Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар


Download 0.56 Mb.
bet17/36
Sana26.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1233458
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36
Bog'liq
24.05.2022МД чоп этишга тайёр

Ахборот алмашинувининг кучайиши ёшларни ҳамиша ахборот оқими таъсирида бўлишига олиб келмоқда. Ёш авлод онгида дунёда, ёнатрофимизда бўлаётган воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ҳақидаги фикрларнинг шаклланишида оммавий ахборот воситалари катта рол ўйнайди. Унда кучли таъсирга эга бўлишнинг энг мақбул йўли, ҳар қанча маблағ талаб этилишдан қатъий назар, йирик ахборот тарқатувчи мавқеини эгаллаш экани аён бўлиб қолади. Жаҳонда “ахборот уруши” кетаётганини ҳатто оддий одамлар ҳам пайқаши қийин эмас. Масалан, бирон бир хорижий мамлакатнинг турмуш тарзи, қадриятлар тизимини улуғловчи рисолалар, кинофильмлар тарқатилмоқда дейлик. Табиийки, бундай ахборотлар жамиятда маълум ижтимоий фикр шаклланишига таъсир этмай қолмайди. Балки, ахборотлашув ва глобаллашув жараёнлари орқали, фақат моддий манфаат ва эҳтиёжларини қондиришга интиладиган, миллий қиёфасини қарийиб йўқотган, ўз мақсади йўлида ҳар қандай ғояни қўллашга тайёр тоифали шахсларни ҳам вужудга келтиради. Бундай салбий ҳолат мамлакатимиз аҳолиси, айниқса, ёшларимизга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, интеграциялашув жараёнида ахборот алмашинувининг кучайиши ёшлар онгига салбий таъсир этувчи ахборот хуружларини ҳам келтириб чиқаради. Ахборот хуружлари одатда инсон онгини эгаллашга қаратитилган бўлиб, айрим ташқи кучлар томонидан мувофиқлаштирилади. Ғаразли кучлар томонидан юртимизга қарши қаратилган ғоявий ва ахборот хараужлари миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга зид бўлган жоҳиллик, жангарилик, зўравонлик, беҳаёлик, дилараро ва миллатлараро тотувликка раҳна солувчи, диний муттссиблик, экстремизм ва миссионерлик ғояларини тарғиб қилувчи нашрлар (китоб, газета, журнал), аудио-видеокассеталар, компьютер махсулотлари, интернет материалларини кенг тарқатиш орқали давом этмоқда.1
Жамиятда турли зарарли ғоя ва сохта қадриятларнинг кенг тарқалиши ёшларнинг ахлоқий онгининг бузилишига олиб келмоқда. Бу Интернет ва бошқа ОАВлардан кириб келаётган салбий руҳдаги ахборотлар мисолида яққол кўзга ташланмоқда. Мобил телефонлар ва ижтимоий тармоқлар орқали менталитетимизга ёт турли хил бузғунчи ғоялар ҳамда ёшлар хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатувчи беҳаё зўравонлик, бешафқатликни тарғиб қилувчи фото, аудио ва видео материаллар тарқалмоқда.
Ҳозирги кунда юртимизда ѐшлар учун чоп этиладиган 180 дан ортиқ газета ва журналлар мавжуд бўлишига қарамасдан, www.nmc.uz ҳамда www.intarget.uz сайтлари томонидан ҳамкорликда ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон ёшларининг 89 фоизи янги маълумотларни мобил телефонлардан фойдаланган ҳолда интернет тармоғи орқали олаётганлигини кўрсатмоқда.2
Шунингдек, фойдаланилаѐтган ахборот манбаларининг катта қисми «Телеграм», «Facebook», «Twitter», «Instagram», «Tik-tok», «Одноклассники» каби ижтимоий тармоқлар ва видео, аудио порталларга тўғри келади.
Шунингдек, интернет тармоғи тизимидаги ёшлар онгига таъсир этувчи омиллардан бири компьютер ва мобил интернет ўйинлари ҳисобланади. Ахборотнинг глобаллашуви шароитида компьютер ўйинлари орқали ёшлар онгини яширин шакллантириш табиий жараён ҳисобланади. Компьютер ва мобил ўйинлар орқали шахс ахборот-психологик хавфсизлигига таҳдидлар таъсирида шахс хулқи, турмуш тарзи, ижтимоий меъёрлари, субмаданияти ўзгариб боради. Мазкур таъсирни баҳолаш юзасидан эксперт сўрови асосидаги социологик тадқиқот ўтказилди.
Тадқиқот доирасида эксперт сифатида психолог, социолог, педагог, ахборот технологиялари, тадбиркорлик ва хуқуқни муҳофаза қилувчи соҳа ходимларидан иборат 21 нафар мутахассислар фикрлари ўрганилди. Экспертлар фикрича, ёшлар орасида оммавий бўлган компьютер ўйинларининг 43 фоизи криминал турмуш тарзини (Manhunt, Hitman, Rapelay ва бошқалар), 30 фоизи девиантликни (GTA, Mass Effect, Bone Town ва бошқалар), 27 фоизи гемблингни (Casino, Poker, LineAge ва бошқалар), 27 фоизи агрессив турмуш тарзни (Mafia II, Call of Duty, Assassin’s Creed, Fallout ва бошқалар), 11 фоизи эса суицидал турмуш тарзни (Кўк кит, Туз ва муз, Ever Quest, Bio Shock ва бошқалар) келтириб чиқарувчи ўйинлар экани аниқланган.1

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling