Ёруғлик интерференцияси ҳодисасидан техникада кенг фойдаланилади. Бу ҳодисага асосан ишловчи асбобларга интерферометрлар
Download 30.67 Kb.
|
12-maruza (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- Синов саволлари
Ёруғлик интерференцияси ҳодисасидан техникада кенг фойдаланилади. Бу ҳодисага асосан ишловчи асбобларга интерферометрлар дейилади. Интерферометрлар ёрдамида сиртларнинг текислиги, уларнинг калинлиги, синдириш кўрсаткичи, ёруғлик тўлқин узунлиги ва бошқа катталикларни аниқлаш мумкин. Кўп нурлардан юзага келадиган интерференция юқори ажрата олиш кучига эга бўлган спектроскопияда, лазерлар физикасида, юпқа диэлектрик ва металл қатламлар физикасида, метрологияда ва ҳ.к ларда кенг қўлланилади. Юқори қайтариш коэфициентига эга бўлган сиртлардан кетма-кет қайтишларда пластинкага тушаётган нурнинг амплитудаси ҳар бир қайтишда маълум қисмга камаяди. Яъни тушаётган нурнинг амплитудаси кўп сонли амплитудаларга бўлинаётгандек бўлади. Шунинг учун кўп нурли интерференциянинг бундай турига тўлқин амплитудаси бўлинадиган интерференция дейилади. Дифракцион панжарада юзага келадиган кўп сонли интерференцияда тушаётган нурлар тўлқин фронтининг панжара тирқишлари орқали бўлиниб ўтиши кузатилади. Бунга тўлқин фронти бўлинадиган интерференция дейилади. Интерферометрларнинг баъзи бирларининг ишлаш усулларини ўрганамиз. Жамен интерферометри. Бу интерферометр иккита бир-бирига параллел жойлаштирилган ясси пластинкалардан ташкил топган. Пластинкаларнинг қалинлиги h, синдириш кўрсаткичи n. Ёруғлик дастаси биринчи пластинкага тушиб, расмдагидек иккита нурга ажралади ва бу нурлар иккинчи пластинкада хам яна иккита нурга ажралади. Бу нурларнинг йўл юриш фарқи қуйидагига тенг: (1) Агар пластинкалар бир-бирига параллел жойлаштирилган булса, булади ва ∆ = 0 . Бу ерда r1 ва r2 нурларнинг биринчи ва иккинчи пластинкаларда синиш бурчаклари. Агар пластинкалар орасидаги бурчак ε га тенг бўлса, (2) Жамен интерферометри газ температураси ўзгарганда ёки бегона аралашма бўлганда синдириш кўрсаткичида бўладиган жуда кичик ўзгаришларни аниқлашга ёрдам беради. Майкельсон интерферометри. Ёруғлик манбаидан чиқаётган нур йўлига қўйилган ярим шаффоф пластинкадан қисман ўтади ва қисман қайтади. Бу нурлар бир-бирига тик жойлаштирилган кўзгулардан қайтиб яна пластинкага тушади ва ундан қайтган ва синиб ўтган нурлар бир йўналишда кетади. Бу нурлар кўриш трубасига тушиб, у ерда интерференцияни юзага келтиради. Пластинкадан бир нур бир марта, иккинчи нур эса уч марта ўтади. Нурларнинг бу йўл юриш фарқларини йўқотиш учун қалинлиги худди шундай бошқа пластинка биринчи нур йўлига қўйилади. Ҳосил бўлган интерференцион манзара чексизликда локалланган (жойлашган) тенг оғмалик тасмалари билан тасвирланади. Агар сиртларнинг қайтариш коэффициентлари катта бўлса бир неча марта қайтган нурлар қўшилиши натижасида кўп нурли интерференция кузатилади. Бу вақтда натижаловчи дастанинг интенсивлиги қўшни дасталар орасидаги фазалар фарқига (3) боғлик бўлади. Агар қайтиш коэффициенти R билан, ўтказиш коэффициенти Т билан белгиланса, улар фазалар фарқига қуйидагича боғланган бўлади: (4) Интенсивлиги яқин бўлган кўп дасталарда интерференцияни кузатиш Фабри-Перо эталонида ва Люммер-Герке пластинкасида амалга оширилади. Таянч иборалар: Интерферометрлар амплитудаси бўлинадиган интерференция, тўлқин фазаси бўлинадиган интерференция, Жамен интерферометри, Фабри-Перо эталони, Люммер-Герке пластинкаси. Синов саволлари: Интерферометрларнинг ишлаш принципини тушунтиринг. Интерферометрлар каерларда қўлланилади? Тўлқин амплитудаси бўлинувчи интерференция қандай ҳосил қилинади? Тўлқин фазаси бўлинувчи интерференция нима? Кандай интерференцион курилмаларни биласиз? Download 30.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling