Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар


Ўзбекистонда ёшлар сиёсатини амалга оширувчи субъектлар фаолияти – ёшлар онгини шакллантирувчи асосий тизим сифатида


Download 0.56 Mb.
bet14/36
Sana26.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1233458
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36
Bog'liq
24.05.2022МД чоп этишга тайёр

2.2. Ўзбекистонда ёшлар сиёсатини амалга оширувчи субъектлар фаолияти – ёшлар онгини шакллантирувчи асосий тизим сифатида

Янги Ўзбекистон – янгиланишлар даврида давлат сиёсий ҳаётида ёшларнинг тутган ўрнига алохида аҳамият берила бошланди. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширила бошлади. Ўтган вақт ичида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.1


Ҳозирда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга бир қатор давлат идора ва ташкилотлари нодавлат ташкилотлар, муассасалар жалб этилган бўлиб, ёшлар сиёсати билан шуғулланадиган янги давлат идоралари ташкил этилди, ваколатлари белгилаб берилди.
Мамлакатимизда 2017-2022 йилларда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар негизида ёшларга оид давлат сиёсатида ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ислоҳотлар дастурининг энг биринчи ва устувор йўналиши ёшлар масаласи этиб белгиланган бўлиб, 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
Қонуннинг 2-бобида Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва муассасалар яъни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилган. 9-моддада Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасалар тизимига:

  • таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари;

  • давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари;

  • маданият ва спорт ишлари бўйича органлар;

  • меҳнат органлари;

  • прокуратура органлари;

  • ички ишлар органлари;

  • адлия органлари;

  • мудофаа ишлари бўйича органлар кириши қайд этилган бўлиб, уларнинг ёшлар сиёсати бўйича ваколатлари келтириб ўтилган.

Шунингдек, Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг иштироки келтирилган бўлиб, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишга, соғлом ва баркамол ёш авлодни тарбиялашга, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни кўриши; ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга, шу жумладан соғлом ва баркамол ёш авлодни тарбиялашга, жамият ҳаётида унинг роли ва фаоллигини оширишга, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларни ёритиши баён этилган.
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида муносиб тарбиялаш, ёшлар муаммоларини ўрганиб бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқиш юзасидан юқоридаги давлат ташкилот ва идоралари, ННТ томонидан қатор тадбирлар амалга оширилаётган бўлиб, 2017 йилда қабул қилинган “Ҳаракатлар стратегияси” ва 2022 йилда қабул қилинган “Тараққиёт стратегияси”да ўз аксини топган.
Ўтган йиллар давомида ёшларга оид давлат сиёсатининг аҳамияти ортиб бориб, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилди. Ушбу Концепцияга кўра, ёшлар сиёсатининг устувор йўналишлари этиб -

  • Ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

  • Мамлакатда хавфсизлик, адолат ва экологик барқарорликни таъминлашда ёшларнинг ролини ошириш;

  • Ёшлар учун малакали тиббий хизматдан фойдаланиш шарт-шароитларини яхшилаш, улар ўртасида тиббий саводхонликни ошириш ва соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш;

  • Таълимнинг барча босқичларида ёшларнинг сифатли таълим олишини таъминлаш, ҳудудларда инклюзив таълим ривожланиши учун шарт-шароит яратиш;

  • Ёшларни она Ватанга, оилага, мустақиллик ғояларига муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;

  • Ёшларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш;

  • Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган “Беш муҳим ташаббус”ни амалга ошириш;

  • Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор ёшлар, меҳрибонлик уйларида тарбияланган, етим болалар, боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш;

  • Ёш салоҳиятли кадрларни қўллаб-қувватлаш ва уларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, меҳнат бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш;

  • Ёш хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш;

  • Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар жамоат ташкилотлари ва волонтёрлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш;

  • Ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўналишлари белгилаб берилган.

Ёшлар сиёсати бўйича ушбу устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, ҳукумат ва ҳар бир давлат идораси ёшлар билан ишни ташкил этиш, уларни онгини шакллантириш чора-тадбирларини амалга ошириб келмоқда.
Бу борада Давлат Раҳбарининг Ўзбекистон ёшларига алохида аҳамият бериши, уларни етук комил инсон бўлиб вояга етиши учун шарт-шароитлар яратиши муҳим ҳисобланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан 30 июнь – “Ёшлар куни” деб эълон қилинди. 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном берилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Олий Мажлис Сенати қошида 100 нафар ва Қонунчилик палатаси қошида 250 нафар фаол ва ташаббускор ёшлардан иборат “Ёшлар парламент”лари, Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Ёшлар академияси тузилди. Ҳудудларда “Лойиҳалар фабрикаси” иш бошлади.
Ёшларга оид миллий қонунчилик замон талаблари асосида такомиллаштирилди, халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинди. 2017 – 2021 йилларда ёшларга оид давлат сиёсатининг самарадорлигини таъминлаш ва ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 50 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди.1
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги, “Инновацион фаолият тўғрисида”ги каби қонунларда ёшларнинг ҳуқуқларига доир кўплаб янги нормалар белгиланди.
Ёшлар сиёсатида ёшлар билан тизимли ишлаш бўйича янги ўзига хос тартиб ва механизмлар жорий этилиб, ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи давлат ташкилоти бўлган Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди.
Келгусида ёшларни ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар дафтари” тизими жорий этилиб, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшларни киритиб бориш, улар билан ишни ташкиллаштириш йўлга қўйилган.
Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган “Бешта муҳим ташаббус” лойиҳаси ишга туширилди. Ёш авлодни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси ташкил этилди ва ўтган йиллар давомида жамғарма ҳисобидан катта лойиҳалар амалга оширилди. Уларнинг саноат ва тадбиркорлик соҳаларидаги ташаббусларини амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари” ташкил этилмоқда. Ёшларнинг инновацион ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш мақсадида ҳудудларда Ёшлар технопарклари ташкил этилди.
Юртимизда ёшлар тарбияси ва ҳаётида муҳим аҳамият касб этадиган таълим тизимида улкан ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, сўнгги тўрт йилда юртимизда 44 та янги олий таълим муассасалари ташкил этилиб, уларнинг сони 50 фоизга оширилди, ёшларни олий таълим муассасаларига қамрови 9 фоиздан 25 фоизга етказилди. Жумладан, Янги Ўзбекистон университети, 4 та Президент мактаблари, 5 та “Темурбеклар мактаби” ва 9 та ижод мактаблари барпо этилди.1
Мамлакат ёшларнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилди. Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг 23 фоизини, шундан якка тартибдаги тадбиркорларнинг 21,5 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этмоқда.
Ҳозирда ёш оилаларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 2021 – 2023 йилларда Ёшлар уйларини қуриш дастури амалга оширилмоқда. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилди. Шунингдек, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилиб келинмоқда.
Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92 сонли Қарори билан, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. “Маҳаллабай” ўрганишлар орқали ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш, шунингдек, улар ўртасида маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китобхонликни ривожлантириш мақсадида янгича тизим асосида барча туман (шаҳар)ларда “Ёшлар дастурлари”ни амалга ошириш йўлга қўйилди.
Юртимизда ёшларга берилаётган эътибор, ёшлар сиёсатининг ҳозирги кунда долзарблиги туфайли, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги мақсадларда ҳам ёшлар билан ишлаш, уларнинг қоунний манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида урғу берилгани қайд этилган.
Ўзбекистонда ёшлар сиёсатини амалга оширадиган давлат органлари томонидан ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга, шунингдек уларда фуқаролик бурчини англаш, ватанпарварлик, бағрикенгликка асосланган миллатлараро муомала маданиятини юксалтиришга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қайд этиш лозимки, кейинги йигирма йил ичида бугунги болалар ва ёшлар Ўзбекистон тарихидаги энг катта ишчи кучига айланади. Ёшларни ривожлантиришга сармоя тўғри сарфланса, айнан шу йигит-қизлар Ўзбекистонни янги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига олиб чиқадиган авлод бўлиб шаклланади. Халқаро эътирофларга кўра, янги Ўзбекистон ёшлари жамиятни ўзгартиришнинг фаол субъекти ва одернизация жараёнлари учун муҳим манба, шунингдек, иқтисодий ўсиш, авлодлар фаровонлигини таъминлаш йўлида бебаҳо инсон ресурсидир. Бугун мамлакатда ёшларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади ва бу доимо диққат марказида.
Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолашнинг ягона мезонлари, ёшлар сиёсатини баҳолашнинг миллий кўрсаткичи ишлаб чиқилмоқда. Шу билан бирга, энг муҳим вазифани ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда: бу — ёшлар бандлигини таъминлаш, муносиб даромад олиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев “тадбиркорлик, айниқса, кичик ва ўрта бизнес, ушбу йўналишдаги энг катта имконият ва манбаимиз”, деб ҳисоблайди. Шу боис, мамлакатда “Ёшлар дафтари”ни жорий этиш амалиёти бошланди. Бугунги кунда мазкур дафтарга 700 мингдан ортиқ ишсиз ёш киритилган.1
Яқинда давлатимиз раҳбари ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ёшларни иш билан таъминлашнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни сезиларли даражада кенгайтирадиган бир қатор янги ташаббусларни илгари сурди.
2021 йилда ҳам ишсизлар, ҳам тадбиркорликни энди бошлаганларга, шунингдек, иш берувчи ташкилотларга бир қатор имтиёзлар эълон қилинди. Жумладан, 1 майдан бошлаб корхона ва компанияларга ёшларни ишга қабул қилишда уларга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилди. Бундан ташқари, “Ёшлар дафтари”га киритилган бешдан ортиқ ишсизни иш билан таъминлаган тадбиркорлар давлат мулкини ижарага олишда 50 фоизгача чегирмага эга бўлди, “Ёшлар дафтари” аъзоларининг нодавлат таълим муассасаларида чет тиллари ва умумий таълим фанларини ўрганиш мақсадида сарфлаган харажатларининг бир қисми учун товон пули белгиланди.
Ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўргатиш мақсадида “1 + 1” дастури кенг миқёсда амалга оширилаётган бўлиб, 100 минг ёшни ўқитиш, уларга кейинчалик имтиёзли кредитлар бериш назарда тутилган. Республикада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг 22,9 фоизи (106 минг 574 таси) 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳиссасига тўғри келади. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг 21,5 фоизини (71 минг 467 тани) 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Шунингдек, мамлакатда 3,4 мингга яқин ёш фермерлар, 7,8 мингга яқин ёш ҳунармандлар фаолият юритади.1
Ёшлар ҳар бир миллатнинг келажаги ҳисобланиб, бу ёшларга жиддий аҳамият берилиши лозимлигини англатади. Ҳар бир инсоннинг келажакда ким бўлиши унинг ёшлик пайтидан билина бошлайди. Ёшлик вақтида шаклланган сифатлар инсонга бутун ҳаёти давомида ҳамроҳлик қилади, инсон ўзининг феъли, хулқ-атвори, ҳаракати билан жамиятда из қолдиради. Шу сабабли жамиятда ёшларнинг одобли, ақлли, ҳалол, тарбияли инсон бўлишлари муҳим аҳамиятга эга.
Ёшлик — бу жўшқинлик, энг сермаҳсул ижодкорлик даври. Шу билан бирга, ушбу даврда ўғил ва қизлар нисбатан заиф бўлиб, қўллаб-қувватлашга, катталар диққат-эътиборига муҳтож. Халқаро миқёсда ёшлар муаммоларига эътибор қаратиш заруратига ҳам шу омиллар сабабдир. Шу нуқтаи назардан, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш масаласи бугунги ва эртанги кун ёшлари билан бевосита боғлиқ ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар ҳуқуқларини янада кенг таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўйича ташаббуслари кенг қўллаб-қувватланмоқда.
Масалан, Ўзбекистон томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ёшлар ҳуқуқлари ўғрисидаги конвенцияни қабул қилиш тўғрисида илгари сурилган ташаббус нафақат мамлакатимиз фуқаролари, балки жаҳоннинг икки миллиарддан ортиқ ёшлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳам катта аҳамиятга моликдир. Ушбу ташаббус халқаро ҳамжамият томонидан тобора кўпроқ қўллаб-қувватланмоқда. Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Дўстлар гуруҳи ташкил этилди. Унинг асосий вазифаси ёшлар сиёсати соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқишга қаратилган ҳаракатларни рағбатлантиришдан иборат.
2020 йил август ойида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалаларига бағишланган ва ёш авлод ҳаётини яхшилаш учун глобал ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайдиган Самарқанд веб-форуми бўлиб ўтди.
Форумда Ўзбекистон томонидан тайёрланган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция лойиҳаси муҳокама қилинди, БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тақдим этилган “Ёшлар — 2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари”, деб номланган Самарқанд резолюцияси қабул қилинди. Ушбу резолюция А/74/998 рақами остида БМТнинг расмий ҳужжатлари тизимига жойлаштирилган. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг доимий Кенгашида Самарқанд резолюцияси ЕХҲТнинг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди, шунингдек, бу ҳужжат Ислом ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатларига юборилиб, МДҲнинг расмий веб-сайтида эълон қилинди.1
Таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда қатор давлат ташкилот ва муассасалари жалб этилган бўлиб, улар томонидан амалга ошириладиган тадбирлар қатор қонунлар ва қонуности ҳужжатлар билан белгилаб қўйилган. Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, шунингдек, ёшларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирларни тизимли равишда амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.2 Ҳозирда ёшларда Ватанга садоқат, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, меҳнатсеварлик каби муҳим фазилатларни шакллантириш механизмлари ишлаб чиқилган бўлиб, қатор давлат дастурлари доирасида амалга оширилмоқда. Ёшларга қаратилаётган эътибор, ислоҳотларга қарамасдан, давлат дастурларини ижроси тўлақонли амалга оширилмаслиги натижасида бу соҳада бир қатор камчиликлар кузатилмоқда.
Шунингдек, Президент Ш.Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор этиб белгиланиши, ушбу йўналишдаги ташаббуслар халқаро ҳамжамиятнинг эътирофига сазовор бўлган.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling