Этика” фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти. Қадимги дунё ахлоқшунослиги


Download 73.66 Kb.
bet7/8
Sana20.09.2023
Hajmi73.66 Kb.
#1683146
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Etika fanining predmeti va jamiyat hayotidag~

Умумий ахлоқшунослик назарияси методологик муаммоларни ҳал қилиш билан шуғулланади, ахлоқнинг табиати, моҳияти, спестификастияси, унинг таркибий элементлари ва бу элементларнинг ўзаро алоқадорлигини изоҳлайди, ахлоқий онг ривожланиш хусусиятларини, ахлоқ тараққиётидаги ижтимоий-синфий сабабларни, унинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини, унинг ҳозирги ҳолатини тараққиёт тенденстияларини ўрганади.
Тарихий ахлоқшунослик ахлоқнинг тарихий формаларини, унинг тарихий тараққиёт қонунларини ва синфий жамиятда ахлоқда синфийликнинг қарор топишини, ахлоқий назарияларнинг тарихий тараққиёти ва уларнинг тарихдаги ўрнини тадқиқ этади.
Норматив аксиологик ахлоқшунослик ахлоқий нормаларни ахлоқий зарурийлик (мажбурийлик) талабларини ахлоқий онгнинг асосий тушунчалари сифатида қараб, уларнинг ижобий аҳамияти, қиммати жиҳатидан ўрганиш ва асослаш билан қизиқади.
Касбий ахлоқшунослик у ёки бу каби фаолият доирасида кишиларнинг ўзаро муносабатларини тартибга соладиган маълум бир ахлоқ нормалари системасини яратиш ва асослаш вазифалари билан шуғулланади. Ахлоқий тарбиянинг ахлоқшуносликвий назарияси тарбия жараёнида ахлоқий омиллардан самарали фойдаланиш воситаларини белгилаб, дунёқараш таълими масалалари билан шуғулланади.
1. Илм дунёсидаги, хар қандай илмнинг тарихисиз назарияси бўлмайди, деган хикмат, aйниқca, ахлоқшуносликка таалуқли. Зеро ахлоқшунослик тарихи ахлоқий тафаккўрнинr вужудга келиши хамда унинг тараққиёти қонунларини ўрганади, маънавий меьроснинг улкан, қисми бўлмиш ахлоқий таълимотлар, хикматлар, пандларни замонавий жамият хаётига тадбиқ этиш ва тарғиб қилиш йўлларни таҳлил этади. Гарчанд хар бир ахлоқий копцепция маълум бир мутафаккир мулохазалари ва фаолиятининг меваси бўлса-да, у, мохиятан, муайян тарихий давр талабларидан келиб чиқади. Айни пайтда, тўрли одоб ва этикет қонун- қоидаларини ўз ичига оладиган ахлоқий тарғибот муаммолари, ахлоқий панд-ўгитлар ва меъёрлар талабларни бажариш, ахлокий бошқариш сохасига киради хамда ахлоқшуносликнинг одатда “амалий ахлоқ” деб аталадиган қисмини ташкил этади.
Амалий ахлоқнинг дастлабки намуналари бундан уч ярим минг йил аввал дунёдаги биринчи ёзув бўлмиш мих хатда гилтахталарга ёзилган мақол ва маталлардир. Сомир (Шумер) алқовларида (гимнларида) деярли барча бош маъбудлар эзгулик, адолат, ҳақиқат ва яхшилик тарафдорлари бўлганлари учун xaм мадҳэтилади. Чунончи, ёш маъбуди Уту ахлоқий меъёрларнинг бажарилишини махсус кузатиб турган, маъбуда Нанше эса, баъзи матнларда ҳақиқат адолат ва шафқатҳомийси сифатида тасвирланади. Лекин, айни пaйтда, маъбудлар томонидан ўрнaтилraн “Ме” деб атaлraн қонунлар рўйхатидан олам ҳаракатини тартибга солиш, унинr тўхтовсиз ва уйғун бўлишини таьминлaш мақсадида юқоридаги ахлоқий фазилатлар билан бирraликда – “ёлғон”, ”нифоқ”, “гина”, “кудуpaт”, “қўрқув” тушунчалари хам ўрин олган. Шунингдек сомирийларнинг мақол ва матaллaри, хикмат-иборалари ҳам диққатга сазовор, уларнинг кўпчилиrи умуминсоний хикматлар даражасига кўтарилган ва Шарқда бир оз бошқачароқ шаклда ҳозир қўлланилади. Бундан тaшқaри, турли ахлоқий муаммолар эса “Гильгамеш” эпоси достонларида кўтарилган.
Сомирликлар эришган илмий бадиий, ахлоқий даража, ҳуқуққа оид ютуқлap бобилликлар ахлоқий қарaшлари учун асос бўлди. Бобилонда сомирликларникига нисбаган бадиий юксак ва мукаммал “Гильгамеш” эпоси вужудга келди. Адолат ва ҳақиқатнинг ҳимоясини асосий мақсад қилиб олган Бобилон подшоси Хаммурапининг машхур Қонунлар мажмуи эса қадимги Сомир қонунларининг тадрижий ривожи эди. Бу мажмуада заифларни, етим-есир ва кам6ағалларни адолат тамойили асосида ҳимоя қилиш асосий мақсад қи.либ қуйилraн; Хаммурапи унда ўзининг камбағалпарварлиги ва адолатпарварлиги билан фахрланади.
Қaдимrи Мисрда эса одоб-ахлоқ масалалари ўзига хос пандномаларда ифода топган. Улар орасида “Пхатотеп ўгитлари бизгача етиб келган энг қадимий панднома хисобланади. Бундан деярли икки ярим минг йил аввал бешинчи сулола фиръавни Жадкара Исесидан вазир Пхатотеп қарилиги туфайли ўрнига ўз ўғлини тайинлашни илтимос қилади ва ўғлига атаб ўттиз етти насҳатдан иборат мазкур пандномани ёзади. Унда ўша давр ахлоқий қонун-қоидалари, ўзни тутиш, муомала одоби сингари муаммолар кўтарилади, ахлоқий фазилатлар эса хикматлар ва насиҳатлар тарзида тарғиб қилинади. Ундагилар юксак бaдиияти билангина эмас, балки қулдорлик даври талабларини четлаб ўта олган умуминсоний демократик фикрлар тарзида, донишмaндлик ва инсонпарварлик намунаси сифатида ҳанузгача кишини хайратга солади: “Қимматбаҳотошдек яшириндир оқилона сўз, холбуки уни дон туяётган чўридан топиш мумкин”.Агар нафақат қaдимrи Мисрда, балки ундан бир нечаминг йил кейинги қадимги Юнонистонда хам қул эзгуликка, донишмандликка хос бўлмаган жонзот саналганини ва одам ўрнида кўрганини хисобга оладиган бўлсак, Пхатотепнинг мазкур фикри инсоният ахлоқий тафаккур тараққиётида нақадар катта аҳамиятга эга эканини англаш мумкин.
2.ҚадимгиТуронзамин ва Эронзаминдаги ахлоқий тафаккур тарақиёти зардуштийлик динининг вужудга келиши билан боғлиқ Тахминан бундан ХХХ аср муқаддам ёйила бошлаган бу диннинг Қадимги Хоразмда яратилган “Авесто” деб аталган муқаддас китобида асосий ахлоқий фазилатар ва иллатлар санаб ўтилади, талқин этилади. Унда Зардуштийлик илохи Ахура-Мазда-эзгулик, Аҳриман эса ёвузлик тимсоли сифатида намоён бўлади: эзгулик ва ёвузлик, ёруғлик ва зулмат, ҳаёт ва мамот ўртасидаги абадий кўрашининг ибтидоси акс этади. “Абадий эзгулик”, “Эзгу ният”, “Эзгу тартиб”, “Илоҳий тобеълик”, каби эзгу тушунчалар реал маъно касб қилиб, инсонийлашган қиёфадаги маъбудлар сиймосида намоён бўлади, улар Ахура-Мазда атрофида яхшилик уруғини сепиб юради. Бундай тушунчаларнинг акси эса Ахриман атрофидаги ёвуз кучларда реаллашади. Ёвуз фикр тажассуми Апа Мана, сўлиш ва ўлим тимсоли Туарви ҳамда Зарик исмли девлар шулар жумласидандир.
Зардуштийлик динини маълум маънода ахлоқий эътиқод, унинг муқаддас китоби “Авесто” ни қадимги аждодларимиз амал қилган ахлоқий тушунчалар ва кўрсатмалар мажмуи дейиш мумкин. Буни ушбу дин айғомчиси Зардуштнинг “Авесто”даги Аша алқовидан жой олган қуйидаги сўзларни яққол кўриш мумкин:

Download 73.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling