Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар
Ёшлар онгига таъсир кўрсатувчи ташқи омиллар
Download 0.56 Mb.
|
24.05.2022МД чоп этишга тайёр
- Bu sahifa navigatsiya:
- Боланинг қайси муҳитда шаклланганлигига қараб унинг онгига таъсир этувчи омиллар тизими мавжуд
- Сиёсий муҳит
Ёшлар онгига таъсир кўрсатувчи ташқи омиллар – ёшларнинг онги, маънавияти, мафкураси, одоб-ахлоқи, уларнинг турмуш тарзи ва фаолиятига бевосита таъсир этувчи ташқи муҳитдаги ўзгаришлар, вазиятлар ҳолатлар, янгича оммавий маданият, шунингдек, турли нодавлат, норасмий диний, миссионерлик ва мафкуравий марказларининг ёшлар онгини ўзгартиришга қаратилган фаолияти махсулотлари.
Ёшлар онгига ташқи таъсирлар билан ишни ташкил этиш, онгга керакли таъсирларни йўналтириш, зарарли таъсирлардан ҳимоялаш учун ташқи омилларнинг ўзини тизимлаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Юқорида келтирилганидек таъсир этувчи омиллар турли-туман бўлиб, ҳолат, вазият, ўзгаришдан келиб чиққан бўлиши, янгича маданият, урф-одатнинг бир кўриниши, ёки маълум бир мақсадда йўналтирилган ғоявий махсулот бўлиши ҳам мумкин. Таъсир этувчи омиллар келиб чиқиш манбасига қараб - ички ва ташқи, реал ёки виртуал; - мавжуд бўлиш давомийлигига қараб - узоқ муддатли ва вақтинча; - таъсир натижасига кўра – ижобий таъсир этувчи ёки салбий таъсир этувчи; - йўналтирилганлигига қараб - умумий таъсир этувчи ёки мақсадли, - таъсир доирасига қараб – маълум бир ҳудуд (давлат)ни қамраб олувчи ёки бир нечта давлатларга таъсир кўрсатувчи; - шахслар тоифасига кўра – ҳамма учун бирдек таъсир этадиган ёки аҳолининг маълум бир ижтимоий қатламига йўналтирилган; - таъсир этувчи объектнинг классификациясига кўра –ҳамма ёшдагилар учун ёки асосан ёшлар онгига йўналтирилган, ёшларнинг уюшган ва уюшмаган қатламлари учун; - даражасига кўра шартли равишда қизил, сариқ ва яшил кабиларга тизимлаштирилган. Боланинг қайси муҳитда шаклланганлигига қараб унинг онгига таъсир этувчи омиллар тизими мавжуд. Булар: Ижтимоий муҳит – оилавий муҳит, атрофида доимий мулоқотда бўладиган тенгдошлари, синфдошлари, қўни-қўшнилар, қариндошлар, спорт ва фан тўгараклари ва бошқалар. Сиёсий муҳит – бола яшайдиган давлатдаги сиёсий режим, сиёсий жараёнларнинг фаоллиги, ОАВда сиёсий муҳитни кенг ёритилиши, таълим олиш муассасаларидаги сиёсий ислоҳотларнинг тўлиқ шарҳи, сиёсий партиялар, ҳаракатларнинг фаоллиги, ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг сиёсат даражасида ҳал этилиши, давлат фаолиятида сиёсий ғоя, мафкуранинг устунлиги (авторитаризм, агрессия, анархизм, антагонизм, большевизм, буюк давлатчилик шовинизми, бюрократия, бўлиб ташлаб, ҳукмронлик қилиш, гегемонизм, геноцид, империализм, космополитизм, милитаризм, рангли инқилоблар ғояси, тоталитаризм, фашизм, шовинизм кабилар) Диний муҳит – боланинг эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, у яшаётган муҳитдаги диний вазият, оила аъзолари, тенгдошлари, яқинлари, қўни-қўшниларининг динга муносабати, таълим олаётган муассасадаги диний вазият, атрофдаги диний таълим муассасалари, масжидлар, диний ташкилот ва муассасаларнинг бола тарбияланаётган жамиятда ўрни ва аҳамияти юқорилиги, атрофда содир бўлаётган жараёнларга диний тус, диний баҳо берилиши, ОАВ, ижтимоий тармоқларда диний тарғиботларнинг ортиб кетганлиги. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling