Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар
III БОБ. ЁШЛАР ОНГИГА САЛБИЙ ОМИЛЛАР ТЕНДЕНЦИЯСИ, УЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
Download 0.56 Mb.
|
24.05.2022МД чоп этишга тайёр
III БОБ. ЁШЛАР ОНГИГА САЛБИЙ ОМИЛЛАР ТЕНДЕНЦИЯСИ, УЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
3.1. Ўзбекистон ёшларига салбий таъсир этаётган омиллар тенденцияси ва уларнинг салбий оқибатлариЁшлик инсоннинг энг нозик даври ҳисобланиб, инсон бу вақтда куч-қувватга тўлганлиги ва ҳаракатчанлиги билан бошқа даврлардан фарқ қилади. Шу билан бирга бу давр инсоннинг ҳаёт йўлларининг чорраҳасида турган пайти ҳисобланади. Агар, ёш авлод ўша чорраҳада яхши йўлни танласа, нафақат ўзи, балки оиласи, халқи, ватани учун катта яхшилик сари юзланган бўлади. Ёшлар жамиятнинг бир бўғини сифатида доимо ташқи омиллар унга таъсир этиб туради ва шу таъсирлар унинг хулқи, дунёқараши, характери шаклланишига хизмат қилади. Боланинг онгига салбий ташқи омиллар таъсири юқори бўлса, ундан жамият учун фойдасиз, зарарли шахс бўлиб шаклланиш эҳтимоли юқори. Ҳозирги кунда Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этаётган асосий омиллар қайси? Қуйида келтирилган маълумотлар орқали салбий омилларни келтириб ўтишга ҳаракат қилинган. Кейинги йилларда юртимизда юз бераётган кескин янгиланиш ва туб ўзгаришлар инсоният ҳаётидаги барча соҳаларни глобаллашув ва интеграциялашув жараёнлари нуқтаи назаридан янгича қарашлар, тушунчалар ва муносабатлар билан қайта кўздан кечиришни тақазо этмоқда. Ҳар қандай мамлакатнинг келажаги бугунги куннинг ёшлари, уларнинг таълим олиш сифати, узоқ йиллардан буён сақланиб келаётган анъана ва қадриятлар руҳида тарбияланиши билан чамбарчас боғлиқдир. ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллигидан тортиб то ҳозирги кунга қадар ахборот технологияларининг шиддат билан ривожланиши, информация оқимининг кескин кўпайиши натижасида ижобий ва салбий ҳолатлар ҳам кўпаймоқда.1 Социологлар кейинги аср шиддаткорлигини глобаллашув дея баҳоламоқдалар. Бу тушунча кенгроқ маънода миллий ва минтақавий муаммоларнинг умумжаҳон муаммоларига кўчиб ўтиши ва янги хўжалик, ижтимоий ва табиий биологик глобал муҳитинг шаклланишидир. Бугунги мураккаб глобаллашув даврида инсон онги ва қалби учун кураш жуда кескин тус олмоқда. Баъзида очиқчасига, баъзида кўзга кўринмас кўринишда четдан вайронкор ғоялар ўртага ташланиб, сингдириб борилмоқдаки, бу ҳар биримиздан янада огоҳ ва ҳушёр бўлишни талаб қилмоқда. Биз дунёда кечаётган воқеалар ва сиёсий жараёнларга эътибор қаратсак, уларнинг асосий иштирокчиси ёшлар бўлиб қолаётганига гувоҳ бўламиз. Ушбу ғоявий-мафкуравий курашларни таҳлил қилганимизда, маънавий бўшлиққа йўл қўймаган, ўзининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиб, ёшларнинг аудиторияси ишончини қозона олган жамиятларда осойишталик ҳукмрон эканлигига шоҳид бўлмоқдамиз. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling