Ўзбекистонда шакллантирилаётган фуқаролик жамияти шароитида миллий ҳуқуқий тизимнинг ўзига хос томонларини муҳокама қилинг.
|
Тизим муайян таркибий қисмлар, бўлинмаларнинг бир бутун шаклидир. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳуқуқий тизим алоҳида ижтимоий ҳодиса сифатида бир қанча таркибий қисмлар (элементлар)ни бирлаштиради. Ҳуқуқий тизимнинг таркибий қисмлари бир-биридан ўз мазмуни ва моҳияти, мақсад ва вазифалари, тузилиши ва шакли, ҳаракат доираси ва майдони ҳамда бошқа хусусиятлари билан фарқ қилади.
Бир неча ҳуқуқий тизимлар мисолида уларнинг таркибий тузилишларини муҳокама қилинг.
|
|
Ҳуқуқий тартибга солиш предмети – бу кишиларнинг ҳуқуқий воситаларга объектив равишда зарурат сезган амалдаги муносабатларидир. Уларнинг доираси жуда кенг ҳамда хилма-хил бўлиб, меҳнат, бошқарув, мулкий, ер, оилавий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан таркиб топади.
Ҳуқуқ тизимини соҳаларга ажратиш асосларини муҳокама қилинг ва мисоллар ёрдамида таҳлил қилинг.
|
|
Ҳуқуқ тармоқлари - ижтимоий муносабатларнинг катта бир яхлит соҳасини тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар мажмуидан иборат ҳуқуқ тизимнинг йирик таркибий қисмидир. Ҳозирги пайтда, Ўзбeкистонда мавжуд энг асосий ҳуқуқ тармоқлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари, прeдмeти ва тартибга солиш усули хусусиятлари, ҳар бир тармоқнинг яхлит ҳуқуқ тизимида эгаллаган ўзига хос ва мос ўрнига, уларнинг ўзаро фарқларини аниқлаш муҳим ҳисобланади.
Ҳозирда Ўзбекистонда мавжуд ҳуқуқ тармоқларини мисоллар ёрдамида муҳокама қилинг.
|
|
Қонунчилик ҳуқуқни ифода этишнинг ташқи шакли сифатида тизимлаштирилиши лозим бўлган ҳодисадир. Тизимлаштириш қонунчиликдан фойдаланишни сезиларли даражада енгиллаштиради, аҳоли учун муайян қулайликлар яратади. Қонунчилик ҳужжатларини батартиблаштириш, бир тизимга келтириш ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизимининг ўзаро нисбати ва фарқли томонларини муҳокама қилинг.
|
|
Ҳуқуқнинг ижтимоий муносабатларга таъсир этиши масаласи давлат ва ҳуқуқнинг умум¬назарий муаммолари учун ғоят муҳим методологик аҳамият эга ҳисобланади. Чунки ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқ нормалари орқали тартибга солинадиган қисми ҳуқуқий муносабатларни ташкил этади, бошқача айтганда, унинг ёрдамида ҳуқуқ ҳаётга татбиқ қилинади. Моҳиятан олиб қараганда, ҳуқуқий муносабатлар – бу ҳуқуққа асосланган барча ижтимоий ўзаро муносабатлар¬дир.
Ижтимоий муносабатлар тизимида ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос томонларини муҳокама қилинг.
|
|
Ҳуқуқий муносабатлар – ҳуқуқ билан боғлиқ, ҳуқуқ асосидаги муносабатлар бўлиб, улар табиий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар билан бирга пайдо бўлади, давлатнинг пайдо бўлиши билан эса уларнинг энг муҳимлари қонуний шаклга эга бўлади. Шу маънода ҳуқуқий муно-сабатларнинг ўзига хос хусусиятларини янада аниқроқ ва яхшироқ англаб олиш ғоят муҳим ҳисобланади.
Ҳуқуқий муносабатларга хос белги хусусиятларни мисоллар ёрдамида муҳокама қилинг
|
|
Ҳуқуқий муносабатни ҳуқуқий шаклга кирган иж¬тимоий муносабатлардан ажратган ҳолда кўриб чиқиш мумкин эмас. Улар ҳуқуқий нормалар асосида вужудга келиб, одамлар хатти-ҳаракатлари ва қилмишларининг алоҳида шаклига айланади. Ижтимоий муносабатнинг юридик шакли ва фактик мазмуни – яхлит ижтимоий ҳодиса ҳисобланади. Шунга қарамай, ҳуқуқий муносабат таркибини аниқлаш, ҳуқуқий шаклнинг қайси асосий жиҳатлари амалдаги муносабатга давлат мақомини беришини, унинг муҳофазаси ва кафолатланган¬лиги таъминланганлигини англаб олиш керак бўлади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |