Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар


Ёшлар онги шаклланишининг ўзига хос жиҳатлари


Download 0.56 Mb.
bet10/36
Sana26.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1233458
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36
Bog'liq
24.05.2022МД чоп этишга тайёр

1.2. Ёшлар онги шаклланишининг ўзига хос жиҳатлари


Инсон яралибдики, жамият таъсири остида ривожланади. Мактабгача таълим, ўрта мактаб, олий таълим муассасалари жамиятнинг бир қисми сифатида ёшларни жамлайдиган, уларнинг онги шаклланишига хизмат қиладиган асосий бўғин ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ “ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар” ёшлар (ёш фуқаролар) деб аталиши белгилаб берилган бўлиб, инсон онги шаклланишининг асосий қисми шу вақт оралиғига тўғри келади. Ёшлар шу вақт оралиғида дунёни танийди, борлиқни ўрганади. Ташқи муҳит таъсирида келажакда ким бўлиши, қайси касбни эгаллашини ҳал этади, ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун пойдевор яратади, иродасини чиниқтиради. Онг шаклланишида ташқи таъсирларнинг аҳамияти шунчалик муҳимки, ижобий таъсирлар болани келажакда комил инсон бўлиб етишишига хизмат қилса, салбий таъсирлар ўсиб келаётган ёш авлодни жамият учун фойдасиз шахс сифатида етиштириши мумкин. Ёшлар онгини шаклланиши ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, бу босқичда ёшларни йўналтириш, бошқариш катта ёшдагиларга нисбатан қулай қисобланади, уларнинг онги “сўрувчанлиги” билан катталарникидан фарқ қилади. Шу сабабли жамиятимизнинг асосини ташкил этган ёшларни тўғри мақсадларга йўналтириш, онгини фақат ижобий таъсирлар билан шакллантириш муҳим аҳамиятга эга.
Бола илк ривожланиш даврларида табиатан фақат ўз ички ҳиссиётлари билан ривожланади. Унинг учун ўз хоҳиш-истаклари, эхтиёжларини қондириш истаги биринчи ўринда туради. Лекин ўша эҳтиёжлар орасида ота-онасига, энг яқинларига нисбатан ҳиссий интилиш, улар билан эмоционал мулоқотга кириш истаги кучли бўлгани сабаб у инсонлар жамияти ва ундаги муносабатлар меъёрларини секин-аста ўзлаштириб боради. Одатда 3 ёшдан мактабгача таълим муассасаларига боришни бошлайди. Бу даврдан бошлаб оиладаги мулоқотга тенгқурлар жамиятидаги мулоқот қўшилиши муносабати билан бола онги ривожланишининг дастлабки даврлари бошланади. Шу тарзда соғлом мулоқот муҳити болани кўпчиликнинг фикрига эргашиш, кўпчилик ҳақ деб эътироф этган ахлоқ меъёрларини эгаллаш, инсонийлик тамойилларига амал қилишга ўргатади. Шундай қилиб, бола учун кенг ижтимоий муҳитдаги соғлом ғоялардан, халқ руҳининг қадриятларидан тўла баҳраманд бўлиш имконияти туғилади.
Оиладаги муҳит фарзанд онги шаклланишидаги муҳим бўғинлардан ҳисобланиб, ёшлар онги шаклланишининг асосий қисми оиладаги муҳитга, ота-онанинг фарзандларига берадиган тарбиясига боғлиқ. Оилада муҳит соғлом бўлса, ота-оналар фарзандларга эътиборли ва талабчан бўлишса, уларга тўғри тарбия бериб, миллий қадриятлар, анъаналарни тўғри етказишса, болани меҳнат қилишга ўргатиб, ўқишига, жамиятда ўз ўрнини топиши учун шароит яратиб беришса, фарзанд соғлом тарбия муҳитида вояга етади, яхши-ёмонни ажратади, онги ижобий таъсирлар ёрдамида шаклланиб боради.
Ҳозирги глобаллашув ва бозор иқтисодиёти жадаллик билан ривожланаётган даврда аксарият ота-оналар асосий эътиборини маблағ топиш, рўзғор юритишга қаратиб, фарзандлар тарбияси кейинги даражага тушиб қолади. Айрим оилаларда боланинг тарбияси, дунёқарашини шакллантириш билан хеч ким шуғулланмайди. Баъзи оилаларда ҳар бир фаолият, фикрлаш, оила аъзоларининг келгуси мақсад ва режалари моддий бойлик орттириш билан ўлчанади. Бу шароитда вояга етаётган ёшларнинг онгида пул топиш мақсади биринчи ўринда туради. Шунингдек, оиладаги моддий етишмовчиликлар ҳам тарбияга таъсир кўрсатиб, бола биринчи ўринда билим олиш эмас, балки пул топишни мақсад қилади.1
Баъзи ота-оналар, фарзандини камчиликсиз тарбиялаш, улар учун барча шароитлар яратиш мақсадида болаларининг хаддан зиёд кўп истакларини амалга оширишади. Барча шароитларга эга бўлган боланинг тенгдошларига, жамиятга сингиб кетишида муаммолар вужудга келиб, бу унинг руҳиятига таъсир килади. Ушбу ҳолатда ёшлар орасида табақаланиш пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Хамма нарсага ота-онасининг кучи билан осонликча эришишга ўрганган фарзанд, келажакда ота-онаси қўлига қарам бўлиб қолиши ёки мақсадга эришиш учун хар қандай йўлдан боришга тайёр бўлиш холатлари кузатилади.
Шунинг учун ҳам мазкур муаммоли вазиятнинг ечимини топишда, энг аввало, соғлом турмуш тарзини ҳар бир ота-она ўз оиласида амалга ошириш керак. Шунингдек, фарзанд тарбиялаётган ота-оналар фарзандларининг ташқи оламга бўлган муносабатларини доимо кузатиб боришлари жоиз. Боланинг қайси рангларга қизиқиши, қандай мусиқалар унинг кайфиятига қай даражада таъсир ўтказишини, қайси эртакларни ёқтиришини билиш жуда муҳим. Бундай омиллар боланинг табиатга ва жамиятга бўлган илк муносабатини белгилаб беради.
Баъзи оилаларда тарбияга алоҳида эътибор қаратилмайди. Болага рангли қоғоз ва қаламлар, расмли китобларлар, эртак китоблар олиб бериш ёки табиат қўйнига олиб чиқиб унга чиройли манзараларни кўрсатиш қийин юмушдай туюлиши мумкин. Бу вазиятда эътиборсиз қолган бола ўзининг руҳиятидаги эстетик эҳтиёжини қондиролмасдан, юзага келган бўшлиқни кўчадан – интернет кафелардаги ёвуз ўйинлар орқали тўлдиради. Иккинчидан, фарзандига тарбия бериш тугул, умуман унга эътибор қаратмасдан ўз ҳолига ташлаб, фақатгина моддий эҳтиёжларни қондирувчи баъзи ота-оналарнинг бу қарорлари эндигина онги ривожланаётган боланинг ҳаётга бўлган муносабатида гедонистик қарашларни шакллантириши мумкин.
Демак ҳар бир оилада оила бошлиқлари тарбияни ўз қўлларида ушлашлари, шунингдек, фарзандларга ҳар жабҳада ўрнак ва намуна бўлишлари лозим. Оилада одоб ва ахлоқ қоидаларини ўзлаштирган, билим ва иқтидорини чиқара олган ёшлар ҳам келажакда муносиб фарзандлар бўлиб тарбияланади.
Ёшлар онги шаклланишининг асосий бўғини таълим соҳаси бўлиб, улар ўқув масканларида таълим олиш билан бир қаторда тарбияланади, ўз келажаги учун пойдевор қуради. Мактаб давридан бошлаб, ёшларнинг фикрлаш доираси янада кенгаяди. Ўқишни, ёзишни ўрганади, оламни англаш учун дастлабки билимларни ола бошлайди. Билим олиш билан бирга ёшлар онгида илк муҳаббат, ўзгаларни ҳурмат қилиш, масъулият, меҳнатсеварлик, бағрикенглик, матонат, илм олишга чанқоқлик, одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилиш ва бошқа ижобий таъсир этувчи ғоялар ривожланиши билан билан бирга, масъулиятсизлик, кўролмаслик, хасад қилиш, дангасалик, сабрсизлик, бировнинг устидан кулиш, қўрқоқлик хамда бошқа салбий таъсир этувчи характерлар шакллана боради.
Ҳозирги ёшларнинг ривожланишида улар истиқомат қилаётган жой муҳити, маҳалланинг ўрни ўзига хос аҳамиятга эга. Бола яшайдиган жойдаги муҳит, ижтимоий ҳолат, диний ва криминоген вазият, шунингдек, кафе барлар, интернет, тунги ва бошқа кўнгилочар клубларнинг фаолият юритиши бола онги шаклланишига таъсир кўрсатади. Бундан ташқари фарзанд тарбия топаётган оила билан доимий алоқада бўлиб келадиган яқинлари, қариндошлари, боланинг тенгдошлари унинг тарбиясига, дунёқараши шаклланишига ҳиссасини қўшади.
Ҳар бир ёш авлодга мактабга илк қадам қўйилган вақтдан эътибор берилса, боланинг ўқиши учун шароит яратилса, тўғри тарбия берилса, у ёшлигидаёқ ўзига эзгу мақсад қўйиб, шу мақсадга эришиш ҳаракатида бўлади. Бола ўқиш билан банд бўлса, оқни қорадан ажратади, яхши ва ёмоннинг фарқига боради, бекорчи ишлар билан чалғимайди, тарбияга салбий таъсир кўрсатувчи турли ёт ғоялар таъсирига тушмайди. Ундан ҳуқуқбузар, жиноятчи, ДЭО аъзоси ёки фирибгар чиқмайди. Комил инсон бўлиб вояга етиб, Ватан равнақига ўз ҳиссасини қўшади.
Соғлом ғоялар тарбияси юксак дунёқараш ва эътиқод тарбиясини англатади. Дунёқараш — тартибга солинган, яхлит онгли тизимга айлантирилган билим, тасаввур ва ғоялар мажмуи бўлиб, у шахсни жамиятда ўзлигини сақлаган ҳолда муносиб ўрин эгаллашга чорлайди. Мустақиллик йилларида шаклланаётган янгича дунёқараш ёшларда Ватанга садоқатни, миллий қадрият ва анъаналарга муҳаббатни, ўз яқинларига меҳрибонликни, танлаган йўли — касби, маслаги ва эътиқодига содиқликни назарда тутади. Янгича фикрлаш ва янгича тафаккур, мустақиллик мафкураси руҳида тарбия топиб, сайқал топган миллий онг, дунёқараш ва эътиқод маҳсулидир.1
Шу боис мафкуравий таъсирлар бевосита ёшлар аудиториясига, уларнинг қалби ва онгига қаратилган бўлади. Масъулият. Ғоявий тарбия мезонларидан бири бу — масъулият туйғуси билан яшаш хусусиятини шакллантиришдир. Масъулият одамнинг ҳар бир амали, фаолияти маҳсулини тўлиқ тасаввур қилган ҳолда, унинг ўзи ва ўзгалар учун нима наф келтиришини англай олиш қобилиятидир. Масъулиятни ҳис қилган инсон ишни доимо пухта режалаштириб, унинг оқибатларини олдиндан тасаввур қила олади ва зарур натижага эришиш учун бутун кучи ва салоҳиятини сафарбар этишга қодир бўлади. Шахсий масъулиятни фуқаролик масъулиятидан фарқлаш лозим. Биринчиси — шахснинг кундалик фаолиятидан келадиган шахсий манфаатни назарда тутса, иккинчиси жамият манфаатларини назарда тутади.
Фуқаролик масъулиятини ҳис этган инсон, энг аввало, ўзи меҳнат қилаётган жамоа ёки таълим олаётган ўқув даргоҳи, ўз маҳалласи ва юрти равнақини ўйлайди. Мустақил Ўзбекистон фуқаролари учун ягона мақсад Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги учун хизмат қилиш бўлса, демак, ҳар бир инсон фуқаролик масъулиятининг маъно-мазмунини ана шу ғояларни амалга оширишда деб билиши даркор.
Боболар ва момолар тарбияси. Ўзбек оиласида бола онгида соғлом ғоя ва билимлар шаклланиши жараёнида оиланинг катталари — боболар, момолар, яқин қариндош-уруғлар ҳам бевосита иштирок этади. Азалий удумга биноан, бола тарбиясида ота-онадан ҳам кўра, бобо ва бувиларнинг таъсири кучлироқ бўлади. Улар оиладаги маънавий муҳитнинг бошқарувчилари ҳисобланади. Бундай тарбия анъанаси буюк аждодларимиз тақдирида муҳим ўрин тутган. Масалан, Амир Темурнинг неваралари тарбияси билан уларнинг оналари эмас, улуғ бибилари-бувилари шуғулланган. Хусусан, Шоҳруҳ Мирзо, Муҳаммад Султон Мирзо, Халил Султон Мирзо, Улуғбек Мирзо сингари темурий шаҳзодалар Сароймулкхоним қўлида тарбия топган.
Маҳалла — тарбиячи. Ўзини ўзи бошқаришнинг миллий модели бўлган маҳалла халқимизнинг азалий удумлари, урф-одатлари ва анъаналарига таянган ҳолда, улкан тарбиявий вазифани бажаради. Кексаларнинг панднасиҳати, катталарнинг шахсий ибрати, жамоанинг ҳамжиҳатлиги мисолида одамлар онгига эзгулик ғоялари сингдириб борилади. Маҳалла, аввало, соғлом ижтимоий муҳитдир. Бу ерда кучли таъсирга эга бўлган жамоатчилик фикри маҳалла аҳлининг хулқ-атвори, ўзаро муносабатларини адолат ва маънавий мезонлар асосида тартибга солиб туради. Анъаналар, удумлар, расм-русумлар. Асрлар мобайнида шаклланган, авлоддан-авлодга бебаҳо мерос сифатида ўтиб келаётган урф-одат, маросим ва байрамлар ҳам миллий ғоянинг асосий ғояларини сингдиришда муҳим омил бўлади. Хусусан, Мустақиллик, Наврўз, Ўқитувчилар ва мураббийлар, Хотира ва қадрлаш куни каби байрам ва маросимларимиздан жамият ҳаётига замонавий мазмун бахш этиш йўлида оқилона фойдаланиш зарур.
Бугунги кунда миллий анъаналаримизни ўрганиш, тарғиб этиш билан бир қаторда тўй-маъракаларни, одат ва удумларни ихчамлаштириш, бу борада исрофгарчилик ва дабдабабозликка йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратиш даркор. Бу урф-одат ва анъаналарнинг асосий қисми оилада ва оила аъзоларининг бевосита иштирокида ўтказилади. Шунинг учун ҳам ҳар бир оилавий анъана мафкуравий тарбиянинг муҳим йўналиши ҳисобланади. Масалан, инсонпарвар, юксак эътиқодли, бағрикенг, меҳр-оқибатли одамларни вояга етказишда толерантлик, инсонийлик тамойиллари муҳим ўрин тутади. Ҳар бир ўзбек оиласида муқаддас саналадиган меҳмоннавозлик, қиз ва ўғил болалар тарбияси борасида махсус анъаналарнинг мавжудлиги, йил мавсумига кўра оила аъзолари иштирокида ўтказиладиган турли маросим ва тадбирлар соғлом мафкуравий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.
Таълим муассасалари. Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт стратегияси, ўзбек халқининг буюк давлат барпо этиш борасидаги мақсад-муддаолари миллий ғояни ёшлар қалби ва онгига сингдиришнинг устувор йўналишларидандир. Бу жараён жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олиш, таълимтарбия, тарғибот ва ташвиқотнинг самарали усул ва воситаларидан оқилона фойдаланишни тақозо этади.
Мактабгача таълим муассасалари. Бу ўринда ҳар бир ота-она ўз фарзандининг мактабгача тарбияси унинг кейинги ривожида қанчалик аҳамият касб этиши, бу давр узлуксиз таълим ва тарбиянинг муҳим босқичи эканини англаб етишига эришиш зарур. Бунда оиланинг мактабгача таълим муассасалари тизимига изчил уйғунлашувига эришишни назарда тутиш керак. Бу даврда барча мактабгача таълим-тарбия муассасалари болалардаги умумий саводхонлик ва мактабдаги таълим-тарбияга тайёрлаш жараёнининг муҳим ва зарурий босқичи сифатида қаралиши лозим.
Соҳа мутахассисларининг фикрича, уюшмаганлик даражаси ёки интегратив хусусияти суст ёшлар қатлами таркиб топишига жамиятдаги субъектив омиллар ҳам кучли таъсир кўрсатади. Субъектив омиллар қаторида ўсиб келаётган ёш йигит-қизларга бевосита таъсир кўрсатувчи оила, яқин дўстлар, дугоналар, маҳалла муҳим ўрин тутади. Иккинчи муҳим субъектив омил – бу ёшларнинг табиий равишда уюшадиган кичик гуруҳлари (илмда “референт гуруҳлар” дейилади)да юз берадиган мулоқотлар мазмунидан на ота – она, на ўқитувчилар, на маҳалланинг хабардорлигидир. Референт гуруҳлар ёш йигит – қизнинг ҳаёт муаммолари, дунёқараши, меҳнатга, ота – онага, ватанга бўлган муносабатини шакллантирувчи ва мустаҳкамловчи ижтимоий бирликдир. Агар ёшларнинг қандай кичик гуруҳларга уюша бошлагани аввалдан эътиборга олиниб, унга таъсир ўтказилса, фарзанд тарбияси янада позитивлашар эди. Учинчи субъектив омил оилаларда ёшларга мақсад тарбиясининг болаликдан бошлаб бериш амалиётининг сустлигидир. Мақсадга эгалик 10 ёшда тугалланиши ва шу ёшдан уни қатъий амалга оширишга киришиш аниқ белгилаб олинган мақсадни рўёбга чиқариш даври бўлиши лозим. Тўртинчи субъектив омил – бир оиладаги позитив ўзгариш ва янгиланишларнинг оддий ечимларидан яқин ва узоқдагиларни бохабар этмаслик, билган ижобий нарсани бошқага холис аниқроқ ва тез етказиш уни ҳам баҳраманд этиш рағбатининг сустлигидир.1 Маълумки, ижтимоий муассасаларнинг фаолият жараёни ва натижадорлигини инсон шахсини ривожлантириш мақсадлари ташкил этади. Ҳозиргача бўлган амалиёт эса бирор бир ташкилот фаолиятининг бошқа муассасаларда амалга оширилаётган иш билан уйғунлашмаган ва боғланмаган ҳолда кечаётганлигини кўрсатмоқда. Ижтимоий ривожланиш масаласининг мақбул ечимлари қуйидагилардан иборат деб ҳисобланади:
1. Давлатимиз томонидан ижтимоий ривожланиш учун яратиб берилаётган қулай иқтисодий, интеллектуал ҳамда сиёсий эркинликларга мутаносиб даражадаги жамият фаоллигини таъминлашга эришиш;
2. Турли ижтимоий тузилмаларда Ҳаракатлар Стратегиясида белгиланган жадал юксалиш жараёнларини ҳар бир инсон кесимида амалга ошишини таъминлаш учун аниқ режа ва “йўл ҳариталари”ни ишлаб чиқиш.
3. Ҳар бир таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларда “Мен бугун ва эртага қандайман” шиори остида индивидуал тараққиёт режаларини тузиш;
4. Ҳар бир маҳалла, оила ва мактабда боланинг 5-7 ёшлигидан бошлаб, аниқ мақсадини шакллантиришга эришиш.
5. Китобхонлик маданиятини вертикал асосларда эмас, балки горизонтал асосларда, яъни “ота китобхон- бола китобхон,” “ўқитувчи китобхон-ўқувчи китобхон”, “ака китобхон-ука китобхон” тарзидаги ёндашувни, яъни ибрат омилини қўллаш орқали тарғиботини кучайтириш зарурдир.
Юқоридалардан келиб чиқиб айтиб ўтиш мумкинки, ёшларнинг онги шаклланишига хизмат кўрсатувчи биринчи халқа бола туғилиб ўсган оила муҳити, ота-она, бобо-бувиларининг тарбияси ҳисобланади. Иккинчи даражали халқа бола яшайдиган маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, диний ва криминоген вазият, шу муҳитда у билан бирга ўсаётган тенгдошлари ва бошқалар киради. Таълим муассасалари, фан ва спорт тўгараклари, ҳунар марказлари, бола қатнайдиган расмий, норасмий диний таълим муассасалари (диний фон юқори бўлган ҳудудларда ота-оналар фарзандларини диний савод олиш учун норасмий ташкил этилган ҳужраларга бериш ҳолатлари мавжуд), бола истиқомат қиладиган манзил атрофида жойлашган бозор муҳити, савдо мажмуалари (одатда вояга етмаган ёшларнинг кўпчилиги моддий пул топиш ёки бозорда фаолият юритувчи оила аъзоларига ёрдам бериш мақсадида дарсдан ташқари асосий вақтини шу масканларда ўтказади), шунингдек оила аъзоларидан бири ёки боланинг ўзи ишлайдиган ишлаб чиқариш цехлари, хизмат кўрсатиш муассасалари, умумий овқатланиш масканлари ёшлар онги шаклланишига катта ҳисса қўшади. ОАВ, миллий ва хорижий телекўрсатувлар, филмлар, интернет сайтлар, ижтимоий тармоқлар, бундан ташқари, ёшлар шаклланаётган жамиятда ажралиб турадиган санъат соҳаси намоёндалари, диний уламолар, жиноят олами вакиллари, блогерлар, ижтимоий тармоқ юлдузлари бола онги ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатади.
Ёшлар масаласи жамиятнинг ҳар бир жабҳаси, ҳар бир тизими, ташкилот фаолияти билан узвий боғлиқ ҳисобланади. Ватан ҳам ўз келажагини ёшлар билан қуради. Ёшлар бунёдкор бўлса, Ватанпарвар бўлса, Ватанни севса, юрт равнақ топади, камолотга эришади. Аксинча, ёшларга ўз вақтида аҳамият берилмаса, уларни келажакда муносиб ўрниларини топиши учун шарт-шароит яратилмаса, ўз холига ташлаб қўйилса, Ватаннинг келгуси равнақига, тинчлигига ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатади.
Ёшлар онги шаклланишининг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, уларнинг онги маълумотларни тез қабул қилиши, ташқи таъсирларни салбий ёки ижобийлигини фильтрдан ўтказмасдан ўзлаштириши билан катталарникидан фарқ қилади. Ёшлар онгини шаклланишида оила аъзолари, оилага хос қадрият ва анъаналар, маҳалла, таълим тизими, атрофдаги ижтимоий муҳит, яратилган шароитлар, камчиликлар муҳим рол ўйнайди.


Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling