Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Режа: 1 Эстетика фанини ўқитилишининг ахамияти


фани инсон теварак-атрофидаги моддий ва маънавий бойликларнинг барчасини қамраб олишга, инсон фаолиятининг барча жабхалардаги нафосат


Download 93.5 Kb.
bet3/4
Sana06.05.2023
Hajmi93.5 Kb.
#1435951
1   2   3   4
Bog'liq
19- мавзуси

фани инсон теварак-атрофидаги моддий ва маънавий бойликларнинг барчасини қамраб олишга, инсон фаолиятининг барча жабхалардаги нафосат
  • оламини санъат барча турлари воситасида чуқур ўрганишга даъват этади.
  • Санъат эса эстетик байликларни яратиш манбаидир. Шу боис санъат ва бадий
  • ижоднинг табиати ва мохиятини ўрганиш, қонуниятларини ўзлаштириш гўзаллик-нафосат (эстетика)нинг барча сифат даражаларини ўрганиш учун калит вазифасини ўтайди.
  • Эстетика фани фалсафий билимлар тизимида ўзига хос ўрин эгаллайди. У энг аввало, фалсафий бўлиб унинг назарий ва услубий асосларини фалсафий тафаккур назарияси ва тарихи ташкил қилади. Масалан, воқеликни эстетик ва
  • бадиий ўзлаштириш жараёнларини ўрганишда холислик, тарихий ёндашиш билиш жараёнида амалий тажрибанинг аҳамияти каби услубий асосни қуллаш ижобий самараларга олиб келиши мумкин.
  • Билиш назарияси воситасида санъатнинг билиш табиати, воқеликни бадий-рамзий ифодалаш билан илмий тадқиқ этиш ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва ўзаро фарқлар, воқеликни бадий воситалар орқали тасвирлашнинг ижодий табиати, санъат асарларидаги шартлилик ва бадиий хақиқат каби эстетика фанининг жуда кўп назарий хамда услубий асослари муаммоларини ечиш, уларга жавоб излаб топиш мумкин.
    • Айни маҳалда эстетика фани мустақил билим сохасини ташкил этган холда у фалсафанинг равнақ топиб боришига ҳам ўзининг ҳиссасини қўшади.
    • Эстетика фани мазмунан социология кенг ижтимоий билимлар доираси Билан алоқадордир. Эстетика соцология фани билан 3 таркибий қисм орқали боғланади: 1) Ижтимоий воқеа ва ходисалар хамда жарёнларнинг услубий асоси хисобланган умум соцология назарияси эстетиканинг хам илмий- назарий асоси бўлиб хизмат қилади. 2) Соцология ижтимоий воқеа- ходисаларнинг хусусий, алохида нисбий мустақил сохалари (сиёсат, давлатлар, миллатлар, санъат турлари ва кўринишлар)ни қамраб олган холда эстетика ва бадиий ижод жараёнлрининг айрим жабхалари билан узвий боғлиқликда намоён бўлади. 3) Аниқ соцологик тадқиқотлар орқали олинадиган дастлабки ижтимоий ахборотлар (маълумот- билимлар) эстетик ва бадиий фаолият жараёнларини хам қамраб олади.
    • Соцология билан эстетика фанининг узвий боғлиқлиги бўш вақт тизимида санъатнинг ўрни шахснинг эстетик маданияти билан мехнат фаолияти ўртасидаги алоқадорликка тааллуқли бўлган маълумот ва ахборотларни жамлаш ва илмий қайта ишлаб чиқишда яққол кўзга ташланади.
    1   2   3   4




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling