Ёшлар ишлари агентлиги Нарпай туман бўлими бошлиғи О. Алиев “ ” 2022йил


Download 50.65 Kb.
bet1/2
Sana19.06.2023
Hajmi50.65 Kb.
#1602779
  1   2
Bog'liq
8.Заковат


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ёшлар ишлари агентлиги
Нарпай туман бўлими бошлиғи

_____________О.Алиев
_____”__________________ 2022йил

1-сон касб-ҳунар мактабида Беш ташаббус олимпиадасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг туман босқичи ўтказилганлиги
БАЁНИ



“_____”_____________2022 йил




Оқтош шаҳри



Раислик қилувчи:

О.Алиев –Ёшлар ишлари агентлиги Нарпай туман бўлими бошлиғи

Қатнашдилар:

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Нарпай туман Кенгаши раиси Ғ.Қурбонов, туман ҳалқ таълими бўлими ходими Ш.Ҳамраев, туман маданият бўлими ходими Ж.Жомонов, маҳалла ёшлар етакчилари .

Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг туман босқичи ўтказилганлиги тўғрисида


(О.Алиев, Ғ.Қурбонов, Ш.Ҳамраев, Ж.Жомонов, О.Алиев)

Кун тартибидаги масала юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи О.Алиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ–92-сон қарори, Ўзбекистон Республика Президентининг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 25 февраль куни ўтказилган 16 сонли йиғилиш баёни (2022 йил 7 мартдаги 02-РА 1-3163-сон)нинг 123, 125 бандларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, жумладан, маҳаллаларда ёшларни маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган беш ташаббусни жойларда кенг тарғиб этиш, уларни маънавий баркамол қилиб тарбиялашга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида беш босқичли “маҳалла – сектор – туман – вилоят – республика” босқичларида “Беш ташаббус олимпиадаcи” ташкил этилганлиги ушбу спорт мусобоқалари белгиланган режа график асосида туман босқичлари ўтказилганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.


Кун тартибидаги масала юзасидан ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Ғ.Қурбонов сўзга чиқиб “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида ўтказилаётган лойиҳа ва тадбирлардан бири “Заковат” интеллектуал ўйинининг туман босқичида белгиланган талаблар асосида ўтганлиги, қолаверса юртимизда ёшлар ўртасида заковат, билимдонлик маданиятини ошириш, улар орасида зукколик бойлигини ошириш, тарғибот-ташвиқот ва маънавий-маърифий ишларни жонлантириш, ёшларни “оммавий маданият”нинг зарарли таъсирларидан муҳофаза қилиш, миллий ғурур ва ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш ёшларнинг зукколик қобилиятларини ривожлантириш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш билимга чанқоқликни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг масала юзасидан Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими рахбари А.Бобожонов сўзга чиқиб, Президентимиз ташаббуси билан барча ҳудудларда бунёд этилаётган маданият саройлари, ёшлар марказлари ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилмоқда. Ёшларни ҳеч кимдан кам бўлмайдиган шахслар сифатида тарбиялаш учун мамлакатимизда яратилаётган кенг имкониятлар ва шароитлар, уларнинг эзгу интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин тасдиғидир.
Кун тартибидаги масала юзасидан Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими рахбари А.Бобожонов сўзга чиқиб, ушбу танлов учун туман секторларидаги маҳалла ёшларидан “http://stat.5tashabbus.uz” бот орқали 96 нафар ёшлардан ташкил қилинган жамоалар иштирок этиш таклифини билдирганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек Ушбу танловнинг туман босқичида барча иштирокчиларга тенг шароитларни яратилганлиги, танлов ўтказиш борасида ошкораликни таъминланганлиги, ҳамда белгиланган низомга асосланган ҳолда танловни ўтказилганлигини таъкидлаб ўтди. Танловнинг туман босқичида 1-секторнинг “Турон” жамоаси 1-ўринни, 3-секторнинг “Тошкўприк” жамоаси 2-ўринни, 4-секторнинг Халқобод жамоаси 3-ўринни қўлга киритганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Кун тартибидаги фикр мулохазалар тингланиб, йиғилиш



Download 50.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling