Эстетика назарияси. Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт. Режа
Download 44.99 Kb.
|
Документ DOCX
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эстетиканинг фанининг объекти ва фалсафий моҳияти. Эстетиканинг асосий категориялари.
Эстетика назарияси. Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт. Режа: 1. Эстетика фанининг обьекти ва фалсафий моҳияти. Эстетиканинг асосий категориялари. 2.Эстетиканинг асосий категориялари. 3. Санъат ва унинг турлари. 4.Эстетик тарбия, унинг омиллари ва воситалари. Эстетиканинг фанининг объекти ва фалсафий моҳияти. Эстетиканинг асосий категориялари. Эстетика ёхуд нафосатшунослик энг қадимги фанлардан бири. Унинг тарихи икки ярим-уч минг йиллик вақтни ўз ичига олади. Бироқ у ўзининг ҳозирги номини XYIII асрда олган. Унгача бу фаннинг асосий муаммоси бўлмиш гўзаллик ва санъат ҳақидаги мулоҳазалар ҳар хил санъат турларига бағишланган рисолаларда, фалсафа ҳамда илоҳиёт борасидаги асарларда ўз аксини топган эди. «Эстетика» атамасини биринчи бўлиб буюк олмон файласуфи Александр Готлиб Баумгартен(Baumgarten / 1714-1762) илмий муомалага киритган. Энди «Эстетика» фанининг моҳиятини англатадиган «санъат фалсафаси» ва «гўзаллик фалсафаси» ибораларига тўхталамиз. Эстетика тарихида биринчи ибора тарафдорлари кўпчиликни ташкил этади. Лекин, юқорида айтиб ўтганимиздек, санъат бу фаннинг ягона тадқиқот объекти эмас. Ҳозирги пайтда техника эстетикаси ва унинг амалиётдаги соҳаси дизайн, атроф-муҳитни гўзаллаштириш, табиатдаги нафосат борасидаги муаммолар билан ҳам шу фанимиз шуғулланади. Демак, унинг қамровини санъатнинг ўзи билангина чегаралаб қўйишга ҳаққимиз йўқ. Зеро бугунги кунда инсон ўзини ўраб турган барча нарса-ҳодисаларнинг гўзал бўлишини, ҳар қадамда нафосатни ҳис этишни истайди. Санъат эстетиканинг объекти сифатида ўзига хос олам. Унда эстетик хусусиятлар бўртиб кўзга ташланади. Шунга кўра, уни нафосатга бурканган ижтимоий ҳодиса дейиш мумкин. Санъат ҳаётни инъикос эттирар экан, инсоннинг ўзини ўзига кўрсатувчи улкан кўзгу вазифасини ўтайди. У инсонни ўргатади, даъват этади, гўзаллаштиради. Бу вазифаларни бажаришда эстетика санъатнинг кўмакчиси, етакчиси ҳисобланади. Эстетика – фалсафий фанлардан бири. Фалсафа барча табиий ва ижтимоий илмлар эришган ютуқларни ўз қамровига олиб, улардан умумий хулосалар чиқариб, шулар асосида инсониятни ҳақиқат томон етаклайди. Шу боис тафаккурни фалсафанинг предмети деб аташ мақсадга мувофиқ. Эстетика эса фалсафий фан сифатида барча санъатшунослик фанлари эришган ютуқлардан умумий хулосалар чиқариб, шу хулосалар асосида инсонни гўзаллик орқали ҳақиқатга етиштиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, эстетика ишлаб чиққан қонун–қоидалар барча санъатшунослик фанлари учун умумийлик хусусиятига эга. Этика. Бу иккала фан шу қадар бир–бирига яқинки, ҳатто баъзи даврларда улар етарли даражада ўзаро чегараланмаган. Чунки инсоннинг хатти–ҳаракати ва нияти кўпинча ҳам ахлоқийликка, ҳам нафосатга тегишли бўлади, яъни муайян ижобий фаолият ҳам эзгулик, ҳам нафосат хусусиятларини ўзида бирваракай мужассам қилади. Шу сабабли «Авесто», «Библиё» ва «Қуръон» каби муқаддас китобларда, Суқрот, Афлотун, Форобий сингари қадимги файласуфлар таълимотларида ахлоқийликни – ички гўзаллик, нафосатни – ташқи гўзаллик тарзида талқин этганлар. Психология. Маълумки, инсоннинг руҳий ҳаётини ўрганар экан, руҳшунослик, ҳиссиётлар масаласига катта ўрин беради. Гўзалликни, санъат асарини яратиш ва идрок этиш ҳам маълум маънода ҳиссиётлар билан боғлиқ. Масалан, оддий ҳарсанг тош кишида алоҳида бир ҳиссий таассурот уйғотмайди. Лекин тошга ҳайкалтарош қўл урганидан сўнг, ундан ҳаёт нафаси, инсоний ҳиссиётлар уфура бошлайди. Социология фани билан алоқадорлиги. Маълумки, ҳар бир санъат асари алоҳида инсон шахсига эътибор қилгани ҳолда, жамиятни ижтимоий муносабатлар тизими сифатида бадиий тадқиқ этади. Ҳатто инсон ва жамият бевосита акс этмаган манзара жанридаги асарда ҳам ижтимоийлик жамият аъзоси–муаллиф қарашларининг билвосита инъикоси бўлмиш услубда ўзини кўрсатади. Зеро асар муаллифи ҳеч қачон ўзи мансуб жамиятдан четда «томошабин» бўлиб туролмайди. Диншунослик фани билан алоқадорлиги.Дин ва санъат доимо бир–бирини тўлдириб келади ва кўп ҳолларда бири бошқаси учун яшаш шарти бўлиб майдонга чиқади. Бунинг устига, ҳар бир умумжаҳоний диннинг «ўз тасарруфидаги» санъат турлари бор: буддҳачилик учун–ҳайкалтарошлик, насронийлик учун–тасвирий санъат, мусулмончилик учун–бадиий адабиёт. Шунингдек, барча умумжаҳоний динлар ўз ибодатхоналарини тақозо этади. Ибодатхоналарнинг эса меъморлик санъати билан боғлиқлиги ҳаммамизга маълум. Педагогика фани билан алоқадорлиги. Уларнинг алоқадорлиги тарбия муаммоларини ҳал қилиш борасида яққол кўзга ташланади. Чунки педагогика ҳам маълум маънода нафосат тарбияси билан шуғулланади. Download 44.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling