Эркин Малик


ҲОЖИ ОТА УЙҚУДАН КЕЧ УЙҒОНДИ


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/55
Sana07.04.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1340755
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   55
Bog'liq
shajtonvachchaning najranglari (2)

ҲОЖИ ОТА УЙҚУДАН КЕЧ УЙҒОНДИ 
(ёки Райимберди алкаш билан Дадамирза
Қийбатчининг масжидга борганлари) 
Шундай бўлди, хуфтон намози вақтида Райимберди алкаш билан 
Дадамирза Қийбатчи қишлоқ масжидига Қирт кайфда кириб боришди. 
Масжиднинг сўфиси уларга ҳассасини ўқталиб: 
— Ўозироқ чиқларинг, — деб ўдаҚайлади. 
— Бу ер Худонинг уйи, чиқ дейишга ҳаққингиз йўқ, — деди Райимберди 
алкаш ҳиқичоқ тутиб. – Бориб уйингизга хўжайинлик қилинг, ҳиқ... 
— Бизам Худони бандасимиз, биззиям Худо яратган, — деди Дадамирза 
Қийбатчи кўкрагини кериб. 
— Қўяверинг,— деди Ўожи ота сўфини қайтариб,— балки Аллоҳга 
тавба қилиб, намоз ўқишмоқчидир. Инсоф берса, ¤зига осон. 
— Инсоф ҳақида ҳамма гапирсаям сиз гапирманг Ўожим, намоз ўқисам 
ҳам сиззи орқангизда ўқимайман, — деб бирдан алкаш Ўожи отага ташланиб 
қолди. — Сиз, сиз... ҳиқ... 
Намозхонлар ҳай-ҳайлаб уларни масжиддан суриб, чиқариб юбормоқчи 
бўлишди. 
— Тўхтанглар, — деди Ўожи ота уларни қайтариб — шуларки 
Аллоҳнинг уйига келишибдими, ҳайдаманг, гапиришсин. Нима дейишмоқчи, 
билайлик-чи. 


99 
— Гап бундоқ, — деди Дадамирза жамоани ўзига қаратиб, — сизлар 
кимнинг орқасида намоз ўқиётганингларни билиб қўйинглар. Бу кишим 
домлани айтганини қилу қилганини қилма дейдиганлардан. Бу одамни тили 
бошқаю, дили бошқа. Мен бўлган ишларни мановиндан эшитиб, эсим 
тескари бўлаёзди, — деб алкашни кўрсатди у, кейин: – Айт, ҳов,— деб уни 
турткилади. 
— Айтсам, айтовраман, — деди алкаш, — яқинда Ўожимнинг чўриси, 
келиб... ҳиқ... 
— Ў-а-а-а, — деди Дадамирза кўзлари йилтираб,— билиб қўйинглар, бу 
кишим уйида чўриям асрайди, чўрики нақ,— деб қошини учириб қўйди.— 
Гапир, — деб яна алкашни турткилади. 
— ¤ша келиб, ҳиқ... — гапида давом этди алкаш,— ўз қўлимдан бешта 
«Бренди» билан бешта ўрис ароҚидан олиб кетди. Бировга айтманг, деб роса 
ялинди. Айтаман деган эдим, пул билан оҚзимга урди. Кейин билсам, домла 
бува телевизорчиларга уйларида пи-и-и-р, уюштирган экан, п-и-и-р... 
— ЁлҚон, — деб ташланиб қолди намозхонлардан бири. Алкашни 
урмоқчи бўлди. 
— ЁлҚон бўлса, Худони уйида турибман, Худо урсин, — деб бақириб 
берди алкаш, — яна булар намоз ўқирмиш, ҳиқ... 
Шу куни Ўожи ота хуфтонда имомликка ўтмади. ¤зини оқлайдиган бир 
оҚиз ҳам сўз қилмади. Фақат қирқ кун уйда чилла ўтиришини жамоага айтиб 
қўйди. Ўа, Ўожи ота уйқудан уйҚонган эди. Аммо кеч... 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling