1-мавзу. Бошқарувда ахборотнинг аҳамияти, ахборот манбаи ва хусусиятлари
Download 74.61 Kb.
|
Бошкарув хисоби 1-маввзу (2)
1-мавзу. Бошқарувда ахборотнинг аҳамияти, ахборот манбаи ва хусусиятлари Бошқарув мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланиш. Ахборот. Бухгалтерия ахбороти. Бухгалтерия ахборотига қўйиладиган талаблар. Бухгалтерия ахборотининг бошқарувдаги аҳамияти. 1.1. Бошқарув мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланиш. Мамлакатимизда юзага келаётган бозор муносабатларига асосланган янги иктисодий тизим Бошқарувнинг иқтисодий дастаклари ҳисобланган ҳисоб ва назо-рат бўйича сифат ўзгаришларини амалга ошишига сабаб булмокда. Бозорга йўнал-тирилган корхоналарнинг юзага келиши билан иқтисодий хаётимизга «Бошқарув ҳисоби» деб аталган янги тушунча хам кириб келди. «Бошқарув ҳисоби» деганда компаниянинг турли бўлим ва хизматларидан келиб тушаётган ахборотларни жорий ва узоқ муддатли Бошқарув қарорлари қабул қилиш мақсадида саралаш, йигиш, руйхатга олиш, умумлаштириш, тахлил қилиш ва ички фойдаланувчиларга етказиб бериш билан боғлиқ жараён тушунилади. Тўғри ташкил қилинган Бошқарув ҳисоби компания фаолиятининг устувор йўна-лишларини аниқлаш, келгуси ишларини режалаштириш, юзага келаетган имконият-лари асосли тарзда бахолаш ва Бошқарув қарорларини бажарилиши устидан назорат қилиш имконини беради Демак, Бошқарув ҳисоби менеджерларга қуйидаги йўналишлар бўйича ахборотлар етказиб бериш учун мўлжалланган: ■ режалаштириш: - ишлаб чиқаришни режалаштириш; - мавжуд ресурслардан қандай қилиб яхшироқ фойдаланиш мумкин; - махсулотни бутловчи қисмларни ўзида ишлаб чиқарган яхшими, ёки четдан сотиб олган маъқулроқми? ва хк ■ назорат : - захираларни керакли даражада мавжуд бўлишини таьминлаш; - ортиқча сарфларни олдини олиш; - бюджетдаги харажатлар даражасидан четга чиқмаслик ва режаларнинг бажарили- шини таьминлаш ва хк ■ натижаларни бахолаш: - компания таркибий қисмларининг харажатларини тахлил қилиш; - асосий ишчиларнинг мехнат унумдорлигини бахолаш; - турли даражадаги рахбарларнинг фаолият самарадорлигини бахолаш; ■ қарорлар қабул қилиш - ҳисобот даврида махсулот ишлаб чиқариш дастури юзасидан; - ишлаб чиқариш дастурини бажариш учун хом аше ва материаллар сотиб олиш юзасидан? - сотиш бахоларини белгилаш юзасидан ва хк Замонавий Бошқарув ҳисобини иккита асосий хусусиятини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1.Ахборотни фойдаланувчисига мосланувчанлиги; 2.Маьлумотларни тезкор тарзда етказиб бериши Бошкарув ҳисобининг маьлумотлари одатда корхонанинг тижорат сирини ташкил килади ва улар хуффий тафсилотга эга бўлганликлари учун хам оммавий ахборот воситаларида эьлон қилинмайди. Download 74.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling