Эссе ёзишга қЎйиладиган асосий талаблар эссе француз тилидан essai уриниб кўриш


Download 38.17 Kb.
bet1/4
Sana21.06.2023
Hajmi38.17 Kb.
#1639713
  1   2   3   4
Bog'liq
ЭССЕ ёзиш қоидалари кирилл 2022


ЭССЕ ЁЗИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


Эссе (француз тилидан essai «уриниб кўриш, намуна, очерк», лотин тилидан exagium «ўлчаш») ёзиш талабаларга ўз фикрини эркин билдиришга, мавзуга алоқадор маълумотни онгли тушунишга, муаммонинг ечимини топишга алоқадор далиллардан фойдаланиб, ўз хулосасини аниқ ва саводли баён этишга имкон яратадиган ижодий мустақил ишдир. Эссе ёзишдан асосий мақсад - тадқиқ этилаётган мавзуни факт ва далиллар ҳамда талабанинг ўз ижодий ёндашуви асосида очиб бериш.
Эссе талабаларнинг илмий, ижодий ва касбий (ихтисослик йўналиши бўйича) фаолиятини амалиётда қўллай олиш ҳолатини баҳолаш мақсадида мустақил иш турига киритилган. Эссе мавзулари назарий жиҳатдан таҳлил этилган, амалиёт билан боғлиқ бўлган ижтимоий-иқтисодий, касбий ва бошқа фаолиятга алоқадар муаммоларни сабаб-оқибат боғлиқлигини аниқ далилларга (иқтибос, муносабат, баҳолаш, прогноз, статистик маълумот) таяниб, бартараф этиш йўлларини, механизмини, услубини асослаб беришдир.
Эссе ёзишда қуйидагиларга эътибор бериш жоиз:

  1. Мавзу доирасида белгилаб олинган муаммони назарий ва амалий жиҳатдан очиб беришда талабанинг шахсий фикри ва мустақил ёндашувини мавжудлиги.

  2. Муаммо ечимини белгилашда, яъни уни бартараф этиш йўллари ва механизмини асослаб беришда ҳаётий, шахсий ва касбий тажрибаларга суяниб, аниқ фактли далилларга (аргументларга) асосланган ҳолда фикр юритиш.

  3. Предметлилик ва мантиқий изчиликка риоя этиш (танланган муаммога эътиборни қаратиб, барча жараёнларни мантиқий бир-бирига боғлиқ ҳолда, изчил кетма-кетликда баён этиш).

  4. Эссе грамматик ва орфографик жиҳатдан саводли ёзилган, мантиқан тўғри шакллантирилган ва аниқ таркибий қисмларга эга бўлиши лозим (кириш, асосий қисм, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати).

  5. Талаба фойдаланган бошқа шахсларнинг (олимлар, мутаҳассислар ва бошқа) турли хил ёндашувлари (цитаталар), рақамлар ҳамда статистик маълумотларнинг аниқ манбалари келтирилиши шарт (ҳавола келтириш).

6. Мавзу доирасида белгилаб олинган муаммони ҳал этиш бўйича ўзининг шахсий ёндашувлари, хулосалари ва тавсияларини амалиётда қўллаш юзасидан фикрларни илгари суриши мақсадга мувофиқ.



Download 38.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling