Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар


II БОБ. ЗАМОНАВИЙ ШАРОИТЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ ОНГИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ


Download 0.56 Mb.
bet11/36
Sana26.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1233458
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36
Bog'liq
24.05.2022МД чоп этишга тайёр

II БОБ. ЗАМОНАВИЙ ШАРОИТЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ ОНГИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ


2.1. Ўзбекистон ёшлари онги шаклланишига таъсир этувчи омиллар тизими

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида “Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат”лигини келтириб ўтган. Маълумки, бугунги кунда ёшлар фаоллиги ҳар қачонгидан ҳам муҳим, зеро, улар жамият тараққиётини ҳаракатлантирувчи асосий кучдир. Шу боис, айнан ёш авлод зиммасига ёрқин келажак барпо этиш вазифаси ишониб топширилган. Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш миллий таълим-тарбия асосида ташкил этилиб, давлат сиёсати даражасидаги асосий масалалардан бири сифатида алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.


Юқорида қайд этилганидек, Ўзбекистон ёшлари онги шаклланишининг ўзига хос жиҳатлари оила, маҳалла, таълим муассасалари, жамиятннг аҳамияти юқори ҳисобланиб, ёшлар онги бир қатор ташқи таъсирлар ёрдамида шаклланиб, сайқалланиб боради. Ҳозирги глобаллашув даврида ёшларга ташқи таъсир доиралари кескин ортган бўлиб, бу уларнинг етук бўлиб шаклланишига, орзу ва мақсадларини рўёбга чиқаришига, жамият учун керакли инсон бўлиб тарбияланишига, ёки аксинча жамият учун зарарли шахс бўлишига бевосита таъсир этади. Ҳар бир ёш авлод жамиятнинг бир бўлаги сифатида кўрилиб, жамиятда содир бўлаётган жараёнлар, ташқи таъсирлар унинг онги шаклланишига хизмат кўрсатади. Энди шаклланаётган ёш онг ташқи омилларнинг ижобий ёки салбий таъсирини тўлиқ англамайди, бирдек қабул қилишга ҳаракат қилади. Одатда ташқи таъсирлардан ёшларни бутунлай узиб қўйиш, салбий таъсирлардан уларни чегаралаш деярли имконсиз. 1
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, таъсир этувчи омилларни ажрата билиш, уларни кераклисини қабул қилиш, салбий таъсирларни минималлаштириш учун омилларнинг ўзини билиш муҳим аҳамиятга эга. Хўш, ташқи таъсир этувчи омилларнинг ўзи нима?

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling