Ёш психологиясининг предмети, вазифалари ва тадқИҚот методлари


Download 0.87 Mb.
bet2/3
Sana08.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1463134
1   2   3
Bog'liq
1-мавзу слайди

Болалар психологияси
Ўсмирлик даври психологияси
Катта ёшдагилар психологияси
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар психологияси
Ўспиринлик психологияси
Қарилик психологияси
Маълум ёшдаги болаларнинг психологик хусусиятларини билмай туриб, уларга мақсадга мувофиқ равишда таълим ва тарбия бериб бўлмайди. Боланинг ҳар бир ёши ўз қийинчиликларига эга бўлади ва ўзига нисбатан махсус муносабатда бўлишни талаб қилади. Кичик мактаб ёшидаги болаларга нисбатан психологик жиҳатдан тўғри келадиган ва яроқли бўлган нарса, кўпинча ўсмирларга нисбатан яроқсиз ва хато бўлиши мумкин. Бироқ ўқитувчи, тарбиячи шунчаки маълум ёшдаги ўқувчи билан эмас, балки қонкрет бир ўқувчи билан, индивидуал шахс билан ишлайди.
Yosh psixologiyasining umumiy vazifalari sifatida quyidagilarni ko‘rsatish mumkin:
1) Psixik jarayonlarning, bilimlarni o‘zlashtirishning yosh imkoniyatlarini tadqiq qilish.
2) Shaxs rivojlanishining muhim omillarini o‘rganish.
3) Psixik taraqqiyotning umumiy qonuniyatlarini hamda bosqichlarini tadqiq etish.
4) Har bir yoshning psixologik va individual xususiyatlarini o‘rganadi.
Yosh psixologiyasining asoslarini bilmay turib, ta’lim-tarbiyaning hech qanday nazariy hamda amaliy masalalarini muvaffaqiyatli hal qilib bo‘lmaydi.
Ёш ва педагогик психологиянинг бирлиги ёш ва педагогик психология ўрганадиган объектнинг умумийлигидадир. Бу иккала фаннинг ўрганиш объекти – болалар, ўсмир ва ўспиринлар бўлиб, ёш психологияси уларни ёш тараққиёти бўйича ўрганса, педагогик психология тарбияланувчи ёки таълим олувчи сифатида, яъни педагогнинг таълим-тарбия жараёнида бирор мақсадга қаратилган таъсири сифатида ўрганади.
1906 йил Петербургда педагогик психология бўйича I съезд чақирилди. Педагогик психология намоёндалари – А.П.Нечаев, Н.Е. Румянцев ва бошқалар педагогик адабиётларни кескин танқид қилиб чиқдилар. Психологияни педагогик амалиёт билан яқинлаштириш экспериментал тадқиқотларни таълим-тарбия жараёнининг ўзида ўтказиш орқалигина мумкин деган муҳим хулоса чиқарилди
ХIХ асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида АҚШ да педология деб аталувчи янги фан вужудга келади. Унинг намоёндалари – С.Холл, Э.Мейман, В.Прейер. Бу оқим намоёндалари бола ривожланишининг биологик, физиологик ва психологик назарияларини механик равишда қўшадилар.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling