Ёшлар келажагимиз
Download 17.48 Kb.
|
Бандихон туманида ёшлар гузарлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Ражабова Илмия Холбой қизи
- “Ёшлар меҳнат гузари”
- 2. Чориев Сафаралига
- 3. Тожимуродов Акбар Алишер ўғли
- 4. Алламуродов Абдулазиз Абдулла ўғли
- 5. Наримонов Музаффар Акромович
- 6. “Мустафақулов Бойсуни” МЧЖ
- 7. Тошмўминов Отабек Номоз ўғли
Бандихон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2018 йилдаги “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сон Фармони ва сохага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар аҳволининг ўрганилиши тўғрисида МАЪЛУМОТ Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш, шунингдек умуман ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг бандлигини таьминлашга қаратилган “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида 7 та тадбиркорлик субектларига ер ажратиб берилган. 1. Ражабова Илмия Холбой қизига тегишли бўлган “Илмия Маркет” МЧЖга Бандихон тумани “Қалдирғоч” маҳалласи ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги заҳирасидаги бўш ер майдонидан “Ёшлар меҳнат гузари” биносини қуриш учун Қизириқ туман ҳокимининг 30.08.2018 йилдаги Қ-2209-сонли қарори билан 0,15 га ер майдони ажратиб берилган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш ишлари якунланмаганлиги ҳамда кредит маблағлари ажратилмаганлиги аниқланди. 2. Чориев Сафаралига Бандихон тумани “Обод турмуш” маҳалласи ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги заҳирасидаги бўш ер майдонидан “Ёшлар меҳнат гузари ва суньий қопламали спорт майдончаси” биносини қуриш учун Қизириқ туман ҳокимининг 17.12.2018 йилдаги Қ-2079 сонли қарори билан 0,15 га ер майдони ажратиб берилган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш ишлари якунланмаган, давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳамда кредит маблағлари ажратилмаганлиги аниқланди. 3. Тожимуродов Акбар Алишер ўғлига Бандихон тумани “Бектепа” маҳалласи ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги заҳирасидаги бўш ер майдонидан “Ёшлар меҳнат гузари” биносини қуриш учун Қизириқ туман ҳокимининг 08.04.2018 йилдаги Қ-2363 -сонли қарори билан 0,04 га ер майдони ажратиб берилган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш ишлари якунланмаган, давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳамда кредит маблағлари ажратилмаганлиги аниқланди. 4. Алламуродов Абдулазиз Абдулла ўғлига Бандихон тумани “Обод юрт” маҳалласи ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги заҳирасидаги бўш ер майдонидан “Ёшлар меҳнат гузари” биносини қуриш учун Қизириқ туман ҳокимининг 20.09.2018 йилдаги Қ-2281-сонли қарори билан 0,2 га ер майдони ажратиб берилган. Ҳозирги кунда 27.08.2019 йилда №1722215/R-А417549-сон рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Корхона раҳбари томонидан кредит маблағлари ҳисобидан қурилиш ишлари амалга оширилган бўлиб, 1 та иш ўрни яратилганлиги аниқланди. 5. Наримонов Музаффар Акромовичга Бандихон тумани “Бирдамлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги заҳирасидаги бўш ер майдонидан “Савдо дўкони” биносини қуриш учун Бандихон туман ҳокимининг 26.04.2021 йилдаги Қ-286-сонли қарори билан 0,02 га ер майдони ажратиб берилган. Ҳозирги кунда 04.04.2022 №1722203/R-А258597-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Корхона раҳбари томонидан кредит маблағлари ҳисобидан қурилиш ишлари якунланган бўлиб, 5 та иш ўрни яратилганлиги аниқланди. 6. “Мустафақулов Бойсуни” МЧЖ (директори Мустафаев Назар)га Бандихон тумани “Обикор” маҳалласи ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги заҳирасидаги бўш ер майдонидан Бандихон туман ҳокимининг 10.05.2021 йилдаги Қ-388-сонли қарори билан “Музлатгич ва мева қуритиш цехи ва сақлаш омборхонаси” биносини қуриш учун 0,15 га ер майдони ажратиб берилган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш ишлари якунланмаган, давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳамда кредит маблағлари ажратилмаганлиги аниқланди. 7. Тошмўминов Отабек Номоз ўғлига Бандихон тумани “Пахтакор” маҳалласи ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги заҳирасидаги бўш ер майдонидан Бандихон туман ҳокимининг 22.04.2021 йилдаги Қ-263-сонли қарори билан “Ёш тадбиркорлар коворкинг маркази” биноси қурилиши учун 0,04 га ер майдони ажратиб берилган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш ишлари якунланмаган, давлат рўйхатидан ўтмаганлиги ҳамда кредит маблағлари ажратилмаганлиги аниқланди. Download 17.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling