Эссе ёзишга қЎйиладиган асосий талаблар эссе француз тилидан essai уриниб кўриш


Download 38.1 Kb.
bet2/4
Sana14.12.2022
Hajmi38.1 Kb.
#1005313
1   2   3   4
Bog'liq
ЭССЕ ёзишга талаблар

ЭССЕНИ ТАЙЁРЛАШ КЕТМА-КЕТЛИГИ
Талабаларга турли мавзулар тавсия этилади. Ҳар бир талаба ўзи учун маъқул бир мавзуни танлаб олади.
Эссе ёзишда қуйидаги кетма-кетликка риоя этилади:
- матн мавзусини аниқлаш;
- муаллиф кўтараётган муаммони аниқлаштириш ва унинг долзарблиги нимада эканини тушунтириш;
- муаллиф кўтараётган муаммога тегишли ўз нуқтаи назаринини шакллантириш ва баён этиш;
- назарий манбалар (адабиётлар, мақолалар, илмий асарлар), ҳаётий, шахсий ва касбий тажрибаларга суяниб, аниқ фактли далилларга (аргументларга таяниб, ўз нуқтаи назарини асослаш;
- муаммони бартарф этиш юзасидан ўз шахсий фикрлари ва тавсияларини илгари суриш;
- фойдаланилган адабиётлар ва бошқа манбалар рўйхатини келтириш.


ЭССЕНИ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ
Эссени ёзиш жараёнида унинг қуйидаги тузилишига риоя қилинг:
Кириш
Асосий қисм.

  1. Биринчи режа

  2. Иккинчи режа

  3. Учинчи режа

Хулоса
1. Кириш – эссенинг мавзусига оид умумий тасаввурни шакллантиради ва унинг долзарблигини аниқлаб беради. Муаммони ўрганилганлик даражаси, предмети ва объектини белгилайди.
Киришни қуйидаги қисмлардан иборат қилиб шакллантириш мумкин: Мавзунинг долзарблиги. Муаммони ўрганилганлик даражаси (муаммога илмий доираларда қандай қизиқиш мавжуд ва у қайси даражада ёритиган?). Мавзуни предмети ва объекти (муаммо нимани ўрганишга қаратилган ва қайси объект мисолида ёритилади?).
Ўқувчини қизиқтириш, унинг эътиборини жалб этиш мақсадида эссенинг кириш қисми жонли ва аниқ ёзилиши керак. Бунда хитоб, ундов, шахсий тажрибага ишора, риторик сўроқ кабилардан фойдаланиш ўринлидир.
2. Асосий қисмда – эссе мавзусига оид муаммо назарий билимлар, ҳаётий тажриба ва аниқ аргументлар асосида очиб берилади. Эссенинг асосий қисмида бир нечта савол (режа) тузилиб, улар таҳлилий ёндашув асосида, яъни аниқ фактлар, статистик ва бошқа маълумотлар асосида очиб берилади. Дастлаб талаба мавзу ва муаммога оид назарий ёндашувни (тезисни, фикр-мулоҳазани) илгари суради. Сўнгра уни далиллар асосида исботлайди ҳамда ўзининг шахсий мулоҳазаларини баён этади. Бу қисмда талаба муаммога қандай омиллар қай даражада таъсир кўрсатаётганини таҳлиллар асосида очиб беради.
Далиллар – талаба томонидан айтилган фикрни исботлаш учун келтириладиган маълумотлардан (мақоладан цитаталар, илмий ёндашув, статистик ва бошқа маълумотлар, ҳисоботлар, таҳлилий шарҳлар ва ҳ.к.) иборат бўлиши мумкин. Асосий қисмни ёритиш учун керакли маълумотларни келтириш жараёнида қўйилаётган масалага талабанинг шахсий муносабатини билдирувчи, яъни: фалончи олимнинг (мутахассиснинг) фикрига кўра; шунинг билан бирга; менимча; менинг фикримча; биринчидан; иккинчидан; шу каби; демак; бироқ; ундай бўлса ....... каби сўзлардан фойдаланиш ўринли бўлади.
Талаба эссе ёзиш жараёнида фойдаланилган манбаларга (адабиётлар, цитаталар, бошқа шахсларнинг фикрлари, ёндавувлари ва бошқа) квадрат қавс ичида ҳавола (ссылка) келтириши шарт. Мисол учун: [5, -3 б.], бу ерда 5 — манбанинг адабиётлар рўйхатидаги тартиб рақами, -3 б. – ўша манбанинг қайси бетидан фойдаланилган.

Download 38.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling