Эстетика назарияси. Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт. Режа


Download 44.99 Kb.
bet5/13
Sana18.06.2023
Hajmi44.99 Kb.
#1555832
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Документ DOCX

Улуғворлик ва тубанлик. Инглиз нафосатшуноси Э.Бёрк гўзалликни улуғворлик билан қиёслайди ва уларни алоҳида тушунчалар сифатида тадқиқ этади. И.Кант эса гўзаллик ва улуғворликни уйғунликда ривожланувчи тушунчалар деб ҳисоблайди. Улардан фарқли ўлароқ, Хегел, улуғворликни гўзалликнинг бир кўриниши, улуғворлик – зоҳирий гўзалликнинг ботиний гўзалликка айланиши, деб тушунтиради.
Улуғворлик – инсоннинг нарса ҳодисларга эстетик ва ахлоқий мезонлар билан ёндашиши ва улардан юксак ҳайратланиш туйғусини ҳосил қилувчи эстетик ҳиссиёт мажмуидир. Улуғворликнинг кўлами гўзаллик кўлами каби чексиздир.
Табиатдаги улуғворлик чексиз осмон, пурвиқор тоғлар, юксак чўққилар, мовий денгизлар, минг йиллик чинорлар, шунингдек, вулқон ва чақмоқ сингари табиат ҳодисаларида намоён бўлади. Улар узоқдан кишиларда ҳеч қандай ҳаяжонли таассурот қолдирмайди. Бироқ, уларга яқинлашганимиз сари руҳиятимизни ҳаяжон, жўшқинлик эгаллай бошлайди, уларни бутунлигича кўз билан қамраб ололмаслик даражсига етганда эса бу ҳаяжон янада ортади. Табиатдаги улуғворлик математик ва динамик хусусиятга эга. Математик хусусиятида хажм, динамик хусусиятида куч устувор аҳамиятга касб этади. Бироқ, иккала хусусият ҳам инсонда кучли ҳайрат ва ҳайратланиш туйғуларини пайдо қилади.
Жамиятдаги улуғворлик умуминсоний қадриятлар, қаҳрамонлик, жасорат, халқпарварлик, бунёдкорлик тушунчалари билан уйғунлашади. Давлатда барқарорлик, жамиятда адолат устуворлиги, шахснинг эркин ва ҳурфикрлилик асосида фаолият олиб бориши ижтимоий тизимнинг улуғворлигини акс эттиради.
Фожеавийлик ва кулгилилик. Фожеавийлик муаммоси ҳар доим фалсафий-эстетик тафаккур соҳибларининг эътиборини жалб қилиб келган. Деярли барча буюк ижодкорлар яратган асарларда фожеали оҳанглар мавжуд. Масалан, ўзбек адиби Мақсуд Шайхзоданинг «Жалолиддин Мангуберди» ва «Мирзо Улуғбек» асарларида фожеали оҳанглар бошдан охирига қадар сезилиб туради. Мазкур драмалар махсус фожеа асари сифатида яратилмаган бўлса ҳам, аслида, фожеали оҳанглар уларда устивор даражада ифодаланган. Ҳар қандай фожеа заминида алоҳида фожиали тўқнашув ётади ва унинг энг муҳим томони кўламлилик ва ижтимоий аҳамиятга моликлигидир.
Кулгилилик. Бу бордаги мавжуд назариялар кулгилиликнинг предметини объектив хусусият сифатида ёки шахснинг субъектив имкониятлари натижаси ёҳуд субъект ва объект ўзаро алоқадорлигининг натижаси сифатида кўриб чиқилади ва мазкур методологик ёндошув кулгилиликдаги кўпмаъноликнинг юзага келишига сабаб бўлади.
Эстетик тафаккур тарихида кулгилилик бир қадар кенг ўрганилган. Жумладан, Афлотун ожиз ва лаёқатсизларни кулгили одамлар, дейди. Нодонлик эса инсонни кулгили қилади.



Download 44.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling