1-мавзу. Бошқарувда ахборотнинг аҳамияти, ахборот манбаи ва хусусиятлари
Корхоналарда бошқарув ҳисобини ташкил қилиш тартиби
Download 74.61 Kb.
|
Бошкарув хисоби 1-маввзу (2)
Корхоналарда бошқарув ҳисобини ташкил қилиш тартиби
Корхоналарда бошқарув ҳисобини ташкил қилиш, унинг кўламини аниқлаш рах-барият ихтиёридаги холат ҳисобланади.Корхонада бошқарув ҳисобини ташкил қи-лишнинг зарурлиги қуйидаги холатларда намоен бўлади: ▪ рахбарият доимо ўз бизнесининг холати ва уни келажакда учраши мумкин бўлган муаммолар тўғрисида тўлиқ ва тўғри маьлумотга эга булишни хохлайди.Кор-хоналарда аньанавий тарзда юритилаётган бухгалтерия ҳисоби эса бу талабга тўлиқ тарзда жавоб бера олмайди; ▪ рахбарият бирор бир масала бўйича маьлумот олиш учун бир неча бўлимга мурожаат қилишга мажбур бўлади. Масалан, дебиторлик қарзлари тўғрисидаги маь-лумотлар корхонанинг молия бўлими, экспорт бўлими,тижорат бўлими ва уй-жой коммунал бўлимида сақланиши мумкин; ▪ бошқарувнинг айрим функциялари бажарилмаслиги натижасида унинг самарадор-лигини пасайиши юз беради.Масалан, харажатлар тахлили, пул оқимлари тахлили, дебиторлик қарзларини йиғиш маьлумотларини ўз вақтида тахлил қилиб борил-маслиги ва хк. Бунинг натижасида корхона молиявий қийинчилик холатида хам маблағлар жалб қилишнинг қимматли усулларидан фойдаланишга мажбур бўла-ди,муддати ўтган, тўланиши даргумон бўлган дебиторлик қарзлари юзага келади; ▪ бўлимлар ўртасида мажбурият ва масьулиятни тўғри тақсимланишдаги ноаниқлик улар ўртасида низоларни келиб чиқишига сабаб бўлади ва бунинг натижасида ай-рим хўжалик муомалалари назоратсиз қолиб кетади. Масалан,ҳисобчилар айрим хў-жалик муомалалари бўйича буни бошқа бўлим амалга ошириши лозим деб ҳисоблаб ўзаро текширувларни амалга оширмайдилар ▪ хужжатлар айланишига хамма вақт хам риоя қилинмаслиги,натижада жарима-ларнинг юзага келиши,соликларни нотугри ҳисобланиши ва бошка молиявий йуқо-тишлар пайдо бўлиши мумкин. Масалан,корхона ҳисобчилари айрим бўлимлар то-монидан ўз вақтида тегишли хужжатларни тақдим қилинмаганликлари натижа-сида ой охирида ҳисобварақларни беркита олмасликлари мумкин. ▪ корхона бўлинмалари бўйича аниқ маьлумотларнинг мавжуд эмаслиги.Бу холат уларнинг хар бирини реал холатини аниқлаш ва фаолият натижаларига бахо бериш жараенини қийинлаштиради ва хк Юқорида келтирилган ва яна бир қатор бошқа омиллар корхоналарда бошқарув хи-собини у ёки бу даражада ташкил қилишни тақазо қилади. Бошқарув ҳисоби корхоналарда монистик ва автоном холда ташкил қилиниши мумкин. Биринчи холда, бошқарув ҳисобининг функциялари молиявий ҳисобни юритаётган айрим ходимлар ўртасида тақсимланиши мумкин.Иккинчи холатда эса, алохида бошқарув бухгалтерияси юзага келтирилади. Бошқарув ҳисоби қай даражада ташкил қилинишидан қатьий назар, уни самарали амалга оширилишини таьминлаш учун қуйидаги талабларга риоя қилиниши тавсия этилади: 1) бошқарув ҳисобини йўлга қўйиш ва юритиш учун тегишли амалий иш тажрибаси ва молиявий ҳисоб ва тахлил,солиққа тортиш, молиявий ҳисобнинг халқаро тамо-йиллари, менежмент хамда ахборот технологиялари йўналиши бўйича чуқур наза-рий билимга эга бўлган юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш; 2) корхона рахбариятини бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш ва уни юритиш жа-раёнига чуқурроқ тортиш. Рахбарият томонидан Бошқарув ҳисоби марказига тегиш-ли ахборотларни тақдим қилувчи турли хизматлар харакатини мувофиқлаштиришга эришиш; 3) мутахассислар барча (жумладан, хизмат мақсадларида ва махфийлик грифига эга бўлган) маьлумотлар билан таьминлаш.Чунки,ахборотлар тўлиқ бўлмаган холатда бошқарув ҳисоби ўз мазмунини йўқотади; 4) корхона бизнесининг хусусиятларидан келиб чиқиб,бошқарув ҳисобини юритиш-нинг услубиётини ишлаб чиқиш.Унда бошқарув ҳисобининг параметрлари (йўна-лиш, даромад ва харажат марказлари), ҳисоб сиёсати, ҳисобот шакллари, ахборот-ларни олиш усуллари ёритиб берилиши лозим; 5) бошқарув ҳисоби мақсадларини ҳисобга олиб махсус яратилган ёки унга мос-лаштирилган компьтер дастурларига эга бўлиш. Бошқарув ҳисобини жорий қилиш жараёни узоқ муддатни (бир неча ойни) қамраб олганлиги учун бу жараённи бир неча қадамга ажратиш мумкин. Download 74.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling