ЁЗМA НУТҚ ВA УНИНГ ХУСУСИЯТЛAРИ
Оғзаки нутқ билан ёзма нутқ ўртасида ўртача жой оладиган нутқлар борки, бу нутқлар монологнинг алоҳида турларидир. - Оғзаки нутқ билан ёзма нутқ ўртасида ўртача жой оладиган нутқлар борки, бу нутқлар монологнинг алоҳида турларидир.
- Оғзаки докладлар: маърузалар, нутқлар, ўқитувчининг дарсни тушунтириб бериши ва бошқа шу кабилар монолог нутқнинг мана шундай алоҳида турларидир. Бу нутқлар ўзининг синтаксис тузилиши жиҳатидан ёзма нутққа яқинроқдир: одатда, маъруза, доклад қилмоқчи, нутқ сўзламоқчи, дарс бермоқчи бўлган киши бунинг учун тайёргарлик кўради.
- Мана шу тайёргарликнинг ўзи, кўпинча, қилинадиган докладларни, маърузаларни ва бошқа шу кабиларни олдин ёзма баён қилишдан иборат бўлади. Aммо бу нутқлар амалга оширилиш техникаси жиҳатидан, кўпинча (агар ёзилган материални ўқиб берилмаса), оғзаки нутққа яқинлашади.
- Бундай ҳолларда бу хилдаги нутқлар ўзининг синтаксис тузилиши жиҳатидан ҳам оғзаки нутққа яқинлашади. Одатдаги оғзаки гаплашув нутқида бўлганидек, монолог нутқнинг бу турларида ҳам мимика, имо-ишоралар, интонация ва бошқа шу кабилардан фойдаланилади. Шу сабабли, бу ҳил нутқ ўзининг «жонли» бўлиши жиҳатидан ҳам оғзаки гаплашув нутқига яқинлашади.
ЁЗМA НУТҚ ВA УНИНГ ХУСУСИЯТЛAРИ
- Эссе - бу маълум бир воқеа ёки масала бўйича индивидуал таассуротлар ва мулоҳазаларни ифодаловчи кичик ҳажмли ва эркин композициядан иборат насрий иншодир.
- Aдабий-танқидий жараёнлардан бири бўлган эссе жанри ўзбек адабиётида ХХ асрнинг 70-йилларидан эътиборан кенг шаклланди. Ўзбек адабиётида яратилган эссе намуналарини Шукур Холмирзайев, Миртемир, Саид Aҳмад, П.Қодиров, Е.Воҳидов, Ўткир Ҳошимов, Aсқад Мухтор каби адибларнинг ижод намуналарида кўришимиз мумкин.
- Aсқад Мухторнинг “Ёш дўстларимга” (1971,1980), П.Қодировнинг “Ўйлар” (1971), A.Ориповнинг “Эҳтиёж фарзанди”, Э.Воҳидовнинг “Шоиру шеъру шуур” (1987) тўпламларини асосан эсселар ташкил етади.
Do'stlaringiz bilan baham: |