Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича ишларни мутлақо янги тизим асосида ташкил этиш ва амалга ошириш мақсадида «Yoshlar kelajagimiz» Давлат дастури қабул қилинди


Download 167.03 Kb.
bet2/7
Sana09.06.2023
Hajmi167.03 Kb.
#1468991
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ПҚ-3907 14.08.2018

дастури

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқарашга эга бўлган фидойи ва ватанпарвар ёшларни тарбиялаш

1.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ҳафтанинг бир кунини «Ўзини ўзи ривожлантириш куни» деб эълон қилиш.

1. Ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда, машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш.

2018 йил сентябрь

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов), Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), «Ўзбеккино» агентлиги (Ф. Зокиров), МТРК (А. Ходжаев), Матбуот ва ахборот агентлиги (Л. Тангриев)

2. Ўқувчилар томонидан ишлаб чиқилган ишланмалар ва ижод намуналари кўргазмаларини ташкил этиш ҳамда уларни рағбатлантириш.

доимий

2.

Оммавий ахборот воситалари, кино, театр ва мусиқа санъатида ёшлар ўртасида халқимиз маънавиятини, миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилишга, бугунги ислоҳотларнинг моҳиятини ёритишга қаратилган тизимли ишларни ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.
2. Тегишли кўрсатувлар, асарлар ва бошқа бадиий ижод намуналарини тайёрлаш ҳамда жамоатчиликка етказиш.

2018 йил
сентябрь
доимий

Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), «Ўзбеккино» агентлиги (Ф. Зокиров), МТРК (А. Ходжаев), Матбуот ва ахборот агентлиги (Л. Тангриев), Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухаликов)

3.

Ёшларга ҳар томонлама ўрнак бўладиган «Замонамиз қаҳрамони» образларини яратиш ва тарғиб қилиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2018 йил
сентябрь

Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Маҳалла» фонди (Ш. Жавлонов), Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), «Ўзбеккино» агентлиги (Ф. Зокиров), МТРК (А. Ходжаев), Матбуот ва ахборот агентлиги (Л. Тангриев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. «Замонамиз қаҳрамони» образига мос бўлган турли соҳа вакиллари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш.

ноябрь

3. «Замонамиз қаҳрамони» образини ёшларга ўрнак қилиб кўрсатиш мақсадида улар тўғрисида спектакллар, бадиий, ҳужжатли ва мультипликацион фильмлар, видеороликлар тайёрлаш ва уларни мунтазам тарғиб қилиш.

доимий

4.

«Мен нечун севаман Ўзбекистонни» мавзусидаги ижодий ишлар танловини (иншо ёзиш, шеърият, рассомчилик ва бошқалар бўйича) ҳар йили ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2019 йил
январь

Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), «Маҳалла» фонди (Ш. Жавлонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Танловни барча туман ва шаҳарларда ўтказиш.

март

3. Туман, вилоят ва республика миқёсида танловнинг ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш.

май

4. Танлов ғолибларининг ижодий ишларини ОАВ орқали кенг жамоатчиликка етказиш.

доимий

5.

«ZiyoNET» ахборот тармоғининг электрон ва аудио китоблар базасини миллий ва жаҳоннинг энг яхши бадиий адабиётлари билан бойитиш ва унга барча умумий ўрта таълим муассасаларининг уланишини таъминлаш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2018 йил
сентябрь

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов), МТРК (А. Ходжаев), Матбуот ва ахборот агентлиги (Л. Тангриев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. « ZiyoNET » ахборот тармоғини электрон ва аудио китоблар билан мунтазам бойитиб бориш.
3. Умумий ўрта таълим муассасаларини «ZiyoNET» ахборот тармоғига юқори тезликда улаш чораларини кўриш.
4. «ZiyoNET» ахборот тармоғининг имкониятлари тўғрисида ёшлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш.

доимий

6.

Таълим муассасаларида ёшлар театр студияларини ташкил этиш.

1. Ёшлар театр студияларини ташкил этишни рағбатлантирувчи механизмларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил
ноябрь

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Жойларда ёшлар театр студияларини ташкил қилиш.

2019 — 2021 йиллар

7.

Ёшларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириш, табиий ва техник фанларга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билимини оширишга қаратилган илмий-оммабоп «Интеллектуал тараққиёт» телевизион кўрсатувини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2018 йил
сентябрь

МТРК (А. Ходжаев),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Инновация вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Кўрсатув ва мусобақаларни эфирга тайёрлаш.

ноябрь


3. Мусобақаларни ўтказиш, уларнинг ғолиб ва совриндорларини аниқлаш ва тақдирлаш.
4. Кўрсатувларни эфирга узатиб бориш.

доимий


8.

Умумий ўрта таълим муассасаларида фанларни намунали ўзлаштираётган, ижобий хулқ-атворини намоён этган ёшларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш, уларнинг ютуқларини оммавий ахборот воситаларида бошқаларга ўрнак сифатида тарғиб қилиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2018 йил
сентябрь

Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Республика маънавият
ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ёшларни фахрий ёрлиқ, медаллар, пул мукофоти бериш ва бошқача тарзда рағбатлантириб бориш.
3. Фанларни намунали ўзлаштираётган ёшларни хорижий давлатлардаги дам олиш оромгоҳларига юбориш.
4. Фанларни намунали ўзлаштираётган ёшларнинг тарихий обидаларга (Самарқанд, Бухоро, Хива) бепул саёҳатини ташкил этиш.

режага кўра

9.

Ёшлар ўртасида миллий ғояни тарғиб қилиш, уларда давлат рамзлари ва миллий қадриятларга ҳурмат ҳиссини уйғотиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2018 йил
сентябрь

Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев),
Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Бош прокуратура (С. Саидкаримов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Усмонов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),
МТРК (А. Ходжаев), Матбуот ва ахборот агентлиги (Л. Тангриев)

2. Миллий ва халқаро тажрибани ўрганиш.
3. Таълим муассасаларида тарғиботнинг таъсирчан усулларини жорий этиш.
4. Давлат рамзлари, Ўзбекистон тарихи ва олиб борилаётган ислоҳотларни ёшларга етказишга қаратилган инновацион ўқув-тарбия дастурларини яратиш ҳамда жорий этиш.

2019 йил
январь




Download 167.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling