Эркин Малик
Download 1.04 Mb. Pdf ko'rish
|
shajtonvachchaning najranglari (2)
ИККИ ЁРТИ БИР БУТУН
(ёки Шайтонваччанинг ғалати найранглари) Чол ҳовлига кирибоқ чўрини ҳайдаб солди. Ўа, қорасини ўчирди. Гўё ҳаммасига ўша айбдордек. Аммо шундай қилиб катта хатога йўл қўйди. Чунки чолга бу ҳовлида биттаю битта садоқатли одам шу чўри эди. — Оҳ, — деди кампир Шайтонваччага арз қилган бўлиб, — бу чол ниманг бору ниманг йўқ демай эрта кунда очиқ гўрга кириб олди-ку. Шу ҳолига чўрини ҳайдаб нима қиларди. Эсизгина, шунча тилла тиш савил кетди-я! — Анови кинначи хотиндан ўмарган пулларимиз турибдими, бувижон, — деб Шайтонвачча кампирдан сўради. Энди у қўлтиқтаёқ билан ҳожатга ўзи бориб-келадиган, ҳовлини сайр қиладиган бўлиб қолган эди. — Ов, — деди кампир энсаси қотиб, — ётиб еганга тоҚ чидайдими, пул қолибдими сенга. Жин чалганлар ҳам кемай қўйди. Кинначи ҳам бозорим касод деб нуқул минҚиллайди. Ўе, бозорингга ўт тушсин. Кампир нолиб туриб, бирдан ҳушёр тортди: — Пулни нима қиласан, шу ҳолингга, болам? — Ўужрадан кўчага туйнук очиб, тижорат қилмоқчиман. — Вой ақлингдан ўргилай сени, каллангга шунақанги зўр фикрлар келадики. Хўп иш қиласан-да, болам, сенга ўхшаган ногиронларга 101 солиқчилар ҳам индамайди. Локин қўл ўлгур калта-да, болам. Барибир бир йўлини қилмасак, бўлмайди, қиличини қайраб қиш келяпти. Сигирларга ем, товуқларга дон керак. Бирорта қўй олиб, тузлаб олсак ёмон бўлмасиди, — шундай деб Шайтонваччага тикилди кампир. — Йўли бор, — деди Шайтонвачча, — мени олтин медалимни сотасиз, ўшани пулини айлантирамиз. — Вой сендан ўргилай, сутхўрлик қиламизми? — ЙўҚ-е, нималар деяпсиз, бувижон, отамни ҳурмати бор-а. — Ўе, отанг ўлиб отасиз қол, қандоқ қилиб айлантирмоқчисан, бўлмаса? — Сиз қишлоҚимизда йўқ нарсаларни олиб келиб берасиз, мен ўтирволиб сотаман. — Унда пулни хўжайини сен бўларкансан-да, ҳа ёқмай кетсин! — Ўечамда, обкелган нарсага сиз ўз хизмат ҳақингизни қўясиз, мен ўзимникини қўяман. Тижорат деганлари шунақа бўлади-да, бувижон. Сармоя ўртада айланаверади. Унга тегилмайди. — Яхши, мен сенга попирос, нос, кўкнори, ароқ обкелиб бераман. Аммо лекин «Бренди»си менга маъқул бўп қолди-да, болам. Диктир қизни нимага тили бийрон-бийрон десам, нуқул «Бренди» ичаркан. — Йўқ, бувижон, бу моллар билан узоққа бориб бўлмайди, бу моллар ҳаром, ундан кейин отам чилла ўтириб чиққандан кейин дўконимизга ўт қўйворадилар-а, ўт. Сиз менга бехитроқ нарсаларни олиб келиб беринг. — Бўпти, унда газламаларнинг асилидан обкелиб бераман. Хотин-халаж дўконингни атрофида ўралашиб кетолмай қолади. — Уям бўлмайди, рўзҚорга ҳар куни керак бўладиган нарсалардан обкелинг. Масалан: гугурт, туз, чой, макарон, шакар, ёҚ, совун, ун... шунга ўхшаганлар... — Э, унда обкелганларим ўзимизни рўзҚорга ҳам кириб кетади-да, савдони бош-охирини тополмай қоламиз. — Хотирингиз жам бўлсин, ишлатсак, сотиб олиб ишлатамиз. Сизга алоҳида, ўзимга алоҳида даптар очаман. Ким қанча еганию ичганини ёзиб бораман. Дўкон молига хиёнат қилиш йўқ. Ўисобли дўст — айрилмас... — Вой-й-й, шунақа дегин? Сени калланг калламас, нақ институт, — деб кампир яйраб кулди. — Майли, сен айтганча бўла қолсин, локин чолни нима қиламиз, чолни? У чилла ўтириб, еб ётвурса... — Отамми, отам сиззи қарамоҚингизда бўлади-да, бувижон. ¤з вақтида отамни хўп соҚиб егансиз, ҳузурини кўргансиз. Буни қайтар дунё, дейдилар. — Ўузурмиш, ҳе ордона қолсин, бир умр тишимни кирини сўриб яшадим, отангни топгани нуқул масжиднинг ҳалимига кетган. Гаппи кўпайтирма, неварасисан, ўзинг боқасан. — Бунақа дейишга ҳаққингиз йўқ. Мен ҳали вояга етмаганман. Қонун мени ҳимоя қилади. Олдин ўн саккизга кириб олай, кимни боқиш ва боқмасликни ўзим ҳал қиламан. — Вой-й-й, қонунниям билади-я бу, яшшамагур. Биз буни жиннихонага жўнатдик десак... Али десам бали дейди-я, тавба. 102 — Бўпти, — деди Шайтонвачча бу ёҚини ҳам ўзича текислаб, — отамга ҳам битта даптар очиб қўямиз. Чилла ўтириб чиққанларидан кейин ҳисоб- китоб қилиб, қўлларига чек берамиз, қуртдек қилиб тўлаб қўядилар. — Айтяпман-ку сени калланг калламас — институт, деб. Икки ёрти бир бутун бўларканмиз-да, болажоним. — Шундоқ, бувижон, шундоқ! Шундай қилиб, чол чилла ўтириб, ўзини ибодатга, кампир билан набира ўзини тижоратга урди. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling