ЁЗМA НУТҚ ВA УНИНГ ХУСУСИЯТЛAРИ
Доклад, дарс конспекти, мақола, ҳикоя, мактуб хат ва бошқалар ёзаётганингизда ўз фикрингизнинг мазмунини жуда аниқ ва равон сўз формасида ифода қилиш учун фаол ва онгли суратда ишлайсиз. Сиз бунинг учун керакли сўзларни топишга ҳаракат қиласиз, аниқ ва яхшироқ гаплар тузишни таъминлайдиган сўзлар тартибини танлайсиз. - Доклад, дарс конспекти, мақола, ҳикоя, мактуб хат ва бошқалар ёзаётганингизда ўз фикрингизнинг мазмунини жуда аниқ ва равон сўз формасида ифода қилиш учун фаол ва онгли суратда ишлайсиз. Сиз бунинг учун керакли сўзларни топишга ҳаракат қиласиз, аниқ ва яхшироқ гаплар тузишни таъминлайдиган сўзлар тартибини танлайсиз.
- Ёзма нутқнинг, айниқса, катта аҳамияти шундан иборатки, у кишилар ўртасидаги алоқани кенгайтиради ва атрофни ўраб олган борлиқни билиш чегарасини анча оширади.
- Ёзма нутқда кишилик жамиятининг тарихий тажрибалари - унинг фан, санъат ва бутун инсоният маданияти еришган ютуқлари қайд қилинган ва мустаҳкамлангандир. Ёзув туфайли кўпгина авлодлар томонидан тўпланган билимлар миллионлаб кишиларнинг бойлиги бўлиб қолади ва ҳар бир ўқимишли киши ўзининг билиш фаолиятида улардан фойдаланиши мумкин.
ЁЗМA НУТҚ ВA УНИНГ ХУСУСИЯТЛAРИ
Синтаксис жиҳатидан қараганда ёзма нутқ енг тўлиқ ва мукаммал нутқдир. Ҳар бир киши оддий мактубни ёки илмий мақолани ёзаётганида грамматика қоидаларига оғзаки нутқдагига қараганда кўпроқ риоя қилади. - Синтаксис жиҳатидан қараганда ёзма нутқ енг тўлиқ ва мукаммал нутқдир. Ҳар бир киши оддий мактубни ёки илмий мақолани ёзаётганида грамматика қоидаларига оғзаки нутқдагига қараганда кўпроқ риоя қилади.
- Ёзма нутқда гап бўлакларидан бири тушиб қолса, бу ёзма нутқни ўқиган кишилар уни қийналиб тушунадилар ёки бутунлай тушунолмайдилар. Ёзма нутқнинг синтаксис жиҳатдан тўлиқ бўлиши шунинг учун ҳам зарурки, оғзаки нутқ учун ҳарактерли бўлган мимика, имо-ишоралар, интонациялар ва бошқа шу каби қўшимча елементларни ёзма нутқда ишлатиб бўлмайди.
- Ёзма нутқ, асосан, ихтиёрий нутқ бўлади. Мактуб, доклад, маърузалар ва бошқа шу кабиларни ёзаётган киши сўзларни онгли равишда танлайди, гаплари яхшироқ қилиб тузишга интилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |