Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар
Дин ниқобидаги мафкуравий таҳдидлар
Download 0.56 Mb.
|
24.05.2022МД чоп этишга тайёр
Дин ниқобидаги мафкуравий таҳдидлар. Ҳукуматимиз томонидан фуқароларнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш масаласида барча шароитлар яратиб берилганлигига қарамасдан, давлатимизни яна кимларгадир қарам қилишни истайдиган маккор ва қўпорувчи кучлар, жумладан диний мутаассиб гуруҳлар дунёда бутунлай йўқ бўлиб кетмади. Улар ҳозирги кунда ҳам ўз қабиҳ режаларини амалга ошириш йўлида халқимиз, айниқса ёшлар ичида бузғунчи ғояларни тарқатишга уринмоқда. Бу гуруҳлар ёшлар онгини эгаллаш учун фасод ғояларни ёйишда асосан ўзлари “даъват” деб атовчи, аслида эса алдаш, қўрқитишга қаратилган ёллаш усулидан фойдаланмоқда.
Экстремистлар ёллаш учун асосан 20-25 ёшдаги йигит ва қизларни танлайди. Маълумки, Ўзбекистон фуқаролари ёши жиҳатдан дунёдаги энг ёш давлатлардан бири бўлиб, ўртача ёш 24-26 ёшни ташкил этади. Шунингдек, Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизга яқини ёшлардан иборат. Бунда ўсмир ёшларнинг хавфга яқин гуруҳда эканини алоҳида қайд этиш лозим. Ёшларнинг қандайдир масъулиятлари ва ҳаётдаги орзу-мақсадларга мустақил эришиш ҳаракатларининг атайлаб чекланиши натижасида уларда инфантиллик (ўзини ночор, ёрдамга муҳтож ҳис қилиш) хусусияти шаклланади. Ёшларда “олий мақсадлар ҳаётда рўёбга чиқмасада, уларни амалга оширишга интилаётган муайян кишилар ёки жамоа мавжуд”, деган тасаввур пайдо бўла бошлайди. Шунда улар ўз мақсад ва интилишларига яқин кишилар (ёки гуруҳ)ни излашга тушадилар. Жиддий масъулиятдан озод бўлган ўсмирларда шахсий тажриба етишмайди. Бундай етишмовчилик соддалик ва хаёлпарастлик билан ёнма-ён келади. атрофда кузатилаётган адолатсизлик натижасида юзага келадиган зўриқишни йўқотишда фақат биргина йўлни – “буюк ғоя”ни ўзида мужассамлаштирган етакчи билан ҳаммаслак бўлишни танлайдилар. Бу йўл ўсмирни диний муттассиб оқимларга етаклаб келади. Ҳар қандай диний мутаассиб оқим, “ўлжа”сининг ҳаётий муҳим эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, ўз таълимотини жозибадор қилиб кўрсатишга ҳаракат қилади. Одамларнинг бундай оқимлар таъсирига тушиб қолиши, шунингдек, турли хил ахборот доирасидан ташқарига чиқадиган шов-шувларга ортиқча эътибор билан ҳам белгиланади. Бундай эътиборни бугунги кунда кенг тарқалаётган ғайритабиий ҳодиса ва жараёнларнинг ҳақиқатдан ҳам мавжудлиги ҳақидаги ахборотлар озиқлантириб туради. Турли ахборот манбаларининг доимий таъсир остида бўлган бир пайтда инсон ғайриилмий, сохта диний ғояларни қабул қилишга мойил бўлиб қолади.1 Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling