Эркин Малик
Download 1.04 Mb. Pdf ko'rish
|
shajtonvachchaning najranglari (2)
(ёки Шайтонваччанинг найранги)
Қоравойлар уни кўтариб, сувга отмоқчи бўлишди. ¤йинга қисташди. Шайтонваччанинг топқирлиги уларга ёқиб қолган эди. Аммо унинг хаёли ҳамон қуриб кетгур анови иштон-кўйлакларда эди. Қанийди мўъжиза юз берсаю бир жуфти уники бўлиб қолса. Ажинашамол қаерда юрибди экан. Ўойнаҳой анови тутнинг орқасида пойлаб турган бўлса-чи. Писмиқ ўлгур. Шайтонвачча ўҚирлик қилмайди. Буни у пасткашлик деб билади. ¤Қирласа одам болаларига ўхшаб қолади. Нима қилса экан? Бирдан унинг ёдига онасининг қўшни шайтон билан гаров ўйнаб, кўзи ва ўттиз иккита тишини қоқиб олганларини эслаб қолди. — Мен текиндан-текин ўйнамайман, — деб юборди у болаларга қараб. — Вой Овсар-ей, ўйинни ҳам пулга ўйнайдими,— ҳайрон бўлишди болалар,— бу гаппи қаттан олдинг? — Мен Овсармасман, — жаҳли чиқиб, бирдан рост гапириб юборди Шайтонвачча. — Бўлмаса кимсан? — ҳайрон бўлди болалар, унга бошдан-оёқ қараб. Шайтонвачча иккиланиб қолди. Шайтонвачча десинми ё Шайтонбек десинми? Шайтонқул деса-чи? Йўқ, ҳеч қачон қул бўлмайди. Бек бўлгани яхши. — Шайтонбек! — деб азбаройи ўзини танитган бўлди у. — Ва-ҳа-ҳа-а-а-а... Яна битта қайтар? — Шайтонбек... Шайтонбек... нима қипти? — деб у ёни-берига қаради. — Ва-ҳа-ҳа-а-а-а... Шайтонбек... Шайтонбек, — деб болалар уни қўли билан кўрсатиб, калака қила бошлашди. Шу пайт оёҚининг тагида Ажинашамол пилдир этдию кутилмаганда қулоҚининг тагига тарсаки тушиб қолди. Шайтонваччанинг жон-пони чиқиб, муштини дўлайди. Болалар бизга дўлайяпти деб ура қочишди. Ажинашамол унинг қулоҚига жаҳл билан деди: «Нимага рост гапириб қўйдинг, эшакмия еган, шиор эсингдан чиқдими?» «Э, кўрмайсанми, қариндош, — деди Шайтонвачча тарсаки тушган юзини силаб, — мени қанақадир Овсарга ўхшатишяпти». «Қўявур, ўхшатишгани қайтага яхши-ку». «Уям чўмилгани келиб қолса, нечта Овсар бўламиз?» «У келмайди, энди сен бу ердагилар учун Овсар исмли боласан». «Овсар дегани ким ўзи?» «У ёҚи билан ишинг бўлмасин, тилингни тийиб юрсанг билиб оласан, ҳа, манови каллангни ишлат», — деб Ажинашамол бошига тўқиллатиб уриб қўйди. «Барибир шайтонлигингга ишонишмади-ку, бекорга кулги бўлганинг қолди». Болалар бу пайтда Шайтонбекни эсларидан чиқариб, бошқа бир ўйин билан машҚул бўлиб кетишган эди. Улар қум устида кураш тушишарди. Униси уни, буниси буни йиқитиб, охирида битта зўри қолди. — Энди манови Овсарни ҳам йиқитсанг чемпион номингни оқлаган бўласан, — дейишди болалар уни Шайтонваччага тезлаб. Полвон кўз тагидан Шайтонваччага қараб қўйди. 14 — Билиб қўй, Овсарни деви бор-а, сени бир деганда чалпак қилиб ташлайди, — гижгижлай бошлашди болалар. Бир пайтлар Шайтонваччанинг ўзи ҳам одам болаларини худди шундай гижгижлаб, жиққамушт қилар эди. Энди бу кўргилик ўзининг бошига тушиб турибди. Шайтонвачча умрида на шайтонлар билан ва на одам болалари билан кураш тушган эди. Бир қараганда кураш дегани жудаям жўн нарсага ўхшарди. Шу, кўтар-е-е-б туриб ерга «жиққа» урса бўлди экан-да. Бу иш унинг қўлидан келадими? Келса керак. Нимага келмасин! Шайтонваччанинг бирдан шайтонлиги тутди. Ўа, Ажинашамол айтгандек калласини ишлатди. Мушук текинга офтобга чиқмайди, шайтонлар ҳам. — Бекордан-бекорга кураш тушмайман, — деб оёқ тираб олди у. Болалар ҳайрон. Ахир улар тамасиз кураш тушишди-ку. Ютқазган ютганга бирон нарса бермади. Ютган ҳам бирон нарса сўрамади. Қизиқ... — Овсар рост айтяпти, — деди болалардан бири унинг тарафини олиб, — ахир чемпионликка пул тикилиши керак-да, пул!.. Билдинглар, шунда законний бўлади. — Пул тикса қимор бўлади, Ўожи ота қиморни ҳаром деганлар, — деб унашмади баъзи болалар. — Э, Овсарга бўловради. — Бўмайди... — Бўловради... — Билиб қўй, ҳов Овсар, — деди болалардан бири, — ўйинга ҳаром аралашса ютқазасан-а! Бу гапни Ўожи отанг айтганлар. Шайтонвачча бирдан ҳушёр тортди. Ўожи отанинг номини боя хотинлардан эшитган эди. Бисмилло холадан қутулиб, Ўожи отага тутилмаса эди. Ўожи ота шайтонларнинг хилват жойларда хотинларга яланҚоч кўринишини билар экан. Қиморнинг ҳаромлигини ҳам. Болалар икки тоифага бўлиниб қолишди. Қимор ҳаром деганлар «нокас»га чиқди. Ўароммас деганлар ҳаромхўрга чиқди. Икки ўртада муштлашиш бошланиб кетди. Бундан Шайтонвачча кўп ҳузурланди. Дўсти киму, душмани ким билиб олди. — Мен пулга кураш тушмайман, — деди Шайтонвачча кутилмаганда. Ростда пулни нима қилади?— Мен кўйлак-иштонга курашаман. — Э, буни кўйлак-иштонини бошингга урасанми, сассиқ, — деди болалардан бири. — Менга кўйлак, иштон керак, — деб битта гапда туриб олди Шайтонвачча. — Мен кўйлак, иштондан ўйнамайман, — четга чиқди полвон бола. ¤ртада турган ҳакамларнинг ичи қизиди. Уларнинг хаёлида Овсар ютадиганга ўхшарди. Жинниларда куч кўп бўлади деб эшитишган эди. Лекин шу пайтгача ҳеч бири Овсар билан курашиб кўрмаган эди. — Бўпти, — деди улардан бири, — ютсанг пул менгаю, менинг кўйлак- иштоним сенга бўлади, келишдикми? — Келишдик. 15 Шундай қилиб кураш бошланди. Шайтонвачча чиранар, аммо худди ердан ўсиб чиққандек полвонни қимирлата олмас эди. Шундай бўлиши ҳам керак-да. Полвон болани Худо лойдан яратган. Шунга полвон ердан куч оляпти. Полвон ҳар чиранганида Шайтонваччани ердан осонгина узиб олар, энди ерга жиққа ураман деганда, Шайтонвачча сирҚалиб, тескари томонга ўтиб олар, полвон гандираклаб кетиб, рақибини қўлидан чиқариб юборар эди. Полвон бола ўртага тикилган пулдан ҳам кўра, кўпроқ чемпионлигини ҳимоя қиларди. Шайтонвачча шу бир парча латта-путтага пачакишлашиб ўтирибди? Қизиқ, одамларнинг либоссиз яшай олмаслигини Шайтонвачча илгари ҳеч ўйлаб кўрмаган экан. «Одам болаларини учта нарса билан лақиллатасизлар», — деб таълим беришарди мадрасадагилар: «Нафсидан, либосидан, бошпанасидан. Худо уларни шу учта нарсага боҚлаб қўйган. Улар шу учта нарсасиз яшай олмайди. Қанча яхши еса, шунча яхши есам дейди, қанча яхши кийса, шунча яхши кийсам дейди, қанча уй қурса яна қурсам дейди. Одам болаларини ана шу «яна-яна»лар билан ҳовлиқтириб, йўлдан ураверинг, шу учта нарсани хўрак қилиб, қармоҚингизга илинтираверинг, ҳа!» Ўозир Шайтонваччанинг ўзи шу аҳволга тушиб қолган эди. ¤зи пешонаси шўр экан-да. Шайтонлар орасида юриб, дурустроқ шайтон бўла олмади. Катталари қаҳрига учраб, шу аҳволга тушиб қолди. Манови барзангини даст кўтариб ерга жиққа ура олармикан. Ура олса, хўп, хўп-а, ура олмаса-чи... Болалар «ҳа лаллайма, кўтар, ерга ур, ур-е!» деб Шайтонваччага тарафкашлик қилишарди. Иккови ҳам олишиб, жиққа терга ботди. Айниқса полвон бола кўп куч йўқотди. Шайтонваччадан олдинги болаларни бир зум, бир зумда чалпак қилиб ташлаган эди. Шайтонвачча курашнинг оёқдан чалишдек Қирром усуллари борлигини ҳали билмас эди. Полвон бола мусобақаларда бу усулни хамирдан қил суҚyр- гандек қилиб бажарар, манаман деган ҳакамлар ҳам сезмай қоларди. У охири Қирромликка ўтди. Шайтонваччанинг оёҚига бир тепди-да, даст кўтариб, ерга урди! «Жиқ!» — Ваҳ!.. — Айтмадимми, ҳаром юқмайди деб... — Ажаб бўлди... Полвон шоша-пиша ҳакам қўлидаги пулни юлқиб олди-да, кўйлак- иштонини кийиб, жўнаб қолди. Шайтонвачча ҳайрон. Ахир ҳаром нарсалар унга ёқар эди-ку? Ютқазиб қўйгани болаларга алам қилди. Унга бекорга пул тикканлари қолди. Аламдан дўппослаб кетишди. — Мана сенга... — Ўе, онайни... Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling