Эстетика назарияси. Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт. Режа


Download 44.99 Kb.
bet4/13
Sana18.06.2023
Hajmi44.99 Kb.
#1555832
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Документ DOCX

Эстетик дид. Эстетик дид тушунчасининг ўзига хослиги шундаки, у бир томондан, идрок, фаҳм, фаросат каби илдизи ақлга бориб тақалса, иккинчидан, ўзининг эҳтирос, ҳис—ҳаяжон, субъектив бахолаш хусусияти билан улардан ажралиб туради. Шу сабабли биз дид ҳақида гапирганимизда одатда, эстетик дид деганда – инсондаги гўзаллик, улуғворлик, фожиавийлик сингари эстетик хусусиятларни, умуман, нафосатни идрок этиш қобилиятини назарда тутилади.
Эстетик идеал. Идеал деганда, биз одатда муайян бир инсон шахси ёки ижтимоий–тарихий ҳодисанинг бошқалар томонидан юксак намуна, олий мақсад ҳамда комиллик тарзида қабул қилинишини назарда тутамиз. У тасаввурдаги шахс ёки жамиятни реал шахслар ва мавжуд жамиятдан юқори қўйиш, яъни идеаллаштириш билан боғлиқ.
Гўзаллик. «Гўзаллик»нинг тугал илмий таърифи ҳақида бирор–бир қатъий фикр мавжуд эмас. Бироқ, гўзалликнинг идрок этилиши, табиатда намоён бўлиши, санъатда акс этиши ҳамда унинг жамият ривожига таъсири ҳақида билдирилган фикрлар, илгари сурилган ғоялар, яратилган таълимотлар ўзининг салмоғи билан аҳамиятлидир. Инсон ва унинг руҳий–жисмоний, ахлоқий–эстетик фаолияти, табиат ва ундаги ҳодисалар, жамият ва унда рўй бераётган ижтимоий–маънавий, сиёсий–иқтисодий жараёнлар гўзалликка ёндошувнинг тарихан таркиб топган асосий обьектларидир. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, гўзаллик ҳақидаги қарашлар ва назариялар марказига «Гўзаллик нима?» деган савол қўйилади–ю, аммо уларнинг аксариятида «Нима гўзал?» деган жавобни кўрамиз. Шунинг учун ҳам одатда, гўзаллик икки омил асосида юзага келади. Булар: инсон тафаккури ва меҳнатининг маҳсули натижасида яратиладиган гўзаллик; инсон тафаккуридан ташқарида, инсонга боғлиқ бўлмаган холда юзага келадиган гўзаллик. Биринчисида ақл, руҳ ва хиссиёт устувор бўлса, иккинчисида макон ва замон салмоқли ўринни эгаллайди.
Шу ўринда гўзаллик тушунчаси «чиройли», «кўркам», «нафис», «жозибадор», «мафтункор», «латофатли» каби тушунчаларга нисбатан кенгқамровли ва устувор эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айниқса, гўзаллик билан кундалик турмушимизда тез–тез тилга олинадиган «чиройлилик» тушунчаси орасида муайян тафовутлар мавжуд.

Download 44.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling