Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи М.Ғаниевга
Download 14.97 Kb.
|
9 май
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Ватан фидойи фарзандларини унутмайди"
Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи М.Ғаниевга Ёшлар ишлари агентлиги директорининг 2023-ййил 28-апрел кунги “Шараф лентаси” тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги”ги №01-09/64-сон Фармойиш ижросини таъминлаш ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармасининг 2023 йил 3-май 02-22//275-сонли хатига асосан “9-май Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган лойиҳалар бўйича чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди. (Дастур илова қилинади). 9 май санаси ҳар биримизни яна бир карра ўтмишни, ота-боболаримиз бошидан ўтган қора ва машаққатли кунларни хотирлашга, ўтганларнинг номини яхшилик билан тилга олишга ундайди. Зотан, инсон азиз ва унинг хотираси муқаддасдир. Биз – бугунги авлод, Ватан фарзандлари, Ватан равнақи ва ривожи йўлида жон фидо этган эл-юрт ўғлонлари, иккинчи жаҳон уруши майдонида жисмлари қолиб кетган, кўрсатган жасорати туфайли Ҳақга етган, бироқ руҳи поклари ҳамиша ён-атрофимизда бўлган ватандошларимизни, фронт ортида буюк Ғалабага ҳисса қўшган давр ва замон Қаҳрамонлари олдида ҳам доим таъзимдамиз. Ўтганлар хотирасини ҳамиша ёд этиш, бугун биз билан истиқлол ҳавосидан нафас олаётган ва бахтли қарилик гаштини сураётган инсонларни эъзозлаш ва ҳурмат қилиш биз учун ҳам қарз ва ҳам фарздир. Юқоридагилардан келиб чиқиб туманимизнинг барча 27 та маҳаллаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4298-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ёшларни миллий ғоя, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш мақсадида маҳалла ёшлар етакчилари ҳамда кўча сардорлари миллий байроғимиз рамзи туширилган “Шараф лентаси”ни юртдошларимизга тарқатишди. Бундан ташқари тумандаги фронт орти меҳнаткашлари, иккинчи жаҳон урушида жангга бора олмасалар ҳам, бироқ Ғалаба учун улкан ҳисса қўшган ватандошларимизни хабар олиш мақсадида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги гуруҳ меҳнат фахрийлари ва нуроний отахону онахонлар хонадонида бўлишди. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, туман мудофаа ишлари бўлими вакиллари, маҳаллалар бешлиги иштирокида барча нуронийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди, уларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Сўх маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган, 100 ёшни қаршилаётган нуронийларимиз Раҳматжон Аҳмедов, Додобой Тожибоев, Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинидан Саломатхон Ашўрова, Қалъа маҳалласидан Қимматпочо Ибрагимова, Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фахрий муаллима Ноилахон Нишонова, Навобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги Малбут кишлоғида умргузаронлик қилаётган Маҳзода Тешабоевалар билан самимий суҳбат этган меҳмонлар урушнинг машаққатли дамларини яна бир карра ёдга олишди. Бугунги дориломон кунларга етиб келган нуронийларимиз озод ва обод Ватан равнақи, унинг гуллаб-яшнаши ва инсоният ҳеч қачон уруш номини тилга олмаслигини тилаб, дуолар қилдилар. Сўх тумани Ленбур қишлоғидаги 18-умумтаълим мактабида 9-май Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб "Ватан фидойи фарзандларини унутмайди" мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда сарҳадларимизни ҳимоя қилишда жонини фидо қилган Хайриддин Холбоев хотираси ёд этилди. Тадбирда унинг ота-онаси, маҳалла фаоллари, ички ишлар ходимлари мактаб жамоаси ва ўқувчилар иштирок этдилар. Тадбирда сўз олган туман ҳокими ҳар бир инсон шундай қаҳрамон фарзандлари борлигидан фахрланиши лозимлигини алоҳида таъкидлади. Катта сержант Хайриддин Холбоев 2000 йили Сурхондарёнинг Сариосиё ва Узун туманларида халқаро террорчиларга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган. У таълим олган Сўх туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида унинг бюсти ўрнатилган. Мактаб ичида эса қаҳрамон йигитга бағишланган ихчамгина музей ташкил қилинган. Тадбирда сўз олганлар Ватан ҳимояси йўлида жонини бахш этган мард ўғлонларнинг мустақиллигимизни мустаҳкамлашда хизмати катта эканлигини таъкидлади. Тадбирда Хайриддин Холбоевнинг мардлиги, ватанпарварлиги хусусида сўз юритилди. Мактабда ташкил этилган “Сарҳад” номли “Ватан таянчи” отряди аъзолари вилоят босқичида ўтказилган “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаларида иштирок этиб, фахрили ўринни эгаллагани учун отряд аъзоларига мазкур мусобақанинг 3-даражали дипломи тақдим этилди. Мазкур отряд аъзолари ижросида турли ҳарбий машқлар намоийш этилди. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида мутасадди идоралар вакиллари, туман секторлари раҳбарлари, туман мудоффа ишлари бўлими ходимлари, туманимизда жойлашган ҳарбий қисмлар аскар ва зобитлари Ленбур маҳалласида бўлиб, Ватан ҳимояси йўлида ўз жонини фидо қилган юрт ўғлони – Хайриддин Холбоев хонадонида бўлдилар. Хайриддин Холбоевнинг ота онаси – Шодибой ва Гулсунби Холбоевларга эсдалик совғалари топширилди. Аждодларимиз мангу қўним топган масканлар – қабристонларни ободонлаштириш, тозалаш барчанинг вазифасидир. Шундай экан “9-май Хотира ва қадрлаш куни” арафасида тумандаги 29 та қабристонларда ёш волонтёрлар ҳамда ёшлар томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Байрам арафасида туманимизнинг марказий майдонида ички ишлар вазирлигининг ашула ва рақс ансамбли санъаткорлари томонидан консерт дастури ташкил этилди. Анъанага айланиб қолган ушбу концерт дастурига туманимизнинг барча ҳудудларидан томошабинлар келишди. Шу каби тадбирлар туманимизда давом этмоқда. Download 14.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling