Масалани атрофлича таҳлил қилинг ва вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
|
Ҳуқуқ фанининг умумназарий муаммолари орасида ҳуқуқий нормаларни ифодалаш ҳамда мустаҳкамлаш шакллари расман-юридик мазмундаги ҳуқуқ манбаи сифатида белгиланади. Ҳуқуқ манбаининг бундай талқини маълум даражада шартли бўлиб, ушбу тушунча бошқача маънога ҳам эга бўлиши мумкин. Масалан, ҳуқуқ манбаи деганда, ҳуқуқий нормалар мазмунини белгиловчи ижтимоий омилларни; ҳуқуқни бевосита ижод қилувчи куч бўлган давлатни; ҳуқуқ тўғрисидаги ахборот манбаларини (қонунчилик асослари, ҳуқуқ фани бўйича дарсликлар ва ҳоказоларни) тушуниш мумкин.
Ҳуқуқ манбасининг ўзига хос хусусиятлари атрофлича муҳокама қилинг, мисоллар ёрдамида ёритиб беринг.
|
|
Ҳуқуқ шакллари (манбалари) муаммоси тадқиқи бирмунча зийраклик ва изчил изланишни талаб қилади. Чунки, бир гуруҳ олимлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, урф-одатлар, прецедентларни ҳуқуқнинг шакллари деб аташса, бошқалари буларни манбалар деб ҳисоблашади. Яна бир гуруҳ олимлар ҳар иккала тушунчани қўллаш мумкин, деган нуқтаи назарга қўшилишни мақсадга мувофиқ деб билишади.
Ҳуқуқ манбаси тушунчасини муҳокама қилинг, унинг ҳуқуқ шаклидан фарқли жиҳатларини кўрсатиб беринг.
|
|
Роман-герман ҳуқуқ тизимида, аслида ҳуқуқ манбалари тизимининг бирлиги қонунда ифодаланган олий давлат иродасининг бирлигини, давлат тузилмасининг бирлигини англатади. Аксинча, ушбу тизимнинг шаклан бузилиши эса давлат ҳокимиятининг заифлигини, қонунийликнинг давлат сиёсатининг бир қисми сифатидаги бузилишини акс эттиради.
Ҳуқуқ манбаси сифатида қонуннинг ички ва ташқи омиллар таъсирида қабул қилинишининг оқибатларини муҳокама қилинг.
|
|
Ҳуқуқ шакллари (манбалари)даги тафовутлар турли омиллар (тарихий, сиёсий ва бошқалар), шу жумладан ҳуқуқ ижодкорлиги усулларидаги фарқлар туфайли юзага келади. Масалан, ҳуқуқ манбаи бўлган урф-одатлар реал ҳуқуқий муносабатлар амалиёти орқали шакллантирилади.
Ҳуқуқ манбалари шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини мисоллар ёрдамида муҳокама қилинг.
|
|
Ҳар қандай ижтимоий ҳодиса каби ҳуқуқ ҳам маълум шаклда ўз ифодасини топади. Ҳуқуқ шаклини таҳлил этиш халқ иродасини қонун даражасига қандай усуллар билан кўтарилганлигини англашга кўмаклашади. Ҳуқуқ шакли, давлат иродасининг ҳамма учун мажбурийлик усулига қараб белгиланади.
Шу маънода, ҳуқуқий одат, юридик прецедент, норматив-ҳуқуқий акт ва норматив шартноманинг ўзига хос хусусиятларини муҳокама қилинг.
|
|
Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сингари қонунлар ҳам ҳуқуқ ижодкорлиги маҳсули ҳисобланади. Бироқ уларнинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши қонуннинг ҳуқуқий ҳаётдаги тутган ўрни ва аҳамиятига боғлиқ бўлган ўзига хос хусусиятларга эга. Қонун норма ижодкорлигининг муҳим таркибий қисми бўлган қонун ижодкорлиги жараёнида яратилади.
Ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида қонун яратилишининг ўзига хос томонларини муҳокама қилинг.
|
|
Қонун ижодкорлик жараёнининг таърифи икки маънога эга: биринчидан, бу қонун лойиҳасининг парламентга киритилишидан бошлаб, у қабул қилингунга қадар давлат органлари томонидан рўёбга чиқариладиган ваколатлар бўлса; иккинчидан, қонунчилик ҳокимиятини амалга оширишда иштирок этадиган турли субъектлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи процессуал қоидалар ифодаси (шакли) дир.
Қонун ижодкорлигининг ўзига хос томонларини ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб таҳлил қилинг.
|
|
Ўзбекистон Республикаси миллий ҳуқуқий тизими жамиятнинг жўшқин ривожланаётган ижтимоий тизимларидан биридир. Ҳуқуқий тизимнинг тараққий этганлик даражаси, мамлакатдаги иқтисодий, ижтимоий, сиёсий вазият билан бевосита боғлиқ бўлиб, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданиятида намоён бўлади. Нафақат ҳуқуқшунослар, балки барча фуқароларнинг ҳуқуқий тизим тўғрисида муайян тасаввурга эга бўлишлари фуқаролик жамияти барпо этиш мақсадларига эришиш учун ниҳоятда муҳимдир.
|