§. Кесим эга билан ифодаланган шахс, предмет, ходиса ва ҳаракатнинг нутқ предметининг белгисини, одатда, тасдиқ ё инкор йўли билан англатадиган бўлакдир
§. Юқоридаги бўл феълининг яна баъзи томонлари бор
Download 27.89 Kb.
|
Share ????????????Кесим-WPS Office
§. Юқоридаги бўл феълининг яна баъзи томонлари бор: У ҳозирги замон маъноси учун хам, келасн замон маъноси учун ҳам қўлланади. Бу одатда контекстда аниқланади. Масалан: Мен инженер бўламан. (1. «Мен энди инженер бўламан». 2. «Ҳо- зир инженерман».) Мен отанг бўламан. Ҳозирги замон (умумза- мон) маъноси ифодаланганда, боғлама кўпинча қўлланмайди. (Отанг бўламан.— Отангман. Булар орасида нозик фарқ, оттенка- бор). Ҳозирги замон маъноси ифодаланганда -дир элементи қўл- ланса, у кўпинча, айниқса жонли нутқда, гумон, тахмин маъно- сини беради. Составли от кесимларда боғлама бўл + ма + син шаклида ифодаланса, тахмин маъноси билдирилади. Масалан: Бу бола, учувчи бўлмасин (...бўлса керак). Гапинг ёлғон бўлмасин (...ёлғон бўлса керак). Сени алдаган бўлмасин! (...алдаган бўлса керак). §. Қесимни шакллантиришда, боғлама билан бирга, ўрни- га қараб, эди, экан, эмиш ёрдамчилари ҳам қўлланади. Булардан- эди (архаик формаси: эрди) ёрдамчиси ўтган замонни ифодалаб,. эслатиш, ҳикоя маъноларини англатишга хизмат қилади (У ёш. эди. Мен колхозга раис эдим). Экан (архаик формаси: эркан) ёрдамчиси бирор ҳаракат, ҳо- лат, хусусият, белгининг сўзловчига аввалдан маълум бўлмай, кейингина маълум бўлганлиги, баъзан кутилмаганда шундай чи- қиб қолганлиги каби маъноларни ифодалашга хизмат қилади (Бу машина экан. Сен мендан кучли экансан). Эмиш (архаик формаси: эрмиш)) ёрдамчиси эшитилганлик, гумон, рад этиш каби маъноларни ифодалашда қўлланади (У иккинчи вагонда эмиш. Укам мендан чаққон эмиш). Тўлиқсиз феъл асосида юзага келган бу ёрдамчиларнинг баъ- зиси соф феъл каби тусланади: тусловчиларнинг қисқа формала- рини олади (...эди + м, ...эди+нг каби), баъзилари от туркумидаги сўзлар каби тусланади (тусловчиларнинг тўла формаларини олади): ...экан+ман, ...эканусан каби. §. Боғлама вазифасида, бўл феълидан ташқари, бошқа баъзи феъллар ҳам қўллана олади (санамоқ, ҳисобламоқ каби). Мисоллар: Анча китоб келтирилди. Улар ҳали саналади (муставил феъл).— Карим актив студент саналади (боғлама). Кўрина- дики, бу вазифада келадиган феълларда лексик маъно к'учсиз- лашган бўлади. Кееимнинг эга билан мослашуви §. Бу мослик кееимнинг эгага мувофиқлашиб, шунга мос форма олишидир. Бу форма кееимнинг грамматик ҳолатини бил- дирувчи кўрсаткичдир. Демак, кееимнинг эга билан мослашуви, одатда, кесимдаги шахс-сон аффикслари орқали ифодаланади. Бу аффикслар кесим билан эганинг алоқасини кўрсатади. Эга-кесим- нинг алоқаси мослашув йўли билан бўлади. Лекин бу алоқа Мен бордам. Сен бординг каби формаларда — кесимда мосликни кўрсатувчи аффикслар қўлланган ҳолатда — бўлгани каби, Қор оУ қувноқ каби кўринишларда ҳам бўлади. §. Узбек тилида эга ва кесимнинг мослашуви шахе в а сон жиҳатидан бўлади (Род кўрсаткичли сўзларнинг боғланишйда род мослиги ҳам учрайди. Масалан: Бу гражданин — студент. А нави гражданка — студентка.) Предикатив конструкция элементларининг кесимдаги махсус аффикс орқали шахс-сон мослигини билдириши ходисанинг логик томони билан ҳам боғлиқ. Лекин бу грамматик ва логик ҳодиса- лар бир-бирига тенг эмас. Буларнинг муносабатида қуйидаги ҳо- латларни кўрамиз: 1. Компонентлар грамматик томондан ҳам, логик томондан хам бир-бирига мос бўлади: Болалар югурдилар (Эга ҳам, кесим ҳам кўпликни билдиради ва кўпликнинг морфо- логик кўрсаткичига эга). 2. Компонентлар грамматик томондан мос бўлса ҳам, логик томондан бошқача бўлади: Халқ ишлади. (ҳар икки компонент ҳам бирлик формасида, лекин эга кўплик — жамлик маъносида, кесим якка ҳолда бу маънони англатмайди: унинг кўплик-жамлик маъноси эганинг маъноси орқали англа- шилади.) 3. Компонентлар логик томондан мос бўлса ҳам, грамматик томони бошқача бўлади: Халойиқ тўпланишдн. Бу ажиб учрашувдан барча хурсанд бўлдилар (Ҳ. 0.): эга жамлик-кўплик маъносида, лекин бирлик формасида; кесим эса кўплик формасида. Демак, эга ва кесимнинг мослигини грамматик маънода ту- шунамиз. Кесимнинг эга билан мослашуви шундай кўринишларга эга: Эга ва кесимнинг шахе жиҳатидан мос бўлиши албатта шарт. Шу билан бирга, у шахсларнинг сони ҳам мослашган бў- лади. Сон жиҳатдан бўлган мосликда учинчи шахсгииа баъзи ай- римликларга эга. Масалан: Сен айтдинг (иккинчи шахе, бирлик+ + иккинчи шахе, бирлик). Биз эшитдик (биринчи шахе, кўплик+ + биринчи шахе, кўплик). У айтди (учинчи шахе, бирлик+учинчи шахе, бирлик). Улар бордилар (чоғиштиринг: Болалар борди- лар) ва биз бордик гапларидаги мослик бир хил эмас: биринчи- сида (Улар бордилар) кесимнинг формаси эганинг формасига мослашган, иккинчисида (биз бордик) кесимнинг формаси эганинг маъносига қараб мослашган (эга биринчи шахе кўпликни билдиради, лекин унда бу мазмуннинг формал кўрсаткичи ажратил- майди, кесимда эса шундай формал кўрсаткич бор). Кесим учинчи шахени кўрсатувчи феълдан бўлганда, эга кўпликда бўлса ҳам, кесим баъзан бирлик формасида кела олади. Бундай вақтда кесимнинг кўплик маъносида эканлиги эга орқали билиниб туради. Бундай ўринларда кесимнинг бирлик ё кўплик ҳолда қўлланиши тамоман фарқсиз эмас. Бирликда ёки кўпликда бўлиш ҳоллари, асосан, қуйидагича: а) эга жонли предметларни англатувчи сўз бўлиб, кўплик формасида келганда, кесим кўпликда хам, бирликда ҳам бўлади, Масалан: 1. Болалар куйладилар.— Болалар куйлади. 2.— Куш- лар сайрадилар.— Кушлар сайради. Буларнинг хам ички айрим- ликлари бор: инсонни англатувчи сўзларда ҳар икки форма қўл- ланаверади (кўпинча — биринчиси, кўплик), ҳайвон, парранда,. умуман, жониворларни англатувчи сўзларда кўпинча бирлик қўл- ланади; б) эга жонсиз (инсон ва ҳайвонлардан бошқа) предметларнк англатувчи сўздан бўлганда, кесим кўпинча бирлик формасида қўлланади. Масалан: Зеки деворлар цулади. Утлар кўкарди. Сув- лар тошди. Янги фабрикалар қурилди. Каналлар қазилди ва бош- қалар. Кўплик формасидаги эганинг ўзи ҳам доим «бирдан ортиқ предмет» маъносини англата бермайди. Масалан, Қор ёғди ва Кррлар ёғди гаплари орасидаги фарқ шундан иборат: иккинчиси- да ҳаракатнинг такрори, предметнинг мўллиги, кучайтириш каби маънолар, экспрессивлик бор. Кесимнинг кўплик ёки бирлик формада қўллана олиши асосий фикрнинг қайси бўлакда (эгада ё кесимда) бўлиши, қандай уқи- лиши жиҳатидан ўз ичида нозик фарққа эга. Юқоридаги ҳолларнинг аралаш қўлланиши хам бор. Адабий асарларда, табиат ҳодисаларини, воқеаларни тасвирлашда, ай- ниқса лирикада, бундан бошқалик ҳоллари — кесимнинг кўпликда қўлланиши кўп учрайди. Матбуот тилида, кўпликда бўлган эгага қараб кесимни кўплик формасида қўллаш мавжуд. Мисоллар: Пахта планини бао/сардик. Ҳозир ер шудгорланмоқда... Колхози- миз аъзолари бу ишда ҳам ғайрат кўрсатаётирлар... Усмонов ва Убайдуллаев ўртоқларнинг бригадалари ҳаммадан олдинда бор- моқдалар. («С. Узб.») Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий Комитета ва СССР Министрлар Совета жаҳонда биринчи «Ленин» атом музёрарини яратишда қатнашган олимлар- ни, конструкторларни, инокенерларни, техникларни, ишчиларни, денгиз флоти денгизчиларини ва ҳамма коллективларни самимий табриклайдилар ва уларга улуғ Ватанимиз бахт-саодати йўлидаги самарали ишларида янада муваффақиятлар тилайдилар. («С. Узб.») Баъзан эга бирлик формасида бўлганда ҳам, кесим -лар аффиксини олиб келади. Бунда -лар аффикси ензлаш маъносини (ўрни билан, контекстга, иитонацияга қараб, бошқа маъноларни ҳам) ифодалайди. Масалан: Опам айтдилар. Онам соғлар. Баъзан ҳар икки бўлак ҳам -лар формасига кира олади. (Дадамлар келдилар.) Бундай қўллаш, асосан, сўзлашув нутқида учрайди. Мени бу амакимлар чақирган эканлар мисолидаги каби ўрин- ларда -лар аффиксининг ҳурмат ё кесатиқ, мазах учун ишлатил- ганлиги умумий мазмундан, контекстдан билинади. Эилон чақир- ган эканлар каби конструкциялар эски замонда кўпинча ҳурмат учун, лаганбардорлик учун ишлатилган бўлса, ҳозирги кунда кул- ги, мазах учун қўлланади ё ўша формани қўллаётган одамнинг эски услуб билан гапирганлигини кўрсатади. Мисоллар: Домла поччам докторга келдилар. («Муш.») Директоримиз бебаҳо одам- лар. («Муш.») Бундай ҳолларда эга уз олмоши билан ифодадангин бўлса, бу олмош ўзлари формасида келади ва кесим кўплиқда бўлади:—Ия, ана бошлицнинг ўзлари келиб қолдилар. («Муш.») Эски услубда бу форма (учинчи шахснинг кўплиги) иккинчи шахе учун ҳам қўлланади (ҳозирги тилда — кулги, мазах учун): Узлари ким бўладилар, афанди? («Муш.»—«Узинг ким бўласан?» маъ- носида.) Кесим сифат, сон каби сўзлар билан ифодаланганда, эга кўпликдаги от бўлганда ҳам, кесим бирлик формасида қўлланада*. Масалан: Байроқлар қизил. Йиғилган одамлар мингта. Эга формал жиҳатдан кўпликни кўрсатиб, бирлик маъноск учун қўлланганда, кесим ҳам, кўпинча ўша формада қўлланадв (лекин бирликни англатади). Масалан: Бувимлар айтдилар. Сив айтингиз. («Сен айтдинг».) Б из шундай дедик. («Мен шундай де~ дим».) Бундай қўллаш турли стилистик сабаблар билан боғлиқ. Эта вазифасида миқдор билдирувчи сўз (саноқ сон, мк«- дор равиши ва бошқалар) билан ифодаланган сифатловчшга от бирикма келса, кесим кўпинча бирлик формасида қўлланади, б-и- роқ кўплик формасида ҳам келади (ҳар икки ҳолда ҳам мазмун. кўпликда бўлади): Ун киши келди.— Ун киши келишди. Ун одам ўзаро сўзлашиб ўтирар эдилар. Бир қанча одам олдинга томот югурди (югуришди). Бундай ўринларда кўплик — биргалик маъ- носи, одатда, феълдаги -ш(-иш) аффикси билан ифодаланади. Бу -ш аффиксининг қўлланиш-қўлланмаслиги кўпинча эганинг одам- ларни билдирадиган сўз билан ёки бундан бошқа сўз билан ифа~ даланишига, у одамларнинг ишни биргаликда бажарган бир бутув деб ёки ишни айрим-айрим бажарган бир қанча кишилар деб қаралишига боғлиқ. Мисолларни чоғиштиринг: Болалар тўпланиб туришибди ...Бу қизлар планни ҳаммадан бурун бажаришди. Бгр қанорни уч киши зўрға кўтаришди. Гапнинг эгаси бирлик формасидаги содда жамловчи отлар- дан бўлса, кесими, одатда, бирликда бўлади (грамматик мослик* мазмун ҳар иккисида ҳам бир бутун туюлган кўпликдир). Масалан: Халойиқ. тўпланди. Батальон юрди. Бу отлар кўплик фор- масига кирганда, кесим ҳам, одатда, кўплик формасида келади^ Масалан: Халқлар тинчликни ҳимоя қилаётирлар. Ҳозирги поэзия- да маълум сабаблар натижасида, эга (от) бирлик формасида келганда ҳам, кесимни кўпликда қўллаш ҳоллари учрайди. Мисоллар: Бу ажиб учрашувдан барча хурсанд бўлдилар. (Ҳ. О.) Қутлаб Зайнаб, Омон тўйини, Ҳамма хурсанд келар эдилар. (Ҳ. О„}) Эга жамлик маъносини билдирувчи жуфт сўз билан (яма предметлар номи, қарама-қарши нарсалар номи жуфтлашггвда) ифодаланган бир бутундан иборат бўлганда ҳам, бундан аввйшхш пунктдаги қоида ўз кучини йўқотмайди, бироқ бунда кесимнинг кўплик-биргалик формасида қўлланиш ҳодисаси бир оз кенгаядд. Масалан: Хотин-халаж йиғилди (йиғилишди). Бор ё йўқ сўзидан бўлган кесим бирлик формасида қўлла- нади (эга бирлик бўлса ҳам, кўплик бўлса ҳам). 1. Унда цизищ. китоблар бор. 2. Уйда укам бор. 3. Боғчамизда ҳар хил мевалар бор. Ҳамма ёқ топ-тоза, ёввойи ўтлар йўқ. Бундай кесим -лар аффикси билан цўлланса, у ҳурмат маъносини (ўрни билан бошқа маъполарни ҳам) англатади: Уйда бувим борлар. Мен сендек одамни биринчи кўришим. («Муил.»)— Биз сен- дек одамни биринчи кўришимиз типидаги гапларда мослик ҳозир- ги тилда ҳаракат номига қўшилган эгалик аффиксидан билинади. Эга мен, сен; биз (бизлар), сиз (сизлар) сўзларидан бўл- са, кесимга шу олмошга мос шахс-сон аффикси қўшилади: Мен бордим.— Мен бораман каби. Биз, сиз олмошларининг -лар аф- фиксини олиши, одатда, кесимнинг формасига таъсир қилмайди: Биз бордик. Бизлар бордик (Лекин айрим диалектларда бундай ўринларда кесим ҳам эганинг формасига ўтади). От кесимларда предикативлик аффиксининг қўлланмай цоли- ши айрим стилистик хусусият билан боғлиқ: Ахир, биз ҳам ман- сабдор одам. («Муш.») Кесим мен, сен, биз, сиз сўзларидан бўл- ганда, шахс-сон аффикси улар билан фонетик жиҳатдан бир хил- лик ҳосил қилади (Теримчи сенсан. Илғорлар бизмиз. Унинг тар- биячиси сизсиз), бундай ўринларда ҳам шахс-сон аффикси кўпин- ча қўлланмайди. Эга кўплик формасини олган сен олмошидан бўлганда, кесим ҳам шу формада қўлланади: Сенлар айтинглар. Сенлар ёшсанлар. Бу конструкция тингловчига нисбатан ўзини юқори тутиш, мен- симаслик каби мазмун оттенкаларини ифодалайди (Қиёсланг: Сизлар айтинглар). Буни қара-я, иккита кап-катта бола аразла- шиб ўтирибсанлар типидаги гапларда эга қўлланмаган сенлар олмошидир (Сенлар аразлаишб ўтирибсанлар; иккита кап-катта бола — изоҳловчи). Эга учинчи шахс кўплик формасида келганда, от кесимлар бирликда ҳам, кўпликда ҳам қўллана олади: Улар студентлар.—■ Улар студент. Булар ким? («Муш.»)—Булар кимлар белбоғига цистирган бар? (Ғ. Ғ.) Қўшниларим ҳам ҳалол одамлар. («С. Узб.»). Бундай конструкциялар орасида шундай фарқ ҳам бор: предметни, шахс-сонни кўрсатиш мақсад қилинганда, кўплик формаси қўлланади; шахснинг ҳунарини, машғулотини кўрсатиш биринчи ўринга қўйилганда, бирлик формаси ишлатилади: Бу цизлар — шахматчилар (кимлар?).— Бу қизлар шахматчи (нима билан шуғулланади? Қейинги қўлланишда бу от сифатга жуда яқинлашади). Эга вазифасидаги сўзнинг эгалик аффикси олган ё олмаган бўлишининг кесим билан мослашувга таъсири йўқ: бу аффикснинг шахс-сони шу сўзнинг (қаралмишнинг) қаратқич келишигидаги сўз билан бўлган мослигини кўрсатади: Сенинг опанг келди. Лекин эга вазифасида ўз олмоши келса, кесим билан эгалик аффикси орқали мослашади. Масалан: Шунча пахтани сенинг бир ўзинг тердингми? (иккинчи шахснинг бирлиги). Демак, эгалик аффикси бундай ўринларда икки хил мосликни кўрсатади: қаратувчи билан қаралмишнинг мослигини (сенинг ўзинг) ва эга билан кесимнинг мослигини (ўзинг тердингми?). Чоғиштиринг: Сенинг сўзинг ҳам- мага ёцди (учинчи шахснинг бирлиги). Меҳнат билан сенинг ўзинг ҳаммага ёқдинг (иккинчи шахснинг бирлиги). Англашиладики, бу олмош кишилик олмоши билан мослашиб юради, шу мосликни кўрсатувчи эгалик аффиксини олган бўлади ва функция жиҳати- дан ҳам кишилик олмошларига ўхшаш томонлари бор (менинг ўзим — мен ўзим, сенинг ўзинг — сен ўзинг каби). Ҳамма, барча, қайси каби айрим олмошлар, соннинг бир қанча кўринишлари ҳам шу хусусиятга эга: Ҳамманглар мажлисга боринглар.— Ҳам- мангиз мажлисга боринг. (Чоғиштиринг: Опангиз мажлисга бор- син.) Бизнинг ҳар биримиз бу мавсумда ўттиз тоннадан пахта теришимиз керак. («С. Узб.») Демак, юқоридаги ҳодиса ички мосликда ҳам учрайди (Икковинг қуда бўлинглар. Иккаламиз бо- рамиз. Узим борай. (Чоғиштиринг: Қизим борсин.) Ун саккиз киши оширилган мажбурият олдик ва буни ша- раф билан бажардик («С. Узб.») каби конструкцияларда эга ифо- даланмаган: ўн саккиз киши бирикмаси эга эмас, изоҳловчи, эга — б из). Қувонасан киши типидаги конструкциялар (уларда шахе маъноси умумлашган) эга-кесим мослигини кўрсатмайди (киши— учинчи шахе, цувонасан — иккинчи шахе). Бу кўриниш ас- лида — контаминация натижасида — қувонади киши (мазмун умумлашган: киши — ҳамма) ва қувонасан (мазмун умумлашгани учун эгаси қўлланмайди) конструкцияларининг қўшилиб кетиши- дан туғилган. Эга-кесимнинг кўплик формасида бўлиши баъзан эгалик аффиксига эга бўлган иккинчи даражали бўлакнинг ҳам кўплик аффикси олишини талаб қилади. Бу бўлак эгадан англашилган шахсларга қарашли (қарашлилик — кенг маънода) предметни англатади (ҳар бир шахсга қарашли бўлган айрим-айрим пред- метларни ёки кўп шахсга қарашли бўлган бир предметни билдиради). Масалан: Болалар китобларини келтирдилар. Машғулот- дан кейин улар уйларига кетдилар. Улар кечқурун оталарини ча- цириб келдилар (отасини формаси қўлланганда, мазмун бошқа бўлади). Кесим бирлик формасида бўлса, ўша иккинчи даражали бўлак ҳам, одатда, бирликда қўлланади: Инструктор — альпинист келмай цолди: болалар маъюс бўлиб, бошларини қуйи солди... Болалар эшикдан кириб келаётган инструкторни кўриш билан бошларини кўтардилар. Ҳамма хурсанд. («С. Узб.») Демак, бундай ўринларда эга, кесим ва иккинчи даражали бўлакларнинг кўплик формасида қўлланиши бир-бири билан боғланган, ўзаро шартлан- ган. Биз бу ўринда «ички мослик»нинг бошқа бир турини кўрамиз («Ички мослик» ҳақида юқорида гапирилган эди). Мисолларни чоғиштиринг: Совет делегацияси аъзолари бугун эрта билан Ва- танларига жўнаб кетдилар. («С. Узб.») Бу фабриканинг қизлари кечқурунлари ўқиб, олий маълумот олмоқчилар. Улар ўз мақсад* лари йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдилар. («С. Узб.») Download 27.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling