Эрон бўйича таклифлар


Download 33 Kb.
Sana24.04.2023
Hajmi33 Kb.
#1393575
Bog'liq
Эрон бўйича таклифлар умумий


Эрон бўйича таклифлар
- Эрон манбашунос олимлари билан ҳамкорликда малака дарслари (онлайн тарзда бўлса ҳам)ни йўлга қўйиш
- Эрон Ислом Республикасининг гумантар соҳа, хусусан тарих фанида қўлга киритилган ютуқлар билан ўртоқлашиш;
- Эрон Ислом Республикаси сақланаётган бой қўлёзма фондларидан минтақамиз тарихини ёритувчи манбалар ҳамда уларнинг нашрларидан фойдаланиш бўйича келишувга эришиш;
- Эрон Ислом Республикасининг етук тарихчи ва манбашунос олимлари билан самарали алоқалар ўрнатиш.
- Маданий алоақларни, хусусан фан-таълим бўйича алоқаларни ривожлантириш: ҳамкорликдаги университетларни ташкил этиш, ўзбек ва эронлик ўқитувчи- профессорлари ва талабаларни ўзаро малакавий алмашинувларини йўлга қўйиш, ўзбек-эрон олимлари ва тадқиқотчилари биргаликда тадқиқотлар олиб бориши учун кенг имкониятлар яратиш, Эрон ва Турон замини халқларга хос бўлган маданий қадриятларни биргаликда ривожлантириш ва уларни дунёга намоён қилиш;
- Спорт ва Туризм алоқаларини: икки мамлакат халқларига хос бўлган тарихий ўйинларни ривожлантириш, туристлар ташрифи учун қулай бўлган имкониятларни яратиш, хусусан транспорт ва маиший хизматларни ривожлантириш, Марказий Осиё ва Эрон халқлари алломаларининг илмий мероси ва ёдгорликларини биргаликда ўрганиш ва намоён қилиш, икки мамлакат ўзаро туризм алоқаларини ривожлантириш.
- Икки томонлама тил ўрганиш курсларини ташкил қилиш.
- Қўлёзма манбалар ва уларни ўрганош бўйича тажриба алмашиш учун курслар ташкил этиш.
- Тарихий манбаларни тадқиқ қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида икки томонлама қўшма Марказни шакиллантириш.
- Ушбу курслар ва марказ фаолияти асосида ҳар йилда бир марта бўладиган илмий йиғинни йўлга қўйиш.
- Тарихимиз билан боғлиқ нашр этилган асарларнинг китоб шаклини ва ҳали нашрдан чиқарилмаган манбаларнинг электрон нусхаларини олиш (ёки сотиб олиш) шу орқали Тарих институти кутубхонасини бойитиш ва манбаларга бўлган эҳтиёжни кетказиш.
- Форс тилида ёзилган манбалар бўйича тадқиқот олиб борадиган илмий ходимларни йилда бир марта (ёки ундан ортиқ) Эрондаги кутубхона ва тадқиқот марказларига малака ошириш учун жўнатиш.
Download 33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling