§. Кесим эга билан ифодаланган шахс, предмет, ходиса ва ҳаракатнинг нутқ предметининг белгисини, одатда, тасдиқ ё инкор йўли билан англатадиган бўлакдир
Download 27.89 Kb.
|
Share ????????????Кесим-WPS Office
🩸🩸🩸Кесим
108§. Қесим эга билан ўзаро боғланган бўлиб, гапнинг уюш- тирувчи марказларидан биридир: у ҳукмни ифодаловчи, гаплик- нинг асосий белгиларини (модаллик, замон ва шахсни) — преди- кативликни кўрсатувчи энг муҳим бўлак бўлганлигидан, гапнинг мазмунини, структурасини, характерини белгилашда катта роль ўйнайди, эга нутқ предметини — темани (гапнинг нима тўғрисида боришинигина) билдиради, шу ҳақда нима дейилишини, хабарни, ларактеристикани кесим билдиради, эганинг, одатда, кесимдан аввал келиши шу хусусият билан ҳам боғлиқ. Кееимнинг қайси сўз туркуми билан ифодаланиши, унда қандай сўзнинг иштирок қилиши гапнинг қандай хусусиятга эга эканлигини кўрсатиб ту- ради. §. Эга ва кееимнинг муносабатида, предикативликни ифо- далашда, ноль боғлама билан бирга, одатда, ҳар хил воситалар иштирок қилади: махсус аффикслар (асосий восита), ёрдамчилар, ёрдамчи вазифасига кўчган сўзлар, тартиб (гап бўлаклари тар- тиби), интонация. Демак, гапнинг бир бутун, яхлит, тугал ҳодиса эканлиги эга-кесим муносабати, гапдаги ҳамма қисмлар, интонация ва тартибнинг бирлигидан иборат. Предикативликда тугал- ланган интонация зарур белгилардандир. §. Гапни майдонга келтириш, фикрии ифодалаш жиҳати- дан кееимнинг гапдаги аҳамияти жуда каттадир: у коммуника- цияда (алоқа-аралашув, хабар беришда) асосий вазифани бал<а- ради. Гапда кееимнинг айрим бўлак сифатида ифодаланмай қо- .лиши бошқа бўлакларнинг ифодаланмаслигига қараганда жуда кучли сезилиб туради. Демак, гап тушунчаси кесим тушунчаси билан жуда зич боғлангандир. Предикатив алоқанинг кўрсаткич- лари, одатда, кесимда бўлади (бу алоқа формал ифодаланганда). Англашиладики, гап бўлаклари икки хил: гапнинғ предикатив минимумини ташкил қилишда иштирок этувчилар (бош бўлак- лар) ва бунда иштирок этмовчилар. Предикатив минимумни ташкил қилувчи бўлаклар иккита: 1) предикатив бош бўлак (предикативликни билдирувчи кўрсаткичларга эга бўлган, гапнинг предикатив марказини ташкил қилувчи бош бўлак) — кесим; нопредикатив бош бўлак (предикатив белгиларни кўрсатмай- диган бош бўлак) — эга. У предикатив бош бўлакнинг шахс-сон формасини белгплайди. §. Ҳукмнинг тасдиқ ё инкор билдиришига кўра кесим бў- лишли ё бўлишсиз формада келади. Гапда инкор билдирадиган хеч, сира каби бўлак қўлланган бўлса, кесим ҳам, одатда, шу формада бўлади, булар ўзаро мослашган бўлади: У ҳеч прогул қилмади каби (Тасдиқ ва инкор гаплар ҳақидаги баҳсга қа- ранг). Юқорида биз кееимнинг эгадан англашилган предметнинг бел- гисини билдиришини кўриб ўтдик. Бу жиҳатдан кесим билан аниқловчи орасида ўхшашлик бор. Буларнинг функцияси, маъноси ва қандай сўз туркуми билан ифодаланиши анча яқин. Шунингдек, буларнинг ҳар иккиси ҳам, одатда, предметни аниқлай- ди. Бундаги фарқ шу белгининг қандай ифодаланишидадир. Аниқ- ловчида белги тасаввури предмет тасаввури билан қўшилиб бир мураккаблик туғдирган ҳолда, атрибутив алоқа йўли билан ифодаланади (очиқ конструкция). Кесимда белги, одатда, ҳукм — тасдиқ ё инкор тариқасида, предикатив алоқа йўли билан ифодаланади (ёпиқ конструкция). Масалан: оппоқ қор (аниқловчи+, -(-аниқланмиш) —Крр оппоқ, (эга + кесим). Англашиладики, кесим гап структурасининг бир компоненте бўлиб, эга билан семантик жиҳатдан ҳам, грамматик жиҳатдан ҳам боғланади: предикацияни кўрсатиш, ўзаро мослик ва бошқа- лар. Тусловчилар кесимнинг эга билан алоқадор эканлигини бил- дирувчи формал кўрсаткичлардир. Кесимнинг ифодаланиши §. Кесим эганинг хусусиятини билдирувчи бўлак бўлган- лигидан, у асосан белги билдирувчи сўз билан ифодаланади (хоҳ. актив белги, хоҳ пассив белги): феъллар, сифатлар кесимни ифо- да этишда энг типик сўзлардир, лекин феъл (шахсли феъл) бунда ўз табиати, предикативликни ифодаловчи махсус воситалардан бўлиши билан ажралиб туради. Феъл предикативлик хусусиятига эга, унинг синтактик потенциялари кучли: ҳар бир шахсли феъл бир гапни ҳосил қилади (интонацион тугаллик ҳам кўзда тути- лади). Демак, кесим деганда, биз дастлаб шахсли феълни кўз олдимизга келтирамиз. Бу феъл ҳаракат, ҳолатни маълум замон- га, шахсга боғлаб англатади: шахсли феълнинг гапга тенг бўлнши унинг грамматик хусусиятларидан келиб чиқади. Сифат белги маъносини ифодалаши билан кесим вазифасига мос келса ҳам, лекин у ўзича, ёлғиз ўзи, предикативликни кўрсатиш хусусиятига эга эмас. Феъл ва сифатдан бошқа сўзлар, масалан, отлар ҳам ўрни билан кесим вазифасида кела олади. Бундай отлар ҳоким. ҳолатдаги предметнинг хусусиятини аниқлаш фуикциясини ўз ус- тига олган бўлади: бу уларнинг типик функцияси эмас, балки иккинчи вазифасидир. Демак, бир предмет маъноси иккинчиси билан белги тасаввури сифатида боғланиши мумкин. Бу ҳолат тор маънода отли гаплар ҳосил қилишга имкон беради (кенг маънода отли гаплар — кесими шахсли феълдан бошқа сўз билан ифодаланган гаплар). Феълдан бошқа сўз кесим бўлиб келганда, предикативлик белгилари боғламада бўлади; боғлама материал жи- ҳатдан ифодаланган ёки ноль формада бўлади (ноль форма ҳо- зирги замон маъносини билдиради.) Демак, от кесим ўз моҳияте билан структура жих.атидан составли кесим бўлади. §. Сўз туркумларининг энг йирик группалари отлар ва- феъллар тўдаси сифатида ажралгани каби, булар билан ифода- ланадиган кесимлар ҳам икки турга бўлинади: феъл кесимлар ва от кесимлар (бу жиҳатдан гапларнииг ўзи хам иккига бўлинади: феълли гаплар ва отли гаплар). Феъл кесимлар шахсли феъллар- билан ифодаланади. От кесимлар бундан бошқа сўзларнинг боғ- лама олиб келиши билан ифодаланади. Бундай сўзлар билан ифодаланган кесимлар айрим грамматик хусусиятлари билан: бошқа кесимлардан ажралиб туради. Шунингдек, ундовлар ва мимемалар билан ифодаланган кесимлар ҳам айрим хусусиятлари билан одатдаги от кесимлардан фарқланади. §. Феъл кесим. Бу кесим, одатда, ўзича кесим бўлиб кела оладиган, ўзининг мавжуд бўлиши учун бошқа сўзни талаб қил- майдиган феъллардан бўлади. Мисоллар: Республика пахта плавники ўз муддатида тўла бажарди. («С. Узб.») Феъл — кесим учун жуда ҳам мосланган сўз туркуми. Феъл бошқа сўз туркумларига нисбатан синтактик хусусияти ортиқ бўлган категориядир. Ҳар бир шахсли феъл бир гапни ҳосил қи- лади: бунда субъект маъноси ҳам берилган бўлади. Бу бир сўз тусидаги бутунлик гапнинг энг содда формасидир. «Шахе билди- рувчи феъллардан шу шахенинг олмоши эга сифатида англаши- лади, бунинг натижасида шахе билдирувчи феъл гап мазмунига тенг бўлади» (Проф. В. А. Богородицкий). Шахсли феълнинг функцияси кесим бўлиб келишдир, чунки бу феъл предикатив- ликни кўрсатиб туради. Феълдан бошқа сўзнинг кесим бўлиб, бир гапни тугдириши, контекстнинг умумий мазмунига қараб, интонацион тугалликнинг кучи билан, шунингдек, боғлама, тусловчи гқабул қилиш натижасида майдонга келади. Мустацил содда гапнинг кесими аниқлик, буйруқ ва истак майллари формасидаги феъллардан бўлади: булар кесим вази- фасида қўлланувчи феъллар бўлиб, эга билан бевосита бирикади, боғлама талаб қилмайди. Буларнинг айримлари, ўрнига қараб, тусловчи аффикс олмаган ҳолда, ноль формада, кесим бўлиб келади (айт, юр, бил каби). Шарт майли формасидаги феъл баъзан истак, мўлжал, илти- мос каби маъноларни ифодалаб, мустақил содда гапнинг кесими (соф феъллар каби); шарт, пайт каби маъноларни ифодалаб, эргаш гапнинг кесими бўлиб келади. Масалан: Бугун кинога бор- ■сам (бормоқчиман).— Бугун кинога борсам, қайтишда сизникига кираман. Бу типдаги содда гапларнинг баъзилари тарихий жиҳат- дан қўшма гаплар билан боғлиқ, лекин бундай алоқа уларнинг ҳаммасида ҳам кўринмайди. Мисолларни чоғиштиринг: У аллопга щолса, келини ишламаса. Қола берса, мен ҳам қоровулликка ўтиб, бир кун ишлаб, уч кун унга дастёрлик қилсам. («Муш.») Чақи- ради, чақиради. Қани энди ўртоти чурқ этса. (В. Рўзиматов.) На- ҳотки у бугун келмаса... Икки ярим минг сўм қалин сўраса бўла- ■дими? Қани энди унга гап уқтириб бўлса! («Муш.») Кесим вазифасида ма сўзи ҳам келади. Бу сўз семантик то- мондан феълга (масалан, ол феълига) яқин турганлиги учун худди феълга ўхшаб қўлланади. Масалан: Ручкани ол, ма (Ҳар мкки формада қўлланади: Ма, ол!— Ол, ма!). Лекин ма сўзи -феъл эмас, ол феълининг синоними саналмайди: ол сўзи — феъл, ўтимли, у бўлишли-бўлишсизлик, нисбат, майл, шахс-сон каби ка- тегориялар билан боғлиқ ва шунга мос олмош билан боғлана олади (Сен ол. Чоғиштиринг: С из олинг. У олеин. Сизлар олингиз. Улар олсинлар); ма сўзи эса бундай хусусиятларга эга эмас. Лекин феълга яқин турган бу сўз аналогия йўли билан баъзи тус- ловчиларни қабул қилади: ма — манг— манглар (бироқ, одатда,- масин, масинлар формасида қўлланмайди). Бу сўзнинг феълдан ажраладиган яна бир фарқи унинг олмош билан (юқоридаги Сен ол формасида) боғлана олмаслигидир. §. От кесим. Бу кесим от, сифат, сон, олмош ва равиш- ларнинг боғлама олиб келиши билан ифодаланади. Мисоллар: Милтщ — қурол (от кесим). Утлар кўм-кўк, сувлар тиниқ (си- фат кесим) ва бошқалар. От кесимлар эгага махсус ёрдамчи феъл — боғлама во- ситасида туташади. Бу боғлама кесимни шакллантиради. Боглама. қўлланмаганда, кесим интонация, пауза, тартиб орқали шаклла- нади (Бундай гапларда эга қатнашади): Карим укам бўлади.— Карим — укам. Боғлама вазифасини махсус ёрдамчи феъл бажариб, у предикативлик аффикслари олиб келади («Боғлама» баҳсига қаранг). Сифатдош ва равишдошлар ҳам кесим функциясида келганда, одатда, махсус ёрдамчи элемент олади. Масалан: Сен айтгансан.. Сен кўрибсан. Буларнинг боғлама (шунингдек, предикативлик аф- фикси) олиб кесимга айланиши, грамматик шаклланиши отларда- ги ҳолатга ўхшайди. Масалан: Студентман.— Кўрганман. У бор- гандир.— У борган. (Охиргиси ноль формадаги боглама билан. шаклланган. Лекин равишдош кесимларда бу хусусият йўқ: улар синтактик функцияни бажарувчи махсус аффиксли бўлади: бо- рибман, борибсан, борибди). Бор, йўқ сўзлари билан ифодаланган. кесимлар ҳам шундай. §. От кесимлар қаратқич ва тушум келишикларидан бошқа келишиклар формасида келган отларнинг предикативлик аффикслари олиши билан (баъзан бу аффикссиз: ноль формада, интона- циянинг ўзи билан) шаклланади. Масалан, Сен йигирма беш ёш- дасан. Мен институтдаман типидаги гапларда предикативлик. аффикси аслида кесим вазифасида қўлланган сўзнинг белгисидир. Утган замон ва келаси замон маъноларини ифодалашда бундай. кесимларда ҳам боғлама қўлланади. Масалан: Куз вақти эди.. Мен чегарада цоровулликда эдим... Демак, предикативлик аффиксини қабул қила оладиган ҳар. бир от, қайси келишикда бўлишига қарамай, кесим вазифасида. кела олади. Урин келишиги формасидаги бундай от аслида иккинчи даражали бўлак бўлиб, ифодаланмаган кесимнинг вазифасини ўз устига олади. Бундай конструкцияларнинг ўз интонацион: хусусиятлари ҳам бор. Буни, масалан, у — институтда ва У инсти- тутда ўкийди гапларидаги институтда сўзининг икки хил интона- цияга эга эканлигини чоғиштириш йўли билан аницлаб кўринг. От кесимлар инкор маъносини ифодалаш жиҳатидан хам феъл; кесимлардан ажралади: инкор маъноси феъл кесимларда -ма. аффикси билан, от кесимларда эмас, йўқ каби ёрдамчилар билан ифодаланади: феъл кесим бу аффиксни бевосита, богламасиз олади. От кесим эса ололмайди: бу аффикс боғламага қўшилади. Тусловчи аффикслар урғусиз бўлиб, бунинг натижасида айрим ўхшаш элементларнинг урғу орқали фарқланиш ҳодисасн. туғилади. (Чоғиштиринг: Сиз теримчисиз.— Бригадирнинг ёлғиз ўзи теримчисиз ҳеч нарса қилолмайди). Тусловчи аффикслар, боғлама, юқорида кўриб ўтганимиздек, ҳамма кесимда қўлланган бўлиши шарт эмас: Уғлим ёш. У студент мисолларидаги каби ўринларда кесим грамматик жиҳатдан махсус элемент билан шаклланмаган (чоғиштиринг: Сен ёшсан: кесим грамматик шаклланган); ёш, студент сўзлари ноль формада бўлиб, синтактик ҳолати эга билан бўлган муносабатидан, тартиб ва интонациядан билиниб туради: шулар орқали белгиланади. Чоғиштиринг: Бир йил — ўн икки ой (бир йил — эга, ўн икки ой — .кесим). Ун икки ой — бир йил (ўн икки ой — эга, бир йил — кесим). Кесим грамматик шаклланганда, тартиб ўзгариши бундай грамматик ролга эга бўлмайди: Бир йил ўн икки ойдир...— ўн икки -ой бўлади. §. Кесим баъзан ажралмас, бир бутун бирикмадан, фра- .зеологизмдан иборат бўлиши ҳам мумкин. Масалан: 1. У юлдузни бенарвон уради («Муш.»): Эга — у, кесим— юлдузни бенарвон у ради. 2. Бу йигит — Узбекистон Олий Советининг депутати. • 118- §. Содда ва составли кесимлар. Кесимлар структура жиҳа- тидан икки хил: содда кесим ва составли кесим. Мисоллар: За- водда иш цайнайди. О нам — тўцувчи. У ишлай бошлади. Карим учувчи бўлди, мен ўцитувчи бўлдим. Мисоллардан кўринадики: 1..Составли кесим икки хил бўлади: составли от кесим ва составли феъл кесим; 2. Составли кесимлар- .нинг хосил бўлиши қуйидаги кўринишларга эга: 1) от (феъл бўл- .маган ҳамма сўз)+феъл (боғлама); У агроном бўлади (составли от кесим); 2) феъл + феъл. Масалан: У ёза бошлади (составли 'феъл кесим). Бу классификацияда кесимларнинг материалига (қандай сўз туркуми билан ифодаланишига) кўра ва структура жиҳатидан 'бўлган турлари жамланади, натижада, шундай бўлиниш келиб чиқади: 1. Феъл кесим: 1) содда феъл кесим, 2) составли феъл кесим: 2. От кесим: 1) содда от кесим, 2) составли от кесим. §. Содда феъл кесимлар — соф феъллар билан ифодалан- ган кесимлар; составли феъл кесимлар — феъл + феъл формасида тузилган кесимлар. Составли от кесимлар от (от, сифат, сон, ол- мош, равиш) + феъл (ёрдамчи феъл, боғлама) формасидаги ке- симлардир: Мен даданг бўламан (Мен дадангман.— боғлама қўл- ланмаган. Бу ҳақда боғлама баҳсига қаранг). Download 27.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling