни охири чидай олмай деди: 
— Бувижон, билиб қўйинг, бу аҳволда сиз билан узоққа бора олмаймиз. 
— Нимага нолийсан, ношукр? — деди кампир тепадан келиб, — 
бирпасда ишинг юришиб кетдику, харидорларни ўзингга оҚдириб олдинг-
ку. Нимаймиш, сени тарозинг баракалимиш, молинг ҳам арзонмиш. Беш 
қўлингни оҚзингга тиқмасмишсан. Бу кетишда ҳадемай қишлоқдаги ҳамма 
тижорат дўконларини синдирасан. Яна нима керак сенга? 
— Тижорат Қирромни ёқтирмайди бувижон, мен одамларнинг ҳақидан 
қўрқаман. Шунга электрон тарози олдиртирдим. Одамларнинг қозони 
қайнасин деб, нафсимга бир уриб, арзонроқ сотяпман. Лекин... 
— Ўа, отангга ўхшамай ўл,— Шайтонваччани гапиртирмади кампир,— 
бунақада икки дунёда ҳам биринг икки бўмайди. Ўа, косанг оқармайди. 
— ТўҚри айтасиз, айниқса, сиздақа шерик билан. 
— Вой яшамагур-ей, нима сен менга ёпишиб қолдинг, қўлинг пул кўрди-
да? 


104 
— Сиз бувижон Қирромсиз, хиёнатчисиз, беш қўлингизни оҚзингизга 
тиқасиз, яна нима десам экан-а, ҳа майли, липпадаги пулни бу ёққа олинг! 
Кампир бир зум ранги ўчиб, сур бўлиб қолди. Кейин жодугарлардек қаҳ-
қаҳ отиб кулиб юборди. Шу тобда у энг бадбашара, энг хунук шайтонга 
ўхшаб кетди. «Думи тугуклар» мадрасасида бўларди шунақалари. Улар шом 
тушиши билан кўча-кўйда изҚишар, бемаҳал юрган одамларнинг кўзига 
кўриниб, шайтонлатиб қўйишарди. Аслида уларнинг қиладиган иши ҳам шу 
эди. Ундайларга тўсатдан дуч келиб қолишдан шайтонларнинг ўзлари ҳам 
қўрқар эди. Кампир кундан-кунга ана шунақа бадбашара бўлиб борарди. У 
Шайтонваччанинг гапи нашъа қилиб куляптию кўзлари ўйилиб, пешонаси 
олдинга чиқиб, ажинлари қулоҚининг тагига йиҚилиб, тукли ияги нуқул 
ликиллайди холос. Кампир ўзини гўлликка солиб деди: 
Сен яшшамагур, пақат хотинларнинг кўкрагидаги пулларни 
кўрасанми десам, липпадагини ҳам кўрар экансан-да? Ўа кўрмай, кўзинг 
тешилсин. Бўпти, бўпти ҳазиллашувдим, болам. 
— Болам деманг мени, — баттар қовоҚини уйди Шайтонвачча. Унинг 
нияти бузилиб бўлган эди. 
— Вой ўлай, болам бўлмай кимсан, ахир? 
— Тижоратда она-болачилик кетмайди. Тижоратда шерикчилик бўлади. 
Шериги липпасига пул беркитса, аяб ўтирилмайди. 
— Э, нималар дейди бу, ҳазиллашдим дедим-ку, гўрсўхта? 
— Тижорат бу сизга хола-холакаммас, тижорат бу — тижорат! Пул 
билан ҳазиллашмайдилар. 
— Вой тасқара-ей, қўлингдан нима келади, ўзи, а? Сал пастга тушсанг-
чи, бола! — Нақ еб юборгудек бўлиб, муштини белига тираб, кўзларини 
ўйнатди, кампир. 
Шайтонвачча ҳаммасини олдиндан режалаб қўйган эди. Кампир 
муштумини белига тираб, ўзича пўписа қилган бўлардию оёҚининг тагидаги 
сиртмоқни кўрмас эди. Дўконда пишиқ-пухта чилвирлар ҳам сотилар, 
Шайтонвачча улардан тузоқ ясаб қўйган эди. 
— Неварамни қўлидан ҳеч нарса келмайди, деб ўйлайсизми? — дея
Шайтонвачча қўлтиқтаёқни бир чеккага ташлаб, қўлини белига тираб, 
кўзларини ўйнатар экан. У қўлтиқтаёқсиз ҳам юрадиган бўп қолган, 
қўлтиқтаёқ бечора кўринишга бир баҳона эди. 
— Қўлингдан қўйнинг қумалаҚи ҳам келмайди,— деди кампир елкасини 
учириб. 
— Мана бўлмасам... Шайтонвачча шифтга осиб қўйган арқонни тортиб 
қолди. Сиртмоқ ишга тушиб, кампирни гуппа ерга йиқитди. Суяклари 
шақиллаб кетди, бечорани. ¤зига келгунча бўлмай, бир зумда қўл-оёҚи 
боҚланди. Лўлилик қилган эди, оҚзига латта тиқилиб, овози ўчди. 
Шундагина у ҳамма нарса жиддий эканлигини тушунди. Аммо энди кеч. 
Ерда кулала бўлиб, бир аҳволда ётар эди. 
— Билиб қўйинг кампир, — деди Шайтонвачча камига қўлтиқтаёҚини 
ўқталиб, — мен бировларга ҳақини бериб қўядиган аҳмоқларданмасман. 
Олтинларимни қандоқ қилиб ундирганларим эсингиздан чиқдими? Отамнинг 


105 
бир сўм пулини минг сўм қилиб олганларимни-чи? Буларнинг бари кўрга 
ҳасса эдию мияси айниган кампир. Нимага мени олдимга похол соласиз-а? 
Алдагани бола яхшими?
Кампирнинг кўзлари орқага кетиб, бир нималар демоқчидек «иммм», 
«иммм» лаб овоз берди. 
Шайтонвачча кампирнинг оҚзидан латтани олди-да, бақирса яна тиқиб 
қўяман деб, устида ушлаб турди. Кампир чуқур-чуқур нафас олиб, бир оз 
ўзига келгач, деди: 
— Бўпти, пулингни бераман, оёқ-қўлимни еч, бола. 
— Энди пулни сизсиз ҳам оламан,— деди-да Шайтонвачча кампирни 
чинқиртириб, липпасидан бир боҚлам пулни тортиб олди. 
— Вой шарманда, — деди кампир ётган жойида Шайтонваччанинг юзига 
тупуриб. 
— Пул ўҚирлаш-чи?— деди Шайтонвачча ҳам кампирнинг юзига 
тупуриб,— шармандалик эмасми? 
Кампир кўзини юмиб, жим бўлиб қолди. Нима бўлганда ҳам у 
набирасининг афтига тупуриб юборишини кутмаган эди. Бу бола эмас, бало. 
Ундан ҳамма нарсани кутса бўлади. Овсар деган номи бор. Муросага 
ўтишдан бошқа илож йўқ: 
— Бўлди — оладиганингни олдинг, бола, бир-биримизга тупуришиб ҳам 
олдик, орамиз очиқ, бўшат энди оёқ-қўлимни. 
— ОҚирроқ бўладилар, — деди Шайтонвачча кампирга ўқрайиб, — 
жазо-чи, жазо у дунёга қоладими? Йўқ, у дунёда сиз билан ади-бади айтиб 
ўтиришга вақтим бўлмайди мени. Ўисоб-китобни шу дунёдаёқ қилиб қўя 
қоламиз. 
— Ўов бола, ҳаддингдан ошма, мард бўлсанг мени судга бер. 
— Э, она-бола судлашиб юрсак, уят-ку. Судьяларни биздан бошқа иши 
йўқми? 
Шайтонвачча олдиндан тайёрлаб қўйган ошпичоқни бир қўлига, 
чилвирдан эшилган даррани иккинчи қўлига олиб деди: 
— Танланг, бувижон, сизга қай бири маъқул, қўлингиз кесилиб 
кетганими ёки саксон даррами? Аммо шуни ҳам айтиб қўяй, одам битта 
қўлсиз яшаб кетса бўлади, локин саксон даррадан камдан-кам одам ўлмай 
қолган. Тарихда бунга мисоллар кўп.
Кампир кўзларидан мўлт-мўлт ёш тўкиб, йиҚлади-сиқтади, ялинди-
ёлворди, аммо Шайтонваччанинг тош юраги эримади. Чунки унинг юраги 
шайтоннинг юраги эди. Одам боласи қанча хўрланса, у шунча роҳатланарди. 
Ўа, Шайтонвачча ниятидан қайтмади. Охири кампир яшаб қоларман деган 
умидда даррани танлади. Қўли кесилиб кетишини хоҳламади. У олтмиш 
даррагача ер тишлаб, инқиллаб ётди. Кейин жимиб қолди. Шайтонвачча 
қолган йигирма даррани кампирнинг оёқ-қўлини бўшатиб урди. Кейин 
наматга ўраб, қоронҚи тушгандан кейин кир ўрага гумдон қилишни ўйлади. 
Хаёлида кампир жон таслим қилган эди. Шундоқ бўлса ҳам Шайтонвачча 
иккиландими, кампирнинг юзига сув сепиб кўрди. Кампир кутилмаганда 
сесканди. ¤лмапти, жони итнинг жонидан ҳам қаттиқ экан. 


106 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling