Эшниёзова Н. Н., PhD жўраев М. М., Мамасолиев У. М. Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат Педогогика Инститтути Бекчанов Д. Ж. ЎзМУ, к ф. д., доцент
Download 145.62 Kb.
|
tezis 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бекчанов Д.Ж. ЎзМУ, к.ф.д., доцент E-mail - n.n.eshniyozova@gmail.com . +99899 650 38 25
- ИҚ (инфрақизил) - спектр таҳлили
- 1-расм. (а) циеюлоза, (б) натрийланган циеюлоза (скалцийланган циеюлоза ва (д) сульфокатионитнинг ИҚ-спектрлари
- Фойдаланилган адабиётлар
- Эшниёзова Наргиза Норқуловна Лавозими, илмий даражаси, илмий унвони, ташкилот номи асицент ўқитувчи Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат Педогогика Инститтути
- Табиий полимерлар асосида сулфокатионит синтези Телефон +99899 650 38 25
ТАБИИЙ ПОЛИМЕРЛАР АСОСИДА СУЛФОКАТИОНИТ СИНТЕЗИ Эшниёзова Н.Н., PhD Жўраев М.М., Мамасолиев У.М. Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат Педогогика Инститтути Бекчанов Д.Ж. ЎзМУ, к.ф.д., доцент E-mail- n.n.eshniyozova@gmail.com. +99899 650 38 25 Кимё саноатининг жадал ривожланиши, хом ашё қазиб олишнинг кўпайиши, транспортдан фойдаланишнинг ошиб бориши атроф мухитга жуда кўплаб чиқиндилар ташланишига сабаб бўлмокда. Атроф мухит (сув, ҳаво, тупроқ)нинг ифлосланиши гидросфера ва биосферанинг нормал фаолиятининг бузилишига, иқлим ўзгаришига, ўсимлик ва хайвонот турларининг йўқ бўлиб кетишига ахоли саломатлигининг ёмонлашишига олиб келмокда. Чиқинди сувлар билан гидросферанинг ифлосланиш экологик муаммоси дунёда, жумладан Ўзбекистонда ҳам долзарб бўлиб келмоқда. Табиатда кенг тарқалган чиқиндилар орасида таркибида целлюлоза биополимерини тутган чиқиндилар асосий ўринни эгаллайди [1-2]. Целлюлозанинг кимёвий тузилишини ўрганганимизда кенглиги 2-50 нм ва узунлиги юзлаб узунликдаги юқори нисбатдаги селлобиоза такрорланувчи бирликларининг синдиотактик конфигурациясига эга бўлган поли б-(1.4)-Д-глюкозанинг чизиқли полимер занжиридан иборат эканлиги аниқланган [3-4]. Ушбу тадқиқот иши ёнғоқ пўстлоғидан олинган целюлоза асосида олинган сульфокатионитнинг статик алмашиниш сиғими (САС) қийматига асосланиб ўрганилди. Ёнғоқ пўстлоғига сулфат кислотанинг модификацияси ўрганилди. Бунинг учун ўлчами 2 мм бўлган ёнғоқ пўстлоғи дистилланган сувда сўнгра сулфат кислотанинг 20% ли эритмасида бир соат давомида қайнатилади ва эритма филтирланиб намунанинг рН қиймати нейтрал ҳолатга келгунча дистилланган сувда ювилади. Ҳосил бўлган намунадан бир грамм олиб натрий ишқорининг (NaOH) 0.1 н ли 100 мл эритмасига бир сутка давомида солиб қўйилади ва яна рН қиймат нейтрал ҳолатга келгунча дистилланган сувда ювилади. Сўнгра намунани фаоллаштириш учун хлорид кислотанинг 0.1 нли эритмаси билан ишлов берилади. Нейтрал ҳолдаги катионит 0.1 н натрий гидроксиднинг эритмасида бир сутка қолдирилади. Катионитнинг САС қиймати ҳисоблашда қуйидаги формуладн фойдаланилди: k1–V(кислота)/V(ишқор)=1 назарий, k2 – V(дастлабки ишқор)/V(кислота), α–сорбцияланган NaOH га сарфланган кислота ҳажми, g – сорбент массаси, САС мгˑэкв/г. Ёнғоқ пўстлоғидан олинган целюлоза асосида олинган сульфокатионит турли эритмалардан металл ионларини сорбциялаш хусусиятига эга бўлиб, NаОH бўйича САС 3,36 мгэкв/г га тенглиги аниқланган. ИҚ (инфрақизил) - спектр таҳлили Олинган сульфокатионитни идентификациялаш учун ИҚ (инфрақизил) -спектр таҳлили ўтказилди. Ёнғоқ пўстлоғи целюлозаси, целюлозага Na метали бириктирилгандан кейинги намунаси, сулфо гурух бириктирилгандан кейинги намунаси (сулфокатионит) ҳамда Са метали кейинги намуналарнинг ИҚ-спектр таҳлили ўтказилди. Глюкозанинг ИҚ-спектрида 3100 см-1 тўлқин узунлигидаги –OH ва гуруҳининг валент тебра-нишларига ишора қилувчи ютилиш соҳаси кузатилган, шунингдек, 2900 cм-1 да СН2 гуруҳларининг тебранишлари ҳосил бўлади ва 1423-1321 cм-1 соҳада -ОН, -СH- гуруҳлари, 1000-1150 cм-1 оралиғида эфир боғланишларининг –С-О-С- валент тебранишлари кузатилади. 1-расм. (а) циеюлоза, (б) натрийланган циеюлоза (скалцийланган циеюлоза ва (д) сульфокатионитнинг ИҚ-спектрлари Целюлозага Na метали бириктирилган намунадаги (1-(б) расм) спектрида 1623 см-1 сохада қўшимча ютилиш бўлиб, у Na метали учун хос бўлган ютилиш сохаларидир. Фойдаланилган адабиётлар Candido, R. G., Godoy, G. G., & Gonçalves, A. R. (2017). Characterization and application of cellulose acetate synthesized from sugarcane bagasse. Carbohydrate Polymers, 167, 280–289. Naduparambath, S., Jinitha, T., Shaniba, V., Sreejith, M., Balan, A. K., & Purushothaman,E. (2018). Isolation and characterisation of cellulose nanocrystals from sago seed shells. Carbohydrate Polymers, 180, 13–20. Collazo-Bigliardi, S., Ortega-Toro, R., & Boix, A. C. (2018). Isolation and characterization of microcrystalline cellulose and cellulose nanocrystals from coffee husk and com-parative study with rice husk. Carbohydrate Polymers, 191, 205–215. Fujisawa, S., Okita, Y., Fukuzumi, H., Saito, T., & Isogai, A. (2011). Preparation andcharacterization of TEMPO-oxidized cellulose nanofibril films with free carboxyl groups. Carbohydrate Polymers, 84(1), 579–583. Анжуманда иштирок этиш учун талабнома Ф.И.Ш. (тўлиқ) Эшниёзова Наргиза Норқуловна Лавозими, илмий даражаси, илмий унвони, ташкилот номи асицент ўқитувчи Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат Педогогика Инститтути Маъруза номи Табиий полимерлар асосида сулфокатионит синтези Телефон +99899 650 38 25 E-mail: n.n.eshniyozova@gmail.com. Анжуманда иштирок этиш шўъбаси Экология. Download 145.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling