Эркин Малик


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/55
Sana07.04.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1340755
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   55
Bog'liq
shajtonvachchaning najranglari (2)

ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ 
(ёки кампирнинг бозорда пайдо бўлгани) 
Бу галги йиҚилиш қоронҚида бузоқ маърагандек бир аҳволда бошланди. 
Ўайъат аъзолари қўрқув ва ҳадик ичида ўтиришар эди. Барчада битта савол: 
Раис Одамшайтон ҳақида сўраб қолса нима деймиз? Раис ундан бошқа яна 
нимани ҳам сўрарди. Раиснинг ўзи боши-охири йўқ ишни бошлаб қўйди. Шу 
ишни деб иккита мансабдорнинг думи ечилиб кетди. Кечагина каттадир-
кичикдир шайтонлар уларнинг соясига кўрпача солишарди. Энди бўлса чанг 
ютиб, кўча супуриб юришибди. Бу қуриб кетгур Одамшайтон, бу кетишда 
нечта шайтоннинг бошига етар экан? У раиснинг эркатойига айланиб бўлди. 
Чолнинг чилла ўтириши Хўжақишлоқдаги шайтонларни фалажлаб
Одамшайтон билан алоқани узди. Зиндонга тушгандек ундан бирон-бир 
мужда йўқ. 
Бунақа пайтларда ахборотчининг ошиҚи олчи бўлиб, айтгани айтган, 
дегани деган бўлиб қолади. У ёлҚон-яшиқни шундай тўқиб ташлайдики, 
охири ўша ёлҚонга ўзи ҳам ишонади. Шохдор раис сездиким, аҳвол чатоқ. 
Мажлисда шайтонлар ўтирибдими ёки ичига похол тиқилган тулумларми, 
билиб бўлмас эди. Фақат ахборотчинигина кўзлари йилтирар эди. Раис 
ўринбосарларига зуҚум қилмади. Чилла ўтириб, Қуръон хатм қилинаётган 
ўрамда шайтонларга кун йўқлигини у биларди. Шунинг учун у ҳалидан бери 
бир нима демоқчидек кўзлари йилтиллаётган ахборотчига қаради. Бу — 
гапир нима дейсан дегани эди. Ахборотчи шошилмай ўрнидан турди ва 
босиқлик билан гап бошлади: 
— Муҳтарам раисимизнинг хос айҚоқчи ва чақимчи хизматчиларининг 
маълумотларига қараганда Хўжақишлоқда қизиқ ишлар бўляпти. 
АйҚоқчилар кампирни бозорда кўриб қолишган. У чемпионнинг олтин 
медалини тиллафурушларга яхшигина пуллаган. Пулнинг ярмини липпага 
уриб, қолганига бир дунё рўзҚор қилган. Гугуртдан тортиб тузгача, 
шаҚамдан тортиб, ун, макарон, пахта ёҚи, писта ёҚи, атирсовун, кирсовун, 
парашоклармей, қанд, шакар, ун, хуллас жуда кўп нарса. Харидлари бир 
эмас, иккита енгил машинага юк бўлган. 
— Бундан чиқди кампир олдиндан қишлигини Қамлаб олар экан-да, — 
сўради раис ахборотчидан. 
— Мен ҳам шундай бўлса керак деб ўйладим. 


103 
— Бу масалада таъминот бўлимининг фикри қандоқ, — дея раис шўъба 
мудирига қаради. 
— Шубҳали, — деди у ўрнидан туриб, — уч жонга шунча рўзҚор, ақлга 
сиҚмайди, буни устига чол чилла ўтирганда рўза тутади. Бу ерда бошқа гап 
бор. 
— Яна бир ажабланарли маълумот, — деди ахборотчи қўлидаги 
қоҚозларни титкилаб, — х-ў-ў-ў-ш, мана топдим, ҳа, кампир йўл-йўлакай 
электр моллари магазинига кириб, электрон тарози ҳам сотиб олган. 
— Э, ҳа, — деди раис хурсанд бўлганидан муштyмини ҳавода ўйнатиб, 
— бу фикримизни тубдан ўзгартиради. Электрон тарози оптими, бундан 
чиқди Одамшайтонимиз тижорат билан шуҚулланяпти. Ўа, ҳа, кўнглим 
сезяпти, шундай. У мадрасамизда савдо-сотиқ ишларига кўп аралашиб 
юрарди, шундайми?— деб раис тижорат шўъбасининг бошлиҚига қаради. 
— Шундай, шундай, — деди у раиснинг гапини маъқуллаб, — у 
тарозидан уриб қолишга устаси фаранг эди, лекин электрон тарозида 
бировнинг ҳақидан уриб бўлмайди-да. Шуниси сал шубҳали. 
— Одамшайтонимиз билганни ҳали сиз билан биз билмаймиз, у сиз 
билан биздан кўра узоқроқни кўради. Мана, мени айтди дейсизлар. 
— Айтганингиз келсин. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling