Ёшлар ўртасида диний экстремистик ғоялар, миссионерлик ва прозелитизм иллатлари тарқалишининг олдини олиш
Download 1.72 Mb.
|
3 Ёшлар уртасида диний экстремистик
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Жиҳодчилар”
- “Салафийлар”
“Жиҳодчилар” - террор ва қўпорувчилик ҳаракатлари билан ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқариш, амалдаги дунёвий конституцион тузумни ағдариб ташлаб, ислом амирлиги шаклидаги давлат қуришни мақсад қилган диний-сиёсий гуруҳлардир.
“Салафийлар” одамларнинг онги ва турмуш тарзидан миллий қадрият, урф-одатларни сиқиб чиқариш, шариат аҳкомларига кўр-кўрона амал қилишини таъминлаш, амал қилмаганларга нисбатан қаттиқ жазо қўллаш каби хатарли мақсадларни кўзлаб ҳаракат қилмоқдалар.
Мутаассиб оқим аъзоларининг бош мақсадлари - “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳидлик”, “кофир бўлиш” каби диний тушунчаларни сохта талқин қилиш орқали ёшларимизни оиласи ва яқинларининг таъсиридан чиқариш, ўқиш ёки ишидан ажратиб олиш ҳамда уларни қуролли тўқнашувлар кетаётган Афғонистон ёки Покистон каби мамлакатларга жўнатиб, “манқурт” жангариларга айлантиришдан иборат.
«Жиҳод» сўзи “жидду-жаҳд”, яъни инсон ўз мақсадига эришиш йўлида бор имкониятларини ишга солиб, ҳаракат килиши маъносини англатади. Дарсини ўзлаштириш учун барча имкониятларини ишга солиб ҳаракат килаётган ўсмир илм йўлида жиҳод қилмоқда, деса бўлади. Ҳадисда айтилади: «Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг ҳузурларига жиҳодга изн сўраб келди. Шунда унга: «Сенинг ота-онанг борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Бас, икковлари (хизмати) да жиҳод қил!» дедилар». Бошқа ҳадисда «Жиҳоднинг афзали Аллоҳ таолонинг зотида ҳавои нафсингга қарши жиҳод қилмоғингдир», дейилган.
Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling